9
СЎЗ БОШИ
Тупроқдан илм-фан тавсиялари асосида оқилона
фойдаланиш, унинг
муҳофазасини
тўғри
таъминлаш,
унумдорлигини
оширишда
янги
технологияларни
жорий
қилиш
шак-шубҳасиз
қишлоқ
хўжалиги
ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Тупроқ
таркибини
ҳар томонлама яхшилаш, ҳосилдорлигини ва иқтисодий
самарадорлигини
ошириш тупроқнинг келгусидаги ривожининг муҳим масалаларидан биридир.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай воситаларидан тўғри ва оқилона
фойдаланиш кўп жиҳатдан унинг муҳим хусусиятларини қанчалик чуқур ва ҳар
томонлама ўрганишга боғлиқ. Демак, энг аввало тупроқдан тўғри фойдаланиш,
тупроқнинг унумдорлигини ошириш,
сифатини, иқтисодий баҳосини,
муҳофазасини билиш, қишлоқ хўжалик экинларини тупроқ ҳолатига кўра
илмий асосланган ҳолда жойлаштириш, тупроққа экологик «тоза» ишлов бериш
усуллари ва ўғитлашни юқори савияда олиб бориш талаб қилинади.
Мамлакатимизда пахтачилик ва ғаллачилик деҳқончиликнинг энг
сердаромад тармоқларидан бири ҳисобланади. Пахта ва ғалла ҳосилдорлигини
оширишда тупроқнинг агрофизик хоссалари муҳим аҳамиятга эга. Чунки,
буғдой ўсимлиги тупроқдаги иссиқликга, намликга ва озиқа моддаларга
талабчандир.
Пахтачилик
ва
дончилик
республикамиз
миқѐсида
ривожланганлиги учун тупроқ ҳарорати ва озиқа элементлари ўсимликнинг
ўсиши ва ривожланишини чекловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Чунки, республика минтақаларида тупроқ шароитлари турли-тумандир.
Шунинг учун ҳам тупроқ намлигини узоқ вақт мақбул даражада сақлаб туриш
сув танқислиги мавжуд бўлган пайтда муҳим аҳамиятга эга. Демак, буғдойни
эрта кузда экиб юқори ҳосил ва барвақт йиғиштириб олишга баҳорги
ҳароратнинг таъсири катта ва ўсув даврида сув етишмаслиги ҳосилдорликни
камайишига олиб келади. Шу сабабли ҳам тупроқ ҳарорати, намлиги ва бошқа
хоссаларини мақбуллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш қишлоқ
хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштиришда
асосий масалалардан бири
ҳисобланади. Шу боис, кейинги йилларда республикамиз Олий ўқув юртларида
―Тупроқ физикаси‖ фанини ўқитишга катта эътибор берилмоқда.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда Тошкент давлат аграр
университети ўқитувчилари қ.х.ф.д., профессор И.Турапов, қ.х.ф.н.,
доцент
Б.С.Камилов, б.ф.н, ассистент Д.А.Қодирова, б.ф.н, ассистент М.Э.Саидова,
ассистент Н.Ч.Намозов ва ассистент Д.У.Бурхоновалар томонидан ―Тупроқ
физика‖си фанидан ушбу дарслик тайѐрланди. Дарслик баъзи камчиликлардан
ҳоли бўлмаслиги мумкин, шунинг учун муаллифлар ҳамкасблар ва
китобхонларнинг дарслик сифатини яхшилашга қаратилган фикр ва
мулоҳазаларини мамнуният билан қабул қиладилар.
Ушбу дарсликни ѐзишда С.В.Нерпин ва А.Ф.Чудновскийларнинг
―Физика почвы‖ (1967), Н.А.Качинскийнинг ―Физика почв‖ (1970),
Л.Турсуновнинг ―Тупроқ физикаси‖ (1988), Х.А.Аргинбоев, Х.У.Абдуллаев,
А.К.Абдуллаевларнинг
―Агрометеорология‖
(2004)
китобларидан
фойдаланилди.