Тупроқ механик элементларининг келиб чиқиши ва таркиби.
Тупроқ
механик элементлари минерал, органик ва органо-минерал (гуматлар) сингари
гуруҳларга ажратилиб, минерал элементлар (торфли ва ўта чириндили
тупроқлардан ташқари) тупроқнинг асосий қисмини (тупроқ массасига
нисбатан 90-98 % ни) ташкил этса, гуматлар ва органик кислоталар эса унинг
массасига нисбатан атиги 2-10 % ини ташкил этади. Тупроқнинг бу механик
элементлари тоғ жинсларининг нураши натижасида вужудга келади.
Тупроқдаги физик, кимѐвий, биологик нурашлар бир вақтнинг ўзида бориши
мумкин, лекин бу жараѐнлар натижасида ҳосил бўлган механик элементлар
типи, миқдори ҳар хил бўлади.
Минерал элементларнинг пайдо бўлишида тоғ жинсларининг биринчи
нураш босқичида нуралган жинслар нисбатан кичик абсолют ва нисбий юзага
эга бўлади. Улар ҳароратнинг ўзгариши, сув ва шамол таъсирида
ўсимликларнинг илдиз тизими, мохлар, лишайниклар, бактериялар таъсирига
учрайди. Бунда физик ва нисбатан кам миқдорда биологик нураш устунлик
қилади. Бу босқичда нуралган жинслар ҳар хил катта – кичикликдаги
бўлакчалардан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда, механик нураш
жараѐнида ҳар хил катталикдаги ҳарсангтош, чағиртош, шағал, йирик қумлар
пайдо бўлади.
Пайдо бўлган заррачалар юза энергиясининг ошиши билан биологик
омилнинг роли ҳамда кимѐвий нураш, айниқса, элементларнинг оксидланиши
ва қайтарилиши, минерал тузларнинг оксидланиши ва қайтарилиши, минерал
тузларнинг қайта эриши, кристалланиши кучаяди.
В.Р.Вильямс бўйича тупроқнинг (диаметри 3 мм дан катта) тош қисми
турли тоғ жинсларидан (гранит, порфирит) ташкил топган. Қумда ҳам ҳали
дастлабки жинсларнинг заррачалари бўлиб, улар асосан кварц, дала шпати,
слюда, роговая обманка каби минералларнинг емирилиш маҳсулотларидир.
Қум заррачаларнинг емирилишида фақат емирилишга чидамли минерал – кварц
ўзгармай қолади. Қум заррачалари таркибидаги дала шпати, слюдага ўхшашлар
яна емирилишда давом этиб, чанг ва ил заррачаларнинг вужудга келишига
сабаб бўлади.
Йирик чанг (диаметри 0,05-0,01 мм) таркибида кварц ҳам маълум
миқдорда бўлади. Ўрта чангда (диаметри 0,01-0,005 мм) унинг миқдори кескин
камаяди, бу ерда аморф кремний кислоталари ва гидратлари миқдори ортиб
боради. Майда чангда эса (диаметри 0,005-0,001 мм) тупроқнинг энг майда
заррачаси ил (гил) га ўтиш чегарасида жойлашганлиги учун бунда кимѐвий ва
биологик нураш маҳсулотлари – гидрослюдалар, темир, алюминий, марганец
оксидлари ва гидратлари, каолинит, фосфатлар асосий ўринни эгаллайди.
Ил (гил) да (диаметри 0,001 мм дан кичик), асосан кимѐвий ва биологик
нураш маҳсулотлари, органик кислоталар унинг энг кўп қисмини ташкил этади.
К.Д.Глинка, Б.Б.Полинов, А.А.Роде, Е.И.Кочерина, А.Д.Воронин ва
бошқалар ўз текширишларида механик элементларнинг босқичли пайдо
17
бўлишларини кўрсатиш билан бирга ҳар бир тупроқ типи учун хилма-хил
минералогик таркибга эга бўлган ўзига хос механик элементлар мавжудлигини
ҳам очиб бердилар.
Кейинги йилларда тупроқнинг энг майда заррачаси ил (гил) нинг таркиби
ва хусусиятини ўрганиш мақсадида рентгенография, термик электрон
микроскопия услублари кенг қўлланилмоқда. Натижада МДҲ нинг ҳар хил
иқлим зоналарида тарқалган тупроқлар ил заррачасининг минерологик таркиби
кенг ўрганилган (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |