Тупроқ физикаси


Тупроқнинг сув кўтарувчанлиги –



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тупроқнинг сув кўтарувчанлиги – 
деб, тупроқнинг сувни капилляр 
оралиқлар орқали пастки қаватларидан юқорига кўтариш хусусиятига 
айтилади. Сув кўтариш хусусияти капилляр намликнинг кўтарилиш баландлиги 
ва унинг ҳаракат тезлиги билан ифодаланади. 
Тупроқнинг сув кўтариш хусусияти қишлоқ хўжалигида икки томонлама 
аҳамиятга эга, чунки ўсимликлар илдизи сарф қиладиган сувнинг тўлдирилиб 
туришига ва тупроқнинг буғлатиш хусусиятига боғлиқ.
Тупроқ заррачалари қанча кам ва тупроқ қанча кукунланган бўлса, унинг 
сув кўтариш кучи шунча яхши сезилади – капилляр намлик юқорига 
кўтарилади. Йирик ғовакли ва донадор тупроқларда сув тез, лекин кичик 
баландликка кўтарилади. Структурали тупроқларда структурасиз тупроқларга 


126 
қараганда сув секин кўтарилади. Зич тупроқларнинг сув кўтариш хусусияти 
ғовак тупроқларникига қараганда кучли бўлади. 
Тупроқнинг ҳарорати кўтарилиши билан сувнинг капиллярлардаги 
ҳаракати кучаяди, кўтарилиш баландлиги эса пасаяди. Сувнинг капиллярларга 
кўтарилиши нам тупроқда қуруқ тупроқдагидан юқори бўлади. 
Тупроқ майда заррачаларининг қуйқалашиб қолишига сабаб бўладиган 
Ca, Mg тузлари унинг сув кўтариш хусусиятини пасайтиради. Na, K, NH
4
тузлари тупроқ структурасини бузиб уни майда заррачаларга айлантиради. 
Намликнинг ҳар хил шакллари орасида капилляр намлик экинлар учун 
катта аҳамиятга эга. Чунки, у тупроқ юзасидан нам буғланиб кетиши ва 
ўсимликлар транспирациясига қараб тупроқнинг пастки қатламларидан 
юқорига кўтарила боради.
Тупроқда сувнинг ҳаракатчанлиги. 
Ўзбекистоннинг суғориладиган 
тупроқларида (агар улар шўрланмаган бўлса), капилляр бўшлиқларнинг 
кўплиги тупроқдаги сувнинг, демак, озиқа элементлар ҳаракатчанлигининг 
ошишига ҳам сабаб бўлади. Шундай қилиб, тупроқларнинг физик хоссалари 
тупроқ унумдорлигини тартибга солиш йўлларини олдиндан белгилайди. 
С.Н.Рижов (1952, 1954) Ўзбекистондаги суғориладиган тупроқларда 
самарали унумдорликни вужудга келтиришда сувнинг ҳаракатчанлигига катта 
эътибор берди. У оч тусли бўз тупроқларда бошқа тупроқлардагига нисбатан 
осон ҳаракатланадиган сувнинг кўпроқ бўлишини аниқлади. Шундай қилиб, 
келтирилган маълумотлар оч тусли бўз тупроқларнинг сувни буғлантириш 
қобилияти типик бўз тупроқларникига нисбатан каттароқ бўлишини кўрсатади. 
Шўрланиш натижасида тупроқнинг буғлантириш қобилияти жуда оз 
миқдоргача камайиши мумкин. Буни А.А.Роде ва М.М.Абрамова (1952) нинг 
тажрибалари билан исботлаш мумкин. Тажрибаларда уч хил тупроқ грунти, 
яъни структурасиз қумоқ тупроқ, чангланган (майдаланган) қора тупроқ ва 1-3 
мм катталикдаги қора тупроқ агрегатлари тўлдирилган ва хлор билан 
нишонланган трубкалардаги намнинг буғланиши кузатилган эди. 
Тажрибалардан буғланиш тезлиги икки нуқтада вазнига нисбатан ва дала 
нам сиғими (ДНС) га тенг намлик капиллярларни узилиш намлиги (КУН) 
ўртасида ўзгаради. Кейинги маълумотлар С.И.Рижов материалларига кўра, мўл 
пахта ҳосили етиштириш учун зарур бўлган оптимал намликнинг энг пастки 
чегарасига мос келади ва дала нам сиғимига нисбатан тахминан 70 % ни 
ташкил этади. Шу билан бир қаторда, тупроқ қанчалик кўп агрегатлашган 
бўлса, дала нам сиғими билан капиллярлар узиладиган намлик ўртасидаги 
нисбий ва абсолют фарқ ҳам шунчалик кам бўлиши аниқланади: 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish