123
e – тупроқнинг вертикал қатлами;
К – фильтрация коэффициенти.
Дарси бўйича фильтрация тезлиги тажриба майдони юзасига сув қатлами
вужудга келтирган босим (h) билан тўғри, тупроқнинг намланадиган вертикал
қатлами чуқурлиги билан тескари боғланишда бўлади.
Ҳозирги
вақтда
тупроқ-мелиоратив
текширув
ишларида
сув
ўтказувчанлик тезлигини ҳисоблашда С.В.Аспатовнинг қуйидаги
формуласи
кенг қўлланилади.
υ =
t
S
Q
10
бу ерда,
υ – сув ўтказувчанлик тезлиги, мм/мин;
Q – маълум вақт ичида сарф бўлган сув миқдори, мл;
S – тажриба олиб борилган майдон юзаси, см
2
;
t –сув сарфи ҳисобга олинган вақт, мин;
10 – коэффициент. Бу коэффициент ѐрдамида сувнинг млдаги кўрсаткичи,
мм га айлантирилади.
Олинган маълумотлар сув ўтказувчанликни тупроқнинг механик таркиби
билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Тупроқ қанча енгил бўлса, сув
ўтказувчанлик шунча юқори, тупроқ механик таркиби оғирлашган сари сув
ўтказувчанлик пасая боради.
Н.А.Качинский (1947) нинг қуйидаги
умумий тенгламасида сув
ўтказувчанликка ва фильтрацияга таъсир кўрсатувчи омиллар ўз ифодасини
топган:
K = f (η∙ρ·d)
бу ерда,
К – фильтрация коэффициенти;
f – функция;
η – маълум ҳароратда эритманинг (сувнинг) ѐпишқоқлиги;
ρ – тупроқ коваклиги;
d – ковакларнинг эффектив диаметри.
Демак, фильтрация – бу пастга ҳаракат қиладиган
эритманинг
ѐпишқоқолиги, тупроқ ғоваклиги ҳамда ғовакларнинг эффектив диаметри
билан тўғри пропорционал боғланишда бўлган функциядир.
Тупроққа сув ўтказувчанлигига кўра баҳо беришда Н.А.Качинский
классификациясидан фойдаланилади. Бунда тупроқ қуйидаги гуруҳларга
бўлинади (ютилган сув миқдори миллиметр ҳисобида
кузатишнинг биринчи
соати учун берилган):
жуда юқори – 1000 -500
жуда яхши – 500 – 100
яхши – 100 – 70
қониқарли – 70 -30
қониқарсиз – 30 дан кам
124
Қатор мелиоратив тадбирларни амалга оширмасдан туриб қишлоқ
хўжалигини янада ривожлантиришни тасаввур қилиш мушкул бўлиб қолди.
Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш, оқава сувларни чиқариб ташлаш,
коллектор-дренаж тармоқларини қазиш, улар ўртасидаги масофани тўғри
белгилаш, ботқоқликларни қуритиш каби ишларнинг ҳаммаси тупроқнинг сув
ўтказувчанлик қобилиятини қатъий ҳисобга олишни талаб қилади. Бундан
ташқари, сув ҳавзалари ва каналлар қазишда ҳам тупроқнинг бу энг муҳим
хусусиятини билиш катта аҳамиятга эга. Қисқаси, у ѐки бу ўлка тупроғининг
сув ўтказувчанлик қобилияти аниқланмай туриб,
ирригация ва мелиорация
тадбирлари комплексини амалга ошириб бўлмайди.
Б.В.Горбунов маълумотларига қараганда, бўз тупроқлар зонасидаги
суғорилмайдиган тупроқларда тўқ тусли бўз тупроқлардан оч тусли бўз
тупроқларга ўтган сари тупроқнинг сув ўтказувчанлиги камаяди. Бу тўқ тусли
бўз тупроқдан оч тусли бўз тупроққа ўтган сари тупроқ коваклигининг
камайиши ва структурасининг ѐмонлашуви билан изоҳланади. Суғориладиган
ерларда доимо ғўза ўстириш туфайли тупроқнинг сув ўтказувчанлиги
ѐмонлашади. Алмашлаб экишларни жорий қилиш, яъни ўт экиш, хусусан кўп
йиллик ўтлар экиш тупроқнинг бу хоссасини қайтадан тиклайди.
Қадимдан деҳқончилик қилиб келинадиган майдонларда ҳайдалма ости
зич қатлами мавжуд. Бу қатлам катта ҳажм оғирлигига эга бўлиб,
унинг сув
ўтказувчанлиги ѐмон (20-расм). Бу қатламнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш
учун энг олдин уни юмшатиш лозим. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда асосий
шудгор анча чуқур қилиб ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: