Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари


ХАНДОН ПИСТА МЕВАСИНИ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

ХАНДОН ПИСТА МЕВАСИНИ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА 
СЕЛЕКЦИОН БАҲОЛАШ 
 
Холмуротов М., Қайимов А., Эгамбердиев Ш.Б. 
Тошкент давлат аграр унверситети. 
111215, Узбекистан, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй 
tuag-info@edu.uz 
 
Мамлакатимизнинг барча ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ва 
уларнинг самарадорлигини ошириб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ўзбекистон худудининг катта қисмини суғорилмайдиган лалмикор ерлар 
ташкил этади. Ушбу майдонларда лалмикор деҳқончиликдан ташқари 
ёнғоқмевали дарахтларнинг айрим турларидан фойдаланиб серҳосил 
плантациялар барпо қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Суғорилмайдиган шароитларда ўсиб юқори сифатли ҳосил берувчи 
дарахт тури бу ҳандон писта (
Pistacia vera 
L.) дир. Ўзбекистондаги 
пистазорларнинг ҳосилдорлиги паст даражада бўлиб, уларнинг ҳолатини 
яхшилаб бориш зарур ҳисобланади. Бунинг учун маҳаллий шароитлардан 
танлаб олинган юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган шакллар пайванд 
қилинади. Ҳозирги пайтгача мавжуд истиқболли шакллар турли худудлардан 
танлаб олинган бўлиб, уларни экиб кўпайтиришга тавсия этиш учун тўлиқ 
ўрганилган илмий хулосалар деярли мавжуд эмас. Шу боисдан ҳам 
пистазорлар барпо этиш учун яроқли бўлган минтақалардаги тажриба 
майдончаларида ўсаётган истиқболли шаклларнинг ўсиб ривожланишини ва 
сифатли ҳосил беришигача бўлган босқичларни тўлиқ илмий ўрганиш ва 
плантация барпо этиш учун асослаш тадқиқотларимизнинг асосий мақсади 
ҳисобланади. 
Тадқиқот объекти жойлашган худуд (Самарқанд вилояти Саройқўрғон 
ўрмон хўжалиги) денгиз сатҳидан 530 м баландликда жойлашган бўлиб, 
иқлими қишнинг совуқ ва ёзнинг иссиқлиги билан тавсифланади. Январнинг 
ўртача кўп йиллик ҳарорати -0,1°С, мутлоқ паст ҳарорат эса -30°С ни ташкил 
этади. Баҳорги сўнги совуқлар март ойининг III декадасига, баъзан апрелнинг 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
197 
I декадасига тўғри келади. Юқори ҳарорат июл ойига тўғри келиб, ўртача 
ҳарорат 27,4°С ва 28,5°С ни ташкил этади. Энг юқори харорат эса 43°С ва 
46°С гача етиши кузатилади. 
Вегетатив кўпайтирилган дарахтлар ва Саройқўрғондан танланган 
шаклларнинг сифат кўрсаткичлари бевосита тажриба майдонларидан олинди. 
Асосий кўрсаткичлар сифатида меванинг вазни, мағзининг умумий вазнга 
нисбатан миқдори (фоизда) ва очиқ писта ёнғоқмеваларининг миқдори 
аниқланди. Мевалар тўлиқ пишиб етилгандан кейин ҳар бир шакл бўйича 
писта меваларидан намуналар териб олинди. Ўлчаш учун ҳар бир 
вариантдаги дарахтларнинг турли қисмларидан (шимолий, ғарбий, жанубий, 
шарқий ва устки, пастки) 30 та мева териб олнди ва уларнинг ўртача миқдори 
бўйича олинди. 
Пайванд қилинган дарахтларда писта меваси сифат кўрсаткичларининг 
сақланиб қолиш даражаси 3 баллик шкала бўйича баҳоланди: 
1 – барқарор. Кўрсаткичлар фарқи: мева оғирлиги барча шаклларда 5% 
дан ошмади, мағзининг миқдори 1% гача – 25-Ш, 52-РГ, 59-Г, очиқ 
меваларнинг миқдори 10% гача – 4-Ш, 22-Ш, 25-Ш, 33-Ш, 52-РГ, 59-Г; 
2 – ўртача барқарор. Кўрсаткичлар фарқи: мева оғирлиги 6-10% бўлган 
шакллар мавжуд эмас, мағзининг миқдори 1-2% – 4-Ш, 21-Ш, 22-Ш, 33-Ш, 
очиқ меваларнинг миқдори 11-20% – 21-Ш; 
3 – ўзгарувчан (барқарорлик паст). Кўрсаткичлар фарқи: мева оғирлиги 
10% дан кўп, мағзининг миқдори 2% дан юқори, очиқ меваларнинг миқдори 
20% дан юқори бўлган шакллар учрамади. 
Тадқиқот натижаларига кўра вегетатив кўпайтирилган 22-Ш, 25-Ш, 33-
Ш, 52-РГ, 59-Г шакллар сифат кўрсаткичларининг сақланиш даражаси юқори 
баллга баҳоланди. Танлаб олинган истиқболли шакллардан келгусида нав 
яратиш бўйича тадқиқотларни давом эттириш мумкин. Лалмикор 
шароитлардаги ўрмон хўжаликларида эса ҳандон писта плантациялари барпо 
этиш учун ушбу шакллардан пайвандуст сифатида фойдаланиш мумкин. 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
198 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish