Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
190
тўқимачилик саноатларида, асалларичиликда, манзарали ўсимлик
сифатида
ва бошқа соҳаларда).
Дарҳақиқат мана шундай ўсимлик оилаларидан бири Жийдадошлар
(Elaeagnaceae Juss.) ҳисобланади. Бу оилага жийда –Elagnus L. ва чаканда
(
Hippophae
L.) киради. Улар Ўрта Осиё халқларининг севимли
ўсимликларидан булиб, кўпгина фойдали хусусиятлари мавжуд.
Жийда меваси ўзининг хуштаъмлиги билан бошқа меваларга ўхшаб
алоҳида ўринни эгаллайди. Унинг меваларидан озиқ-овқат
саноатида, ун
тайёрлашда, спирт олишда ва кисел, компот, квас каби хуштаъм шарбатлар
тайёрлашда кенг фойдаланиш мумкин. Жийда-доривор ўсимлик сифатида
жуда қадимдан халк табобатида фойдаланиб келинганлиги маълум. Абу Али
Ибн Сино қонни тозалаш, ич
кетиш, руҳни тетик қилиш, иштаҳа очишда
жийдадан кенг фойдаланган. Жийда меваси сервитамин булгани туфайли
илмий медисинада камқонлик, тери қазғоқланиши, бўй ўсмаслигида, орга-
низмда туз-сув мутаносиблигини сақлашда, фикрлаш қобилиятини
оширишда ва юрак фаолиятини кучайтириш мақсадида истеъмол қилиш
тавсия этилган.Унинг дамламаси нафас юллари шамоллаганда, ошқозон-ичак
ва радикулит касалликларини даволашда фойда беради
Жийда асал ширасига ҳам жуда бой ўсимлик. У кўп тарқалган
туманларда аҳоли асаларичилик билан шуғулланади. Жийда гулидан олинган
асал
жуда сифатли, хушбуй ҳисобланади. Гулидан 0,3% эфир мойлари
олинади. Булар кондитер махсулотларида, ичимлик ва парфюмерияда
ишлатилади.
Дарахт ёғочи мустаҳкам, каттиқ бўлганлиги туфайли ундан қурилиш
материали сифатида ҳам фойдаланилади. Жийда дарахтининг елими ноёб
ҳисобланувчи араб елимининг (гумиарабик) ўрнини боса олади. У лак,
сифатли елим, рангли маҳсулотлар олишда ва тўқимачилик
саноатида
ишлатилади. Ҳозирга қадар жийданинг биологияси, тарқалиши, кимёвий
таркиби, дориворлик хусусиятлари ва ишлатилиши яхши ўрганилган. Лекин,
жийда морфологияси, анатомияси, айниқса полиморфлиги ёки белгиларнинг
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
191
ўзгарувчанлиги, экоморфологияси ҳамда улардан самарали фойдаланиш каби
масалалар ўз ечимини топгани йўқ. Бу ишлар назарий ва амалий томондан
катта ахамият касб этади.
Жийдадошлар- (Elaeagnaceae) оиласига хос морфометрик параметрлар
ёки морфо-таксаномияси тўлиқ ўрганилмаган, фақат
айрим чет элда нашр
этилган айрим манбаларда бу тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Ўзбекистон шароитида бу ишлар илк бажарилиши кўзда тутилган.
Бунинг ёрқин исботи ўлароқ кўплаб мутаҳасис олимларимиз жийда
ўсимлигини морфометрик белгиларини ҳамда экоморфологияси ўрганиш
устида ишлар олиб бормоқдалар.Шу қаторда биз ҳам ўсимликнинг
экоморфологик ҳусусиятларини чуқур ўрганиш мақсадида шўрланган тупроқ
шароитида жийда ўсимлигини ўстириш ва кўпайтириш ва бунинг замирида
тупроқнинг шўрланиш даражасини камайтириш, ҳамда экосистемани
бойитиш шу билан бирга барпо қилинган жийдазорлардан саноат миқиёсида
хом-ашё сифатида самарали фойдаланишни кўзда тутганмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: