МИКРОСУВЎТЛАРИНИНГ БИОМАССА ВА ЛИПИД ҲОСИЛ
ҚИЛИШИГА ГЕТЕРОТРОФ ОЗУҚА МУХИТИДА ЎСТИРИШ
ШАРОИТИНИНГ ТАЪСИРИ
Сафаров И.В., Шакиров З.С., Қодирова Г.Ҳ.
Ўз Р ФА микробиология Институти,
100128 Тошкент, А. Қодирий 7
б
ibrokhimsafar81@gmail.com
Кейинги йилларда мутахасислар муқобил энергия олиш мақсадида кўп
миқдорда ёғ ҳосил қилувчи культуралар асосида илмий тадқиқот олиб
бормоқдалар. Мутахасисларнинг такидлашича ушбу муаммони ҳал
қилишнинг икки хил ечими мавжуд: бирламчи, кўп миқдорда ёғ ҳосил
қилувчи озиқ овқат маҳсулотлари сифатида қўлланиладиган юксак
ўсимликларни етиштиришни ошириш, иккинчидан; озиқ овқат сифатида
фойданилмайдиган микросувўтларининг ёғларидан фойдаланиш. Илмий
изланишлар натижаларига кўра биоэнергетика манбалари сифатида озиқ
овқат маҳсулотларидан фойдаланиш улар тан нархининг ортиб кетишига
сабаб бўлади. Кейинги йилларда эса муқобил энергия манбаи сифатида ўз-
ўзини қайта тикловчи микросувўтларининг ёғларидан фойдаланиш
имкониятлари кенг ўрганилмоқда. Бир ҳужайрали сувўтлари ер шарининг
барча сув ҳавзаларида кенг тарқалган организмлар бўлиб ҳисобланади.
Микросувўтларидан олинадиган ёғлардан муқобил энергия ишлаб чиқариш
учун фойдаланиш озиқ овқат саноати ва экалогияга зарар етказмайди ҳамда
уларни суъний шароитда исталган миқдорда кўпайтириш, ёғ синтез қилиш
хусусиятларини бошқариш имконияти борлигидадир. Биодизель ишлаб
чиқариш учун микросувўтларини гетератроф озуқа мухитида ўстириш
автотроф ўстиришга нисбатан бир неча баробар кўп миқдорда биомасса ва ёғ
олиш имкониятини яратади.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади, микросувўтларининг биомасса ҳосил
қилиши ва ҳужайраларида липидлар синтезига етеротроф озуқа мухитида
ўстириш шароитининг таъсирини ўрганиш.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
211
Тадқиқот давомида Ўзбекистоннинг сув маънбаларидан ажратиб
олинган
Chlorococcum,
Ankistrodesmus,
Botrуococcus,
Asterococcus,
Рediastrum, Scenedesmus
ва
Chlorella
авлодларига мансуб маҳаллий
микросувўтлари штаммларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳужайрасида ёғ
тўпланишига гетеротроф озуқа мухитида ўстириш шароитининг таъсири
ўрганилди.
Chlorococcum, Ankistrodesmus, Botrуococcus, Asterococcus, Рediastrum
микросувўтлари
14 кун давомида “ЧУ-13” озуқа мухитида ўстирилиб,
сўнгра
гетеротроф озуқа мухитида 5 кун давомида қоронғу шароитда
инкубацияланганда ушбу микросувўтларининг биомассаси ва уларнинг
ҳужайраларида ҳосил бўлган ёғ миқдорининг ўзгариши кузатилмади.
Scenedesmus
ва
Chlorella
авлодига мансуб микросувўтлари штаммларининг
биомассаси ва уларнинг ҳужайрасида тўпланган липидлар миқдорининг бир
неча марта ортганлиги кузатилди. Тадқиқот натижаларига кўра автотроф
шароитда ўстирилган
Scenedesmus acutus
UT1 штамми 128 мг /100 мл қуруқ
биомасса ҳосил қилган бўлса, гетеротроф озуқа мухитида 5 кун давомида
инкубация қилинганда биомасса 564 мг / 100мл га ортганлиги, уларнинг
ҳужайраларида ҳосил бўлган умумий липидлар миқдори 31% дан 33,5% га,
яъни назорат вариантига нисбатан 3,5 % га ошганлиги аниқланди.
Scenedesmus
sp.42 ҳужайраларида максимал липид ҳосил бўлиши (29%) 5 кун
инкубация қилинганда 33,5 % ни ташкил этиши кузатилди. Гетеротроф
шароитда
Chlorella
sp.2,
Chlorella
sp.4 сувўтларида ҳам юқорида олинган
натижаларга ўхшаш тенденция кузатилди, яъни микросувўтлари биомассаси
гетеротроф озуқа мухитида 5 кун давомида инкубация қилинганда липидлар
биосинтезининг 30 % дан 42,4 % гача ошиши, биомасса миқдори 124
мг/100мл дан 559 мг/100мл га ортганлиги аниқланди.
Олинган натижаларига
кўра,
Scenedesmus acutus
UT1,
Scenedesmus
sp.42,
Chlorella
sp.2 ва
Chlorella
sp.4 микросувўтлари штаммларининг биомасса ва липидлар биосинтезида
гетератроф озуқа мухити индуктор вазифасини бажариши аниқланди.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
212
Do'stlaringiz bilan baham: |