Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Қониқарсиз
ѐки етарли эмас. 
Асосий ва қатор ораларига 
ишлов 
бериш 
вақтида 
тупроқнинг 
нисбий 
намлиги, 
ДНС 
га 
нисбатан,% ҳисобида 
>80 
Юқори 
- ерларга сифатли ишлов бериш учун 
тайѐр эмас, қумоқ ва қумоқ ва қумлоқ 
тупроқларда эса 90% дан юқори бундай 
шароитда 
тупроқ 
машина 
ва 
механизмларнинг ишчи органлари ҳамда 
ғилдиракларига ѐпишиб қолади. 
60-80 
Оптимал 

агрономик 
қимматли 
агрегатларнинг (60-70%) юқори натижаси 
билан ерларга сифатли ишлов бериш учун энг 
яхши шароит. 
50-60 
Бошқа кўпгина тупроқларга ишлов бериш 


116 
учун қониқарли. Лекин ерни ҳайдаш ва 
ишлов бериш пайтида қатқалоқ парчаси 
кўпаяди. 
<50 
Лой ва серлой тупроқларга ишлов бериш 
учун қониқарсиз, қумлоқ ва серқумлоқ 
тупроқлар учун эса қониқарли. Бундай 
шароитда 
катта 
ѐқилғи 
сарфи 
талаб 
қилинади. Тортиш кучи ва 60% дан кўпроқ 
қатқалоқ кўчмалар ҳосил бўлади машина 
ишчи органларининг тез-тез синиш ҳоллари 
кузатилади. 
Ўзбекистонда суғориладиган тупроқлари барча турларининг намлиги 
дала нам сиғимига тенг бўлганда, ҳаво билан етарли даражада таъминланган 
бўлади. 
С.И.Тюремний тузган сув мувозанати тенгламасига кўра, дала нам 
сиғими (сув юқоридан сингганда) тупроқнинг ҳажм оғирлиги билан тўғри 
пропорционал бўлади. 
Бу эса, тупроқнинг устки горизонтларида дала нам сиғимининг ошиши 
сабабларидан биридир. Шу муносабат билан дала нам сиғимига тенг миқдорда 
сув сингдирган тупроқда нам заҳираси ҳажм жиҳатидан, тупроқ ҳажм 
оғирлигининг ўзгаришига боғлиқ эмасдек, бўлиб кўринади. 
Б.Н.Мичурин (АФИ ВАСХНИЛ) 1955 йилда Агрофизика съездида ана шу 
масалани назарий жиҳатдан асослади. Б.Н.Мичурин ҳажм оғирликнинг 1 билан 
1,7 ўртасидаги интервалида: ДНСхХО=Const дан иборат тенглик бирлигини 
исбот қилди ѐки Мичурин ифодаси билан айтганда, зичликни билдиради. 
С.Н.Тюремний ва Б.Н.Мичуриннинг юқорида келтирилган қоидалари 
Г.З.Бияшев (1936) нинг суғориладиган тупроқларда ўтказилган тажрибаларига 
доир маълумотларига тўғри келмайди. 
А.А.Роде (1952) бу масалани якунлашга бағишланган асарида 
Г.З.Бияшевнинг асосий хулосаларидан ва унинг материалларидаги баъзи 
рақамлардан фойдаланди. Биз бу ўринда унинг фақат асосий хулосасини 
келтирамиз. А.А.Роде ўзининг бу хулосасида ―ҳажм оғирлиги 1,05 дан 1,45 гача 
ошганда, чангланган тупроқнинг энг кам миқдордаги нам сиғими ошади, ҳажм 
оғирлиги 1,45 дан 1,65 гача ошганда эса, бу энг кам миқдордаги сиғими янада 
камаяди‖ дейди. 
Г.З.Бияшев ва С.И.Долгов (1948) нинг мана шу маълумотларига кўра, 
дала нам сиғими макроагрегатларининг катта-кичиклигига боғлиқ бўлмайди. 
Ҳайдалма қатламда тупроқ қовушмасининг зичлиги ҳамиша бузилиб тургани 
учун дала нам сиғими бу қатламда, айниқса, кўп ўзгаради. Бошқа қатламларда 
эса дала нам сиғимининг миқдори у қадар ўзгармайди. Натижада дала нам 
сиғими тўғрисидаги маълумотлар бир қадар барқарорлашгандек бўлиб 
кўринади. Бу эса зах ерларни қуритишни кўзда тутиб суғориш ва ювиш 
меъѐрларини ҳисоблаб чиқариш учун муҳимдир. Бунда ДНС миқдори асосий 
кўрсаткич ҳисобланади. 


117 
Шуни таъкидлаш керакки, сизот сувларининг сатҳи ер юзасига яқин 
жойлашган бўлса, тупроқ вертикал профилининг маълум чуқурлигидан намлик 
кўрсаткичи ДНС миқдоридан юқори бўлиши мумкин. Бундай ҳолат, одатда, 
бевосита сизот сувлари сатҳи юзасида бўлиб, бутун капиллярлар сув билан 
банд бўлади. Бу кўрсаткичга тенг келадиган сувни капилляр нам сиғими (КНС) 
деб аталади. 
Капилляр нам сиғими тупроқнинг тўла нам сиғимига (ТНС) яқин туради, 
яъни тўла нам сиғимида унинг бутун капиллярлари деярли сув билан банд 
бўлиб, у 2 фазали тизим ҳолатида бўлади. 
Тупроқнинг ТНС ва КНС кўрсаткичлари ўсимлик учун фойдали бўлса-да, 
у вақтинчалик аҳамиятга эга бўлган кўрсаткич бўлиб, ортиқча сувнинг оқиши 
учун шароит яратилиши билан капилляр (мениск) кучлар таъсирида бўлмаган 
сувлар дарҳол пастки қатламларга ѐки қия томонга оқади. 
Ўсимликлар ҳаѐти учун зарур бўлган ҳамда тупроқ қатламларида узоқ 
вақт давомида ўзлаштирилиши қулай бўлган ҳолатда сақланадиган сув-дала 
нам сиғими ҳисобланади. ДНС ни билиш орқали биз тупроқдаги умумий нам 
жамғармасини ва физиологик фойдали сувни билиш имкониятига эга бўламиз. 
Хоразм воҳасида учрайдиган тупроқларнинг гранулометрик таркибига 
кўра умумий ҳамда фойдали сув жамғармалари бўйича қуйидаги гуруҳларга 
ажратилади: 

Умумий сув жамғармаси - 2000 м
3
/га, фойдалиси - 1500 м
3
/га. Бунга 
гранулометрик (механик) таркиби оғир шўрланмаган ўтлоқи воҳа 
тупроқлари киради. 

Умумий сув жамғармаси - 2100 м
3
/га, фойдалиси - 1400 м
3
/га. Бунга 
ўртача шўрланган, ўртача қумоқ ўтлоқи ва ботқоқ-ўтлоқи 
суғориладиган тупроқлар киради. 

Умумий сув жамғармаси - 1900 м
3
/га, фойдалиси - 1300 м
3
/га. Ўртача 
шўрланган гранулометрик таркиби мураккаб суғориладиган ўтлоқи ва 
ўтлоқи воҳа тупроқлари. 

Умумий сув жамғармаси - 2000 м
3
/га, фойдалиси - 1000 м
3
/га. 
гранулометрик таркиби ўртача қумоқ кучли шўрланган суғориладиган 
ўтлоқи тупроқлар. 

Умумий сув жамғармаси - 1600 м
3
/га, фойдалиси - 1100 м
3
/га. 
гранулометрик таркиби енгил қумоқ, ўртача шўрланган ўтлоқи воҳа 
тупроқлари. 

Умумий сув жамғармаси - 1500 м
3
/га, фойдалиси - 1000 м
3
/га. 
гранулометрик таркиби енгил қумоқ, ўртача шўрланган суғориладиган 
ўтлоқи тупроқлар. 
Маълум ўлка тупроқларини ДНС бўйича бундай табақалаштириш 
суғориш ҳамда шўр ювиш ишларини тўғри белгилашда, айниқса гидромодуль 
ҳудудларини аниқ ишлаб чиқишда катта ѐрдам беради. 
Маданий ўсимликларнинг ривожланиш жараѐнида қуруқ тупроқ қанчалик 
ноқулай бўлса, жуда сернам, зах тупроқлар ҳам шунчалик зарарлидир. Жуда 
сернам тупроқларнинг кўпчилик тешиклари сув билан тўлганлиги учун ҳаво оз 


118 
бўлади. Бу эса ўсимлик илдизларини нафас олиши ва микроорганизмларнинг 
ҳаѐти учун шароитни ѐмонлаштиришга олиб келади. Тупроқ ковакларидаги сув 
миқдори ҳавога нисбатан учдан икки бўлакни ташкил этганда ўсимлик ва 
тупроқ микроорганизмларининг ривожланиши учун оптимал шароит мавжуд 
бўлади. 
Ўсимликларнинг сўлиш намлиги тупроқ таркибидаги ўзлаштирилиши 
осон бўлган сув шаклларининг бўлишига боғлиқ бўлади. 
Тупроқ ўзида ўсимлик ўзлаштириши учун қулай бўлган дала нам сиғими 
ѐки капилляр нам сиғими ҳолатидаги сувларни сақлайди. Вақт ўтиши билан бу 
сувлар 
транспирация 
ҳамда 
парчаланиш 
натижасида 
камаяверади. 
Ўсимликларни тупроқдан сувни истеъмол қилиб олишлари қийинлашади. Бу 
ҳолатда тупроқда қолган сувлар капилляр кучлар доирасидан чиқиб адсорбцион 
ва молекуляр кучлар таъсирида бўлади. Бу кучлар илдизларнинг сўриш 
кучидан устунлик қилади. Натижада ўсимлик ҳужайраларига тупроқ сувининг 
тушиши деярли тўхтайди, ўсимлик ўзининг тургор (турғунлик) ҳолатини 
йўқотади ва сўлий бошлайди. 
Ўсимликнинг бу ҳолатидаги тупроқ намлиги унинг 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish