Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ЭМАН (
Quercus
) ДАРАХТИНИ КУПАЙТИРИШ 
 
Хамроев Х., Аманбаева Ш.О., Эгамбердиев Ш.Б., Одилжонов А.О.
Тошкент давлат аграр унверситети. 
111215, Узбекистан, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй 
Ўзбекистон ўрмон хўжаликларида ўрмон барпо этиш масалаларини 
ечишда унинг табиий ва географик шароитини эътиборга олиш керак.Чунки 
ҳар бир ҳудуднинг шароитлари ҳар хилдир. Бу эса ўрмон барпо 
этувчилардан экиладиган дарахт турларининг биологик ва экологик 
хусусиятларини билишни талаб қилади. Чунки улар ҳар қандай ҳудудларда 
ҳам ўсавермаслиги мумкин. Ушбу тадбирларини илмий асосда ташкил этиш 
мақсадга мувофиқдир. Ёғоч олиш ва ҳимоя мақсадларида дарахт турларини 
тўғри танлаб олиш учун уларнинг биологик, манзаравийлик хусусиятларини 
билиш, ташқи муҳит шароитларга бўлган талабини эьтиборга олиш ҳам жуда 
муҳимдир. 
Шундай дарахт турларидан бири бу Оддий эман – 
Quercus robur
дир. 
Оддий эман баланд бўйли, кенг шох-шаббали ва бақувват илдиз тизимига эга 
бўлган дарахт бўлиб, тоғ қияликларини эрозиядан ҳимоя қилишда ва 
маҳсулдор ёғоч захирасини олишда муҳим аҳамиятга эгадир. Эманзорлар 
барпо этишда ушбу дарахт турларининг сифатли кўчатларини тайёрлаш ва 
уларни тўғри парваришлашга аҳамият бериш лозим. 
Эман 
(Quercus)
қорақайиндошлар 
(Fagaceae)
оиласига мансуб бўлиб, 
унинг 600 га яқин тури бор. Бэман турлари йирик дарахт бўлиб, шох-шаббаси 
ёйиқ, баъзан буталари ҳам учрайди. Ёш дарахтининг пўстлоғи силлиқ, тўқ 
кул рангда бўлиб, сўнг бўйига ёрилади. Айрим турларининг пўстлоғида 
пўкак қаватлар ҳосил бўлади. Куртаклари бандсиз, тангачалар билан 
қопланган бўлиб, спираль шаклда жойлашади. Барглари ҳам оддий, спирал 
шаклда жойлашади, баъзи турларида қиш бўйи яшил ҳолда сақланади, 
бошқаларида эса тез тўкилиб кетади. Гуллари айрим жинсли, бир уйли 
дарахт. Барг тўкадиган турлари барг ёзиш билан бир вақтда гуллайди. Чангчи 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
195 
гуллари осилиб турадиган кучала ҳосил қилади. Улар новданинг туб қисмида 
ёки кузги куртаклардан ўсиб чиқадиган новдаларда жойлашади. Уруғчи 
гуллари бандсиз ёки бандли бўлиб, барг қўлтиғида биттадан ёки бир 
нечтадан жойлашади. Гули шамол воситасида чангланади. Гули 
чангланадиган вақтда уруғкуртак ҳали такомиллашмаган бўлиб, меваси 
кейинроқ тугилади ва ҳар ҳил муддатда етилади. Меваси бир йилда 
етиладиган турларида гуллари чанглангандан кейин 2 ойдан сўнг уруғланиш 
рўй беради. Меваси иккинчи йили етиладиган турларида эса 13-14 ойдан сўнг 
содир бўлади. Тугунчадаги 6 та уруғкуртакнинг одатда биттаси уруғланади, 
холос. Айрим вақтларда 2-3 та ёки 4 та уруғкуртак уруғланиши мумкин. 
Бунда 3-4 уруғли мева етилади. Меваси бир уруғли ёнғоқ бўлиб, биринчи ёки 
иккинчи йили етилади. Етилган мева ажралиб ерга тўкилади. Меваси 
(ёнғоғи) -5
0
-7
0
С совуққа чидайди. Нам тупроққа тушса ва ҳарорат нормал 
бўлса уна бошлайди. Илдизи ўқ илдиз. У кейин шохланиб кетади ва ерга 10-
12 м чуқурликкача ўсади. Эманнинг ҳамма тури илдизида микориза ҳосил 
бўлади, демак булар ҳам микотроф ўсимликлардир. Эман дарахтлари 
тўнкасидан ҳам кўкаради, аммо илдизидан бачкиламайди. Уни пархиш йўли 
билан ҳамда яшил қаламчасидан кўпайтириш мумкин. Манзарали 
эманзорларни барпо этишда экиш материалининг сифати ҳам катта роль 
ўйнайди. Г.И.Редько, А.Р.Родин ва И.В.Трешевскийларнинг (1985) 
таъкидлашича ёзги ёки чимдилган баргли (оддий эман– Quercus robur) эман 
кўчатларини етиштириш учун қумоқ тупроқли унумдор майдончалар 
танланади. Эман уруғларини кузда экиш мумкин бўлсада, уларни эрта 
баҳорда экиш яхшироқ натижа беради. Чунки кузда экилган ёнғоқларни 
кемирувчи зараркунандалар шикастлаши ёки қишки музламаларда совуқ 
уриши мумкин. Мазкур олимлар эман ёнғоқларини уч қаторли лента усулда 
тор (3 см) эгатчаларга 5-7 см чуқурликда экишни тавсия этишади.Оддий эман 
МДҲ нинг Европа қисмида, Кавказда ва Қримда кўп учрайди. Эман ўрмон 
ҳудудларида ҳам ўсади. 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
196 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish