8
Профессор Мажид Умарович Умаров ўзининг кўп
йиллик илмий ва
раҳбарлик фаолияти даврида Ўзбекистонда тупроқшунослик фанининг
ривожланишида, айниқса тупроқ физикаси ва механикаси соҳасида
баракали
меҳнатларини сарф қилган, унинг ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш,
оммалаштириш ва малакали миллий кадрларни етиштиришда ўз ҳиссасини
қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
М.У.Умаров Тупроқшунослик ва агрокимѐ илмий-тадқиқот давлат
институтида 20 йиллик раҳбарлик фаолияти даврида мазкур илм даргоҳини
кенгайтиришга, унда бир неча янги ихтисослашган
лабораториялар очишга,
уларни миллий етук мутахассислар билан таъминлашга эришди. Институтда
олиб борилган илмий ишларнинг барчасига бевосита раҳбарлик қилган ва бу
ишларнинг бажарилишида илмий изланишларга катта ѐрдам берган.
Профессор М.У.Умаров ўз илмий фаолиятини Мирзачўл ва Қарши
чўлларининг асосий тупроқ типлари, Фарғона водийси ва бошқа
объект
тупроқларининг агрофизикавий хоссаларини мукаммал ўрганишга бағишлади.
Устознинг асосий эътибори тупроқнинг механик таркиби, сув хоссалари, унинг
ҳавоси, ҳарорати, физик-механик хоссаларининг агротехник тадбирларига жалб
қилинган. Бу даврда тупроқларнинг механик таркиби, унинг агрегатлик ҳолати,
тупроқ зичлиги каби физикавий хоссалари ўсимликларни сув-озиқа, сув-ҳаво,
ҳаво-иссиқлик тизимларини бошқариб боришда муҳим ўрин тутиши каби
назариялар шаклланди.
М.У.Умаровнинг докторлик диссертациясининг бир қисми ҳисобланган –
тупроқ зичлигини мўътадиллаштиришни деҳқончилигимиз амалиѐтига
жорий
этилиши натижасида республикамиз халқ хўжалигида кўп миллионли самарага
эришилди. Шунингдек, континентал субтропик иқлим шароитида тупроқ ҳосил
бўлиш жараѐнининг асосий диагностикаси – тупроқ профилининг ўрта қисмида
майда (лойли) минерал заррачаларни кўп миқдорда тўпланиши эканлиги илмий
асосланди. Шунинг учун ҳам ҳақли равишда профессор М.Умаровни
Ўзбекистонда суғориладиган тупроқлар агрофизикасининг
асосчиси деб айта
оламиз.
Олиб
борилган
илмий
изланишлар
натижасида
Ўзбекистон
тупроқшунослик фани М.Умаров раҳбарлигида юксак даражага кўтарилди.
М.У.Умаров 100 га яқин илмий мақолалар, 12 та монография
муаллифидир. Бундан ташқари тупроқшунослик фани соҳасидаги 10 дан зиѐд
ўқув дарсликларига ва илмий ишларга муҳаррирлик қилган. Ўзбекистон
Энциклопедиясида тупроқшунослик фани атамаларининг
яратилишида фаол
қатнашди.
М.У.Умаровнинг бевосита раҳбарлигида 5 та фан доктори ва 10 дан ортиқ
фан номзодлари етишиб чиқди ва илмий йўналишлар бўйича мактаб яратилди.
Бу йил устозимиз таваллудига 100 йил тўлади, камтарин инсон, жонкуяр
мураббий, саҳоватли ва меҳрибон устоз Мажид Умарович Умаровнинг порлоқ
хотираси тупроқшунос олимлар, мутахассислар, шогирдлари, яқинлари қалбида
тоабад сақланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: