ҒЎЗА ЎСИМЛИГИДА
IN PLANTA
ТРАНСФОРМАЦИЯ УСУЛИНИ
ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Рузибоев Х.С., Буриев З.Т., Убайдуллаева Х.А., Рахманов Б.К.,
Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
rusoha@mail.ru
Ҳозирги кунда ўсимликнинг хўжалик аҳамиятига эга бўлган янги
навларни яратишда кўплаб усуллар қўлланилмоқда, улардан кам ҳаражатли
ва қисқа муддатларда трансформант ўсимлик олиш имконини берувчи
технология
In Planta
усулидир. Бутун дунё олимлари томонидан яратилган
бу усул мамлакатга иқтисодий фойда келтирадиган кўплаб қишлоқ хўжалиги
экинларида кенг фойдаланилмоқда.
Биз pHellGate8_PHYA1 вектор конструкциясини агробактериялар
ёрдамида
In Planta
трансформацияси тажрибаларини марказимизнинг
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
180
Махсус Уруғчилик Хўжалиги тажриба дала майдонларида Ўзбекистоннинг
маҳаллий Бухоро-6, Оқдарё, Оққўрғон навлари билан олиб бордик.
Тажрибаларимиздан мақсад,
In Planta
усулини маҳаллий навларда
қўллаб, усулни оптималлаштириш ва ғўзанинг янги белгиларга (толаси узун,
ҳосилдор, эрта пишар, касалликларга чидамли) эга бўлган навларини
олишдир.
Биз ғўза ўсимлиги гулига pHellGate8_PHYA1 вектор конструкциясини
агробактериялар ёрдамидаги
In Planta
трансформациясини ўсимликларнинг
гуллаш даврида тонгда (соат 8:30-9:00) ва кечки (соат 6:30-7:00) вақтларда
олиб бордик. Трансформация учун харбир навдан 200тадан гуллар
ишлатилди, жами 600 дона гуллар трансформация қилинди ва кунлик
кузатувлар олиб борилди. Ҳосил йиғиб олиш даврида Оққўрғон навига
трансформация қилинган 200 дона гулдан 2 (1%) дона кўсаклар олинди.
Қолган навларда трансформациядан сўнг гуллар тутмади. Йиғиб олинган
кўсакларнинг тиним даври босқичларини ўтказилиб, олинган 2та кўсакдан 33
дона чигитлар олиниб, улар тупроққа экилди.
Ўсимликда трансформация жараёнда амалга ошганини текшириш ва
тасдиқлаш учун ўсган ниҳол тўқималаридан ДНК ажратилиб, ПЗР
(полимераза занжир реакцияси) таҳлиллари ўтказилди. ПЗР натижасида 33
дона ўсимликдан 11 дона ўсимликда киритилган вектор конструкцияси
тутгани, яъни тажрибани 33% ижобий тарзда амалга ошгани аниқланди.
Трансформация самарали амалга ошган, яъни конструкцияни ўзида тутган
ягона нав -Оққўрғон эди.
Олиб борган синов-тажрибаларимизга кўра биз ушбу Оққўрғон нави ва
In Planta
усулини тажрибаларимиз учун оптимал деб ҳисобладик. Ушбу
оптимал
In Planta
усули бизнинг келгуси янги белгиларга эга бўлган навлар
яратишимизда тадқиқотларимизга асос бўлиб хизмат қилади.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
181
Do'stlaringiz bilan baham: |