1-расм. Ўтлоқи аллювиал тупроқлар ил заррачасининг ренгенограммаси
18
Н.И.Горбунов бўйича ил таркибида монтмориллонит, бейделлит,
ионтронит, каолинит, галлаузит, гидрослюда, бемит, гидраргиллит, гетит,
гематит, аллофон, опал ва шунга юқори дисперс, юқори молекуляр тузилишга
эга бўлган иккиламчи минераллар энг кўп тарқалган.
1-жадвалда МДҲ тупроқларидаги майда заррачаларда учрайдиган асосий
минераллар келтирилган. Бунда ҳар бир тупроқ типи ўзига хос минералогик
таркибга эга эканлигини кўриш мумкин.
1-жадвал
МДҲ тупроқ типларидаги юқори дисперс минераллар
(Н.И.Горбунов маълумоти)
Тупроқлар
Кенг тарқалган
минераллар
Иштирок этувчи,
лекин характерли
бўлмаган минераллар
Тупроқларнинг
тарқалиши
Мореналар ва турли
қумлоқларда таркиб
топган подзол ва
чимли тупроқлар
Бейделлит, айрим
ҳолда аморф
бирикмалар билан
аралашган ҳолатда
Слюда, гидрослюда,
кварц оз миқдорда
каолинит,
монтмориллонит
МДҲнинг чимли-
подзол ва подзол
тупроқлар зонаси
Қумлоқларда таркиб
топган қора
тупроқлар
Бейделлит
Слюда, гидрослюда,
кварц, аморф
моддалар,
монтмориллонит
МДҲнинг қора
тупроқлар зонаси
Қадимги созли
ѐтқизиқ ва гранит
эллювийларда
таркиб топган қора
тупроқлар
Каолинит,
бейделлит
Слюда, гидрослюда,
кварц, аморф
моддалар,
монтмориллонит
Украина, Ростов
областида
Сур тусли қўнғир,
тақир, бўз тупроқлар
Гидрослюда, аморф
моддалар,
бейделлит
Кварц, слюда ва бошқа
бирламчи минераллар
Ўзбекистон,
Қозоғистон,
Туркистон,
Қирғизистон,
Озарбайжон
Андезит-базальт,
эллювиал
графитларда таркиб
топган қизил
тупроқлар
Галлаузит,
каолинит,
гидрадгиллит, гетит
Аморф моддалар,
аллофон, ярим
оксидлар, бейделлит,
кварц аралашмаси
Грузис ва бошқа
территория
субтропик
зоналари
Тупроқ минералогик таркибининг хилма-хил бўлишида она жинснинг
таркиби муҳим роль ўйнайди.
2-жадвалда солиштириш мақсадида МДҲ нинг турли ҳудудларида кенг
тарқалган она жинсларнинг минералогик таркиби келтирилган.
19
2-жадвал
Она жинсларнинг минералогик таркиби
Минераллар
Қирғизистондаги
порфирли гранит
аллювийси
Мирзачўл
лѐсси
Сирдарѐ
аллювийси
Амударѐ
аллювийси
Тихвин
ҳудудидаги
морена
кумоғи
Оғир фракциялар
6,7
3,4
1,7
1,0
0,84
Рудали минераллар
(лиарнит, магнетит,
ильменит, қўнғир
гидрооксидлар)
2,2
0,7
0,6
0,5
0,38
Амфиболалар ва
пироксенлар
1,0
0,9
0,1
0,2
0,28
Эпидот ва цозит
0,32
0,05
Камдан
учрайди
0,1
0,18
Слюдалар
Турмалин
2,7
Камдан учрайди
1,4
-
0,5
Камдан
учрайди
0,2
Камдан
учрайди
-
-
Сфен
0,02
0,1
Камдан
учрайди
Камдан
учрайди
-
Апатит
0,1
0,03
0,02
-
Енгил фракциялар
93,3
96,6
98,6
99,0
98,99
Кварц
38,4
33,5
38,5
37,2
92,07
Дала шпати
54,9
51,5
41,7
15,0
1,98
Гидрооксидлар ва
соз минераллар
йўқ
11,6
18,4
46,8
5,94
Маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўрта Осиѐдаги, айниқса,
Қозоғистондаги келтирилмалар, оғир фракциялар – руда минераллари,
силикатлар, слюдалар миқдорининг ортиқ бўлиши билан МДҲнинг шимолий
тумани ѐтқизиқларидан фарқ қилади. Жанубий ва шимолий ҳудудларда ҳам
енгил минераллар миқдори 93-99 % ни ташкил этади.
Тупроқ ил заррачаларининг минералогик таркибини ўрганиш мазкур
тупроқларга тўлиқ тафсилот беришда, айниқса, уларнинг тупроқ ҳосил бўлиш
жараѐнини очиб беришда, шунингдек, бу тупроқлар учун хос бўлган физик
режимлар ҳақида тўғри мулоҳаза юритишда муҳим аҳамиятга эга.
Кейинги йилларда Хоразм воҳаси тупроқларининг таркибини ўрганиш
мақсадида рентгенография ва электрон микроскопия услубларини кенг қўллаш
орқали Л.Турсунов бу ўлка тупроқларининг минералогиясига доир муҳим
маълумотлар олди.
Бу услублар воситасида энг олдин Хоразм воҳасининг тупроқларида
гидрослюда, хлорит, монтмориллонит, каолинит, бир оз миқдорда сепиолит,
палигорскит каби минераллар иштирок этиши тасдиқланди. Минералогик
таркиб жиҳатдан Хоразм воҳасининг асосий тупроқ типлари гидрослюда ва
хлоритларни кўп сақлаши билан характерланади (3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |