Тупроқ физикаси


-жадвал  Буғдойнинг ривожланиш фазаларига кўра сўлиш намлигининг ўзгариши



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

32-жадвал 
Буғдойнинг ривожланиш фазаларига кўра сўлиш намлигининг ўзгариши 
 
Буғдой ўсимлиги ривожланиш фазаси,
кун ҳисобида 
Сўлиш намлиги, % 
Найча ўраш фазаси, 21 кун 
19,34 
Бошоқлаш фазаси, 31 кун 
17,67 
Гуллаш фазаси, 35 кун 
15,04 
Муаллиф кўрсатиши бўйича, бодринг - 17,78 % зиғир - 17,94 %, буғдой -
15,63 %, шўра - 16,4 %, оққурай - 13,8 % тупроқ намлигида сўлийди. Бундай 
тупроқдаги микроорганизмлар фаолияти ҳам секинлашади, борди-ю, намлик 
кўрсаткичи янада пасайиб, ўсимликни қуриб қолишига олиб келса, бунда 
микроорганизмлар ҳаѐти ҳам батамом тўхтайди. 
Сўлиш намлигининг кўрсаткичи тупроқда сувда эрувчан тузларнинг 
ортиши билан ошиб боради, яъни бунда тупроқ эритмасининг концентрацияси 
ортади ва бу эритмани ўсимликлар ўзлаштириши қийинлашади. Масалан, 
шўрҳок тупроқлар бунга мисол бўлади. Биринчи қарашда шўрҳоклар сернам 
ҳисобланади, лекин бу намни маданий ўсимлик ололмайди. 
Бўз тупроқлар зонасидаги қумоқ тупроқларда сўлиш коэффициенти 5-13 
% ўртасида, саҳро тупроқларида эса 2-9 % ўртасида ўзгариб туради. Тўқ тусли 
бўз тупроқларда эса сўлиш коэффициенти энг юқори (9-10 %), оч тусли бўз 
тупроқларда энг паст (7-8 %) бўлади. 
С.Н.Рижов, Н.И.Зимина, Н.Ф.Беспаловнинг маълумотларига қараганда, 
суғориш типик ва оч тусли бўз тупроқлардаги сўлиш коэффициентига мутлақо 


120 
таъсир қилмайди, бу коэффициент тупроқ профили бўйича ҳам ўзгармайди. 
Е.И.Кочиринанинг маълумотларига кўра, типик бўз тупроқларнинг 2 м ли 
қатламида сўлиш коэффициенти 7-8 % дан нарига ўтмайди. 
Саҳро зонасидаги тупроқларда, сўлиш коэффициентининг тупроқ 
профили бўйича ўзгаришида муайян қонуният сезилмайди. Чунки, бу 
ўзгаришлар она жинсларнинг қатламлилиги туфайли баробарлашади. 
Ўзбекистонда суғориладиган тупроқларида сўлиш коэффициенти билан 
максимал гигроскопиклик ўртасидаги нисбат МДҲ Европа қисмидагиникига 
қараганда умуман каттароқ, сўлиш коэффициенти айрим ҳолларда экинга қараб 
ҳам белгиланади (Д.В.Федоровский, 1948), лекин, сўлиш коэффициентига 
таъсир этадиган нарса, асосан, тупроқнинг ўзидир. 
Олинган кўп сонли маълумотларга кўра, сўлиш коэффициенти (СК) нинг 
максимал гигроскопиклик (МГ) га нисбати қуйидагича: 
Бўз тупроқларда – 1,75 
Саҳро тупроқларида – 2,00 (2,20) 
Бу нисбатнинг ўзгаришида муайян қонуниятнинг бўлиши аниқланмади. 
Маданий ўсимликларнинг ривожланиши тупроқнинг намлиги ҳали сўлиш 
намлигидан бирмунча юқори даражада бўлганда секинлашади, улар сув 
танқислигига учрайди. Шу даврда ўсимликлар суғорилмаса, албатта, 
ҳосилдорлик бирмунча камаяди. Шунинг учун суғориладиган деҳқончилик 
шароитида ҳеч қачон намликни ўсимликларни сўлиши кўрсаткичига тушириш 
керак эмас. 
Мутассил юқори ҳосил олиш учун, ўсимликларни бир меъѐрда сув билан 
таъминлаб тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 65-75 % бўлганда 
қўшимча сув бериш таклиф қилинади.тупроқ намлигининг бу кўрсаткичи ЎСН 
бир қанча юқори бўлиб, С.Н.Рижов бу намликни оптимал намликнинг қуйи 
чегараси, А.А.Роде эса капиллярларнинг узилиш намлиги (КУН) деб юритишни 
таклиф этган. ЎСН эса фойдали сувнинг қуйи чегараси ҳисобланади. Хулоса 
қилиб шуни таъкидлаш керакки, ўсимликлар учун фақатгина ҳаракатчан, суюқ 
ҳолатдаги тупроқ сувигина фойдали сув ҳисобланади. 
Тупроқ намлиги ўсимликларни сўлиш намлигидан паст кўрсаткичда 
маданий ўсимликлар учун батамом фойдасиз сув шаклига ўтади. 
Тупроқ намлиги сўлиш коэффициентига яқинлашган сари, хусусан, 
сўлиш коэффициентидан максимал гигроскопикликка ўтиш интервалида 
микроорганизмларнинг ҳам намдан фойдаланиши камаяди. Д.М.Новогрудский 
(1947) маълумотларига кўра, намлиги максимал гигроскопикликка тенг бўлган 
саҳро тупроқларида нитрификация жараѐни мутлақо юз бермайди, намлик бир 
ярим максимал гигроскопикликка тенг бўлганда, бу жараѐн тезлашади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish