Тупроқ физикаси


§5.4.7. Сув ҳаракатчанлигини Секера услубида аниқлаш



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
§5.4.7. Сув ҳаракатчанлигини Секера услубида аниқлаш 
 
Бунинг учун энг олдин гипсли сўрғичлар (гипсовые всасыватели) 
тайѐрлаш лозим. Бу сўрғичлар қуйидагича тайѐрланади. Баланлиги 5-7 см, 
диаметри 4-5 см ли яхши беркитиладиган (қопқоғи бор) алюмин стаканчалар 
олинади ва бу стаканчаларнинг таги махсус бурғулар ѐрдамида елғовак қилиб 
тешилади. Сўнгра бу стаканчаларга ярим молекула сувини йўқотган гипс 
(CaSO
4
·2H
2
O) солинади. Гипснинг бу хилини олиш учун оддий алебастрни 48-
72 соат давомида 110-120
0
С атрофида қуритилади. Сўнгра шу алебастрдан 
хамир масса тайѐрланиб махсус стаканчалар тўлдирилади. Бу стаканчалар ҳам 
қайта термостатга қўйилади (2-4 сутка). Яхши қуритилган стаканчалар бироз 
совутилгач уларнинг юза қисми жуда текис қилиб силлиқланади, ѐн атрофида 
ѐпишган хамир массалари олиб ташланади ва яна термостатга 2-3 соат 
давомида (110-120
0
С) қиздирилиб, ундан сўнг махсус эксикаторлар совитилгач 
техник тарозида тортилади ва оғирлиги аниқланади. Шу билан бирга ҳар бир 
стаканча рақамланиб унинг юзаси аниқланади. Тажриба учун иложи борича 


140 
кўпроқ стаканча тайѐрлаш лозим (50-60 дона). Тайѐрланган гипсли сўрғичлар 
орқали сув ҳаракатчанлигини далада ѐки лаборатория шароитида аниқлаш 
мумкин. 
Дала шароитида сув ҳаракатчанлиги одатда ҳар бир генетик қатламларда 
ѐки махсус (ҳайдалма ѐки ҳайдалма ости) қатламларида аниқлаш мумкин. 
Бунинг учун мазкур қатламларда гипсли сўрғичлар учун жой тайѐрланилади ва 
гипсли стаканчаларнинг юза қисми билан тупроққа бостириб қўйилади. Ҳар 
бир қатламга 3-5 тадан гипсли сўрғичлар қўйилади. Кузатиш аниқ соат давом 
этади. Белгиланган вақт ўтиши билан гипсли сўрғичлар дарҳол тупроқ 
қатламларидан олиниб, бироз ѐпишиб қолган тупроқ заррачаларидан 
тозалангандан сўнг техник тарозида тортилади ва унинг оғирлиги топилади. 
Албатта, биз бунда стаканча оғирлигининг ортганини кўрамиз. Шу билан бир 
вақтда гипсли стаканчалар ўрнаштирилган қатламлардан табиий намликни 
аниқлаш учун намуналар оламиз. Ҳаракатланувчи сув миқдори эса кузатиш 
вақтида гипс сўрғичга қўшилган оғирликни унинг юзасига бўлиш орқали 
ҳисобланади ва г/см
2
соат бирлигида ифодаланади. Масалан, гипсли 
сўрғичнинг кузатишгача оғирлиги – 25,522; кузатишдан кейинги оғирлиги – 
27,84 г; гипсли сўрғичнинг юзаси S=20,2 см
2
. бунда ҳаракатчан сув миқдори 
қуйидагича топилади. 
27,84-25,52=2,30 г, 2,30:20,2=0,113 г/см
2
соат. 
Бу кўрсаткич олингандан сўнг маълум майдонда бир сутка давомида 
қанча сув истеъмол (сарф) қилиниши жуда осон ҳисобланади. 
Тупроқнинг табиий намлигини аниқлаш эса, тупроқнинг намлик 
кўрсаткичига қараб сув ҳаракатчанлиги ўзгаришини кўрсатиш ва махсус график 
тузиш учун зарур бўлади. 
Лаборатория шароитида ҳам иш худди шу тартибда олиб борилади. Бунда 
биз физик таҳлил учун тайѐрланган тупроқ намуналарини махсус идишларга 
солиб, сунъий равишда намлигини ошириб боришимиз лозим. Лекин, барибир 
гипсли сўрғичлар бу майдаланган тупроқ юзасидан бир соат бостириб қўйилади 
ва албатта идишдаги тупроқнинг намлиги аниқланади. Олинган маълумотларни 
ҳисоблаш юқоридаги тартибда бўлади. Таҳлил тамом бўлгандан сўнг гипсли 
стаканчаларни яна қуритишга қўйилади ва кейинги кузатиш учун тайѐрланади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish