33-жадвал
Воҳалардаги маданий ва қўриқ бўз тупроқларда гумус, азот ва фосфор
миқдори (А.М.Орлов маълумоти)
Қатлам
чуқурлиги,
см
Маданийлашган воҳа тупроғи
Қўриқ бўз тупроқ
Гумус
Ялпи
азот
Ялпи
фосфор
Гумус
Ялпи
азот
Ялпи фосфор
0-20
0,90
0,054
0,24
1,15
0,068
0,16
20-40
0,71
0,042
0,22
0,34
0,022
0,14
50-70
0,63
0,031
0,20
0,21
0,020
0,12
80-100
0,27
0,020
аниқланмаган
0,17
0,020
аниқланмаган
140-160
0,20
0,020
-//-
0,17
0,020
-//-
С.Н.Рижов, С.П.Сучков билан бирга маданий ҳолати турлича бўлган
тупроқларнинг унумдорлигини ўрганиш мақсадида махсус текширишлар
ўтказди. Бунинг учун Тошкент вилояти Янгийўл туманидан намуналар олинди.
Намуналар маданий ҳолати юқори, ўртача ва заиф бўлган тупроқлардан ҳамда
суғорилмайдиган лалми бўз тупроқлардан иборат бўлди.
Намуна учун олинган тупроқлар ҳудуд жиҳатдан бир-бирига яқин
жойлашган. Бу тупроқларнинг ҳаммаси бир хил шароитда вужудга келган,
аммо ўзлаштирилишининг қадимийлиги ва агроирригацион оқизиқлар
қатламининг қалинлиги жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади.
Маданий ҳолати юқори бўлган чириндили аккумулятив қатламли
тупроқнинг агроирригацион ѐтқизиқларининг қалинлиги 62 см га етиб боради.
Ўша қатламдан эътиборан карбонатли доғлар учрайди, 80 см чуқурликдаги
қаватдан бошлаб бундай доғлар кескин равишда кўпаяди.
Маданий ҳолати ўртача бўлган тупроқда гумусли агроирригацион қатлам
48 см чуқурликдаги қатламгача давом этади. Бу хил тупроқларнинг бошқа
ҳамма белгилари маданий ҳолати юқори бўлган тупроқларникидан фарқ
қилмайди. Маданий ҳолати ѐмон тупроқларда чириндили аккумулятив қатлам
30 см ли қаватгача етиб боради; 25 см чуқурликдаги қаватдан бошлаб
карбонатли янги яралмалар учрайди. Суғориладиган лалми-тупроқларнинг
ҳайдалма қавати юпқа бўлиб, 16 см дан ошмайди, карбонатли горизонт 2,5 см
ли қаватдан кейин бошланади.
Ишланиш даражаси юқори бўлган тупроқларда, лойқали фракциялар ва
майда чангнинг кўпайиши механик таркибининг оғирроқ бўлишига олиб
келади. Механик таркибининг оғирлашуви агроирригацион ѐтқизиқларнинг
қалинлашуви ѐки элювиал берчланиш ҳисобига ҳам бўлиши мумкин.
А.Н.Розанов худди шу фикрни биринчи бўлиб айтган эди. Бундай ҳодиса
кейинги текширишларда саҳро воҳа тупроқларида ҳам исботланди. Муттасил
суғориш, инсоннинг фаолияти тупроқ суви физик хоссаларининг ўзгаришига
катта таъсир кўрсатади.
34-жадвал маълумотларида маданий ҳолати юқори ва ўртача бўлган
тупроқларнинг механик таркиби бирмунча оғирлашганини кўрамиз. Бундай
ҳодиса тупроқ заррачалари таркибида лойли, айниқса, ил заррачалари
131
миқдорининг ошишини кўрсатади. Бу, ўз навбатида, тупроқ солиштирма
юзасининг ҳамда унинг юза энергиясининг кескин ошишига олиб келади.
Натижада гигроскопиклик ва ўсимликнинг сўлиш намлигини бирмунча
ортишига сабаб бўлади. Маданий ҳолати турлича бўлган тупроқда суғориш
таъсирида асосий ўзгариш тупроқ қатламининг биринчи метрида содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |