21-расм. Тупроқ сувининг асосий турлари ва уларнинг боғланиш
ҳолатлари (С.И.Долгов бўйича)
Ўсимлик ўстирар эканмиз, ўсиш даврида тупроқда улар учун қанча
фойдали сув борлигини билиш зарур, бу сувни ҳисоблаш йўли қуйида махсус
бўлимда баѐн қилинган.
129
§5.3. Тупроқ сув-физик хоссаларининг деҳқончилик маданияти таъсирида
ўзгариши
Ўзбекистон тупроқлари структурасининг сувга чидамлилиги, бошқа
тупроқларникига қараганда анча паст бўлганидан, улар унумдорлигининг ҳам
паст бўлиши табиийдир. Лекин, агротехника тадбирларини тўғри қўллаб
суғориш ва ерларга ўғит солиш эвазига барча экинлардан мўл-кўл қўшимча
ҳосил олиш мумкин. Ўзбекистон тупроққа одатдагича таъсир қилиш
тадбирлари қаторига суғориш ҳам киради.
Суғориш –
тупроқ унумдорлигини оширишдаги энг муҳим омиллардан
бири. Суғориш туфайли агроирригацион оқизиқлар кўпаяди, натижада тупроқ
ҳосил бўлиш жараѐнларининг йўналиши ва тезлиги, намланиш шароити
ўзгаради.
Суғориладиган тупроқлар воҳалардаги маданий тупроқларнинг алоҳида
типи деб ҳисобланган. Уларда тупроқ ҳосил бўлиш жараѐнида агроирригацион
оқизиқлар катта роль ўйнайди. Аммо, оқизиқлардан ҳосил бўлган
қатламларнинг қалинлиги ва суғоришнинг қадимийлигига қараб, тупроқ
унумдорлигининг ҳозирги даражасини белгилаш қийин.
Маълум бўлишича, маданий ҳолга келган воҳа тупроқларида гумус кириб
борган қатлам қўриқ бўз тупроқларга нисбатан пастроқ туради ва бу
тупроқларнинг 70 см ли қатламида азот ва фосфор кўпроқ бўлади.
Тажриба натижасида олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳар иккала
тупроқ келиб чиқишидан ва уларга экилган экин туридан қатъий назар,
ҳайдалма қатлам тагидаги тупроқларнинг унумдорлиги жуда паст. Демак,
тупроқ унумдорлиги суғоришнинг қадимийлигига ва агроирригацион
оқизиқларнинг қалинлигига қараб эмас, балки деҳқончиликнинг ўтмишдаги ва
ҳозирги
даражаси
туфайли
вужудга
келади
(М.А.Орлов).
Бунда,
агроирригацион қатлам қалин ва унинг таркибида органик моддалар озиқ
элементлари кўп бўлган тақдирда, тупроқнинг маданий ҳолатини яхшилаш иши
бир қадар енгиллашиши мумкин.
Барча агротехник ва мелиоратив тадбирлар орасида ўғитлаш, алмашлаб
экиш ва экинларни парвариш қилиш тупроққа энг кучли таъсир этади.
Суғориш, тупроқ захини қуритиш, шўр босган тупроқларнинг шўрини йўқотиш
ва бошқа баъзи тадбирлар тупроққа таъсир қилишда алоҳида хусусиятга эга ва
улар кўп ҳолларда тупроқ унумдорлигига бевосита таъсир кўрсатмайди (32-
жадвал).
Бу маълумотлар алмашлаб экиш тупроқнинг физик хоссаларини
яхшилашга ва ниҳоят унинг унумдорлигини оширишга кучли таъсир этишини
кўрсатади. Кўп йиллик ўтлар экиш тупроқ структурасининг сувга
чидамлилигини оширади, тупроқ таркибида органик моддалар ва азот кўпаяди.
33-жадвалда
келтирилган маълумотлар, беда ва одатдаги ўт
аралашмалари бир жойда уч йил ўстирилганда чидамли агрегатлар миқдори
янгидан суғорилаѐтган майдонлардаги қўриқ тупроқларникига яқинлашганини
кўрсатади.
130
Do'stlaringiz bilan baham: |