Тупроқ физикаси


-расм. Ҳайдалма ости зич қатламнинг сув ўтказувчанлиги



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

20-расм. Ҳайдалма ости зич қатламнинг сув ўтказувчанлиги: 
1-юмшатилмаган; 2-15 см чуқурликда юмшатилган; 3-25см чуқурликда 
юмшатилган 
Кўпчилик тупроқларда, айниқса мураккаб профилли аллювиал 
тупроқларда сув ўтказувчанлик ўзига хос қонуниятга эга. Она жинснинг 
(аллювийнинг) қатламлилиги, шўрланганлиги ва чангсимон тузилиши – сув 
ўтказувчанлигини ѐмонлаштирувчи омиллар ҳисобланади. Бу тупроқларда 
сувнинг сарфи ва унинг қатламлараро ҳаракати (шимилиши) тупроқ механик 


125 
таркиби билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тупроқларни уларнинг биринчи 
соатдаги сув сарфига асосан гуруҳларга бўлиш қониқарли ҳисобланмайди. 
Чунончи, Н.И.Зимина ва бошқаларнинг маълумотларига кўра, суғориладиган 
типик бўз тупроқларни суғориш вақтида бир соатда бир гектарга 100-120 м
3
сув 
шимилади; оч тусли бўз тупроқларда ҳам худди шундай натижа олинган
қадимдан ҳайдалаѐтган ерларда бир соатда ҳар гектарга 150 м
3
кўп йиллик 
ўтлардан сўнг пахта экишнинг биринчи йилида 250 м
3
гача сув шимилади. 
Биз, қуйида Хоразм воҳасининг ўтлоқи аллювиал тупроқларининг сув 
ўтказувчанлик бўйича классификациясини ҳавола қиламиз. Бунда тупроқларни 
сув ўтказувчанлик қобилиятига қараб гуруҳларга бўлганда уларнинг бутун 
кузатиш давомида (10 соат) кетган сув сарфига (мм сув устуни ҳисобида) қараб 
инобатга олинади. 
1. Сув ўтказувчанлиги юқори бўлган тупроқларда-400 мм ортиқ. Бу 
гуруҳга қум ва қумли аллювиал тупроқлар киради. 
2. Жуда яхши сув ўтказувчан тупроқлар 400-300 мм. Бу гуруҳга 
шўрланмаган енгил ва ўртача қумоқ ҳамда яхши струтурали оғир қумоқ 
аллювиал тупроқлар киради. 
3. Сув ўтказувчанлиги яхши тупроқлар 300-200 мм. Бу гуруҳга ўртача 
шўрланган ўрта ва оғир қумоқ ҳамда профили пастга томон оғирлашиб борувчи 
аллювиал тупроқлар киради. 
4. Сув ўтказувчанлиги қониқарли тупроқлар 200-100 мм. Бу гуруҳга 
ўртача шўрланган ўрта ва оғир, асосан профили пастга томон енгиллашиб 
борувчи аллювиал тупроқлар киради. 
5. Сув ўтказувчанлиги паст тупроқлар 100-80 мм. Бу гуруҳга кучли 
шўрланган механик таркиби оғир, қалин зичланган қатлам мавжуд бўлган 
аллювиал тупроқлар киради. 
6. Сув ўтказувчанлиги жуда паст тупроқлар 80 мм дан кам. Бу гуруҳга 
шўрхоқлар ҳамда сизот сувлари жуда яхши жойлашган оғир механик таркибли 
ўртача ва кучли шўрланган аллювиал тупроқлар киради. 
Маълум тупроқларнинг сув ўтказувчанлик қобилиятига қараб бундай 
табақаланиши суғориш ва шўр ювиш жараѐнлари билан боғлиқ бўлган 
агротехник ва мелиоратив тадбирларни белгилашда муҳим роль ўйнайди. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish