15
I-БЎЛИМ. ТУПРОҚ ҚАТТИҚ ҚИСМИ ФИЗИКАСИ
I- боб. Тупроқнинг механик таркиби
§1.1. Механик (гранулометрик) элементлар ва агрегатлар.
Уларнинг келиб чиқиши, таркиби ва хоссалари
Механик (гранулометрик) элементлар ва агрегатлар.
Тупроқнинг
пайдо бўлиши - бу энг олдин нураш қобиғининг устки қисмида ѐтувчи она
жинснинг мураккаб жараѐнли (механик, кимѐвий ва биологик нурашлар)
маҳсули ҳисобланади. Бундай жараѐнлар натижасида ҳосил бўлган тупроқ
қаттиқ қисмининг ҳар хил катта – кичикликдаги ва ҳар хил шаклдаги минерал
ва тоғ жинслари бўлакчаларидан тортиб коллоидлар деб аталган энг майда
заррачаларни ўз ичига олади. Нураш туфайли ҳосил бўлган тоғ жинслари ҳамда
минераллар, уларнинг
айрим заррачалари
механик элементлар
дейилади.
Тупроқ физикасига оид адабиѐтларда механик элементлар тушунчаси
тўғрисида ҳар хил таърифлар мавжуд.
К.К.Гедройц механик элементларга ―айрим микро,
ультра ва
микрокристаллар‖ни киритади. А.Ф.Тюлин ва И.Н.Антипов-Каратаев механик
элементлар деганда, ўзаро кимѐвий муносабатда бўлган
айрим заррачаларни
тушунади. А.А.Роде юқоридаги таърифларга қуйидаги мажбурий шартни
киритади: механик элементларнинг ҳар бир заррачаси маълум бир кристаллик
панжарада бўлиши лозим.
А.А.Роденинг бу таърифида қуйидаги нарсани танқидий тушуниш шарт:
биринчидан, механик элементлар фақатгина кристаллар бўлмасдан,
балки
аморф ҳолатда ҳам учраши мумкин. Масалан, кремний оксиди,
темир ва
алюминий гидрооксидлари, чиринди
моддалари ва иккинчидан, тупроқда
мураккаб кристалл панжарасига эга бўлган тоғ жинслари бўлакчалари механик
элементлар учрайди. Гранитнинг механик заррачасида икки ва ундан ортиқ
кристаллик панжараси сақланади.
Юқорида келтирилган фикр – мулоҳазалардан хулоса қилиб механик
элементларга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
Механик элементлар
нураш кобиғидаги жинс ва минералларнинг ҳар хил
катталикда ва шаклдаги ўзаро кимѐвий боғлиқликка эга бўлган бўлак ва
бўлакчалар, шунингдек аморф бирикмалардир.
Табиий шароитда механик элементлар ҳамма вақт ўзгаришда бўлади,
яъни улар тупроқда мавжуд бўлган ҳар хил органик кислоталар, оҳак моддаси
таъсирида ѐки механик мавжуд юза тортилиш энергиясига ҳамда Вандер-
Ваальс кучлари таъсирида бирикиб тупроқ агрегатчаларини ва бу агрегатчалар
ўзаро бирикишда давом этиб тупроқ агрегатларини вужудга келтиради.
Тупроқнинг энг майда заррачаси – коллоидларда агрегат ҳосил қилувчи ички
кучлар яхши ифодаланади. Шунинг учун ҳам механик таркиби жиҳатдан оғир
тупроқларда агрегатларнинг ҳосил бўлиши учун катта имкониятлар мавжуд.
Академик К.К.Гедройц таклифига кўра ўлчами 0,25 мм дан кичик бўлакчаларни
16
микроагрегатлар
, 0,25 мм дан катта бўлакчаларни эса
макроагрегатлар
деб
аташ шартли қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: