Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Вазнига нисбатан, % 
Дала нам сиғимига нисбатан, % 
Структурасиз қумоқ тупроқ 

30 
Чангланган қора тупроқ 

18 
Қора тупроқ агрегатлари 




127 
Шундай қилиб, бу тажриба ҳам структурасиз қумоқ тупроқдаги намнинг 
ҳаракатчанлик қобилияти энг катта эканлигини кўрсатади. Чунки, нам бир хил 
тупроқдан айни бир вақтда структурали қоратупроқлардагига қараганда 2-3 
марта кўпроқ буғланади. 
Демак, оч тусли бўз тупроқлар у қадар структурали бўлмаганидан, 
таркибидаги нам типик бўз тупроқлардаги намга қараганда ҳаракатчанроқ 
бўлади. Кўпчилик маълумотларга қараганда, тупроқнинг намни буғлантириш 
қобилиятини камчилик деб ҳисоблаш керак, чунки бу ҳодиса ўша тупроқда 
барқарор нам заҳираси вужудга келтириш мумкин эмаслигидан дарак беради. 
Аммо, суғориладиган тупроқларда бундай заҳирани вужудга келтириш учун 
эҳтиѐж ҳам йўқ, чунки ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уларни ўз вақтида 
суғориш йўли билан қондирилади. 
Шу сабабли суғориладиган тупроқларда сувнинг ҳаракатчанлик 
қобилиятининг катта бўлиши тупроқ структураси ўрнига ўтади, деса бўлади. Бу 
қобилият гарчи тупроқда нам ва сув ғамлашни таъмин этмаса ҳам, уларнинг 
ўсимликларга тез вақт ичида етказилишини таъминлайди. 
Лекин, шунга қарамасдан, Ўзбекистондаги суғориладиган тупроқлар 
ҳайдалма қатламининг кўпроқ агрегатланганлиги унинг ижобий хусусиятидир. 
Чунки, бунинг орқасида сув камроқ буғланади ва тупроқ маълум шароитда 
камроқ шўрланади. Тупроқ сувининг ҳаракатчанлигини камайтириш учун 
ҳайдалма қатламдаги агрегатларда кўпроқ сув ғамлашга ҳаракат қилиш керак 
экан.
Тупроқ сув шакллари ўз ҳаракатчанлигига қараб 3 гуруҳга бўлинади: 
1.
Ҳаракатчан сувлар – тупроқ тўла нам сиғими билан дала нам сиғими 
ўртасида бўлади. 
2.
Ўртача ҳаракатчан сувлар – дала нам сиғими билан капиллярларни 
узилиш намлиги ўртасида бўлади. Бу иккала гуруҳ маданий ўсимликлар учун 
энг керакли ҳисобланади. 
3.
Қийин ҳаракатланувчи сувлар – капиллярларни узилиш намлигидан 
паст.
21-расмда юқорида келтириб ўтилган тупроқ сувининг асосий турлари ва 
уларнинг боғланиш ҳолатлари келтирилган. 
Шундай қилиб, тупроқдаги умумий сув икки қисмдан - ўсимликлар учун 
фойдасиз ва фойдали сувлардан ташкил топган. 
 
Тупроқ таркибидаги сувни ўсимлик учун осон ўзлаштирилиши унинг 
тупроқдаги ҳаракатчанлигига боғлиқ бўлади. Тупроқ суви ҳаракатчанлигини 
Секера услубида аниқлаш мазкур дарсликда берилган. 
Чириндига бой оғир соз тупроқларда ўсимлик учун фойдасиз сувлар кўп 
бўлади. Қумли тупроқда ўсимлик ўзлаштира олмайдиган сувнинг миқдори 100 
г тупроқда 1-2 г бўлса, оғир соз тупроқларда эса бу кўрсаткич 10-15 г гача 
бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳар хил механик таркибли тупроқлар сувни ҳар 
хил миқдорда ушлаб қолади. Оғир соз тупроклар ўзидан ўтаѐтган сувнинг 70 % 
часини ўзида сингдириб қолса, қумоқ тупроқлар 30-40, қумли тупроқлар эса 20 
-25 % гина сингдириб қолади. 


128 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish