Н.А.Качинский 1937 йилги таснифида 16 та механик заррачани ўз ичига
олган 4 та гуруҳни ажратди. 1957 йилда
эса классификациясига бироз
аниқликлар киритди.
Биринчи ўринда у тупроқнинг фаол ва фаолмас қисмлар чегарасини, яъни
скелетли ва майда заррачали (қум) қисмини аниқроқ ажратиш устида ишлади
(8-жадвал).
8-жадвал
МДҲда кенг тарқалган тупроқлар механик элементларининг ҳозирги
замон классификацияси (1937-1957 йй.)
Тупроқ
механик
элементлари-
нинг эффектив
диаметри, мм
Н.А.Качинский,
1937
Н.А.Качинский,
1957
В.В.Охотин
1940
1940
> 20
Тошли
Тошли
Шағал
Йирик
20-10
Ўрта
10-7
Майда
7- 3
Жуда майда
3-2
Йирик
Шағал
Қум
Йирик
2-1
1-0,5
Қум
Йирик қум
Ўрта
0,5-0,25
Ўрта
Ўрта
Майда
0,25-0,05
Майда
Майда
Чангли қум
0,05-0,01
Йирик чанг
Йирик чанг
Лой
Чанг
0,01-0,005
Ўрта
Ўрта
Ил
0,005-0,002
0,002-0,001
Майда
Майда
Дағал
0,001-0,0005
дағал
0,0005-0,0001
Ил
Ил майин
Майин
< 0,0001
Коллоид
>0,01
Физик қум
Физик қум
<0,01
Физик лой
Физик лой
Маълумки, табиий шароитида қумлар юқори сув ўтказувчанликка эга
бўлиши билан бирга сезиларли нам сиғимига (8-10 %) ҳамда капиллярлик
хусусиятига ҳам эга бўлади.
Шунинг учун қумли ерлар ўрмон хўжалиги ҳамда кўпгина
полиз
экинлари учун яроқли ҳисобланади.
1 мм дан катта механик заррачалар бутунлай бошқа хусусиятга эга: катта
сув ўтказувчанлик, нам сиғими ҳамда капилляр ҳодиса эса деярли йўқ. Ўзининг
хусусиятлари билан бу заррачалар тупроқнинг тошчали қисмига яқин туради.
Шунинг учун ҳам Качинский 1957 йилда бундай заррачаларни (3-1 мм)
шағал
деб аташни таклиф этади. Бундан ташқари 1957 йилги классификацияда
муаллиф ил заррачаларини ўрганиш соҳасида олинган маълумотларни таҳлил
қилиб, илмий мақсад учун ил заррачасини бир қанча табақалаб, дағал, майин,
ил ва коллоидларга ажратди. Шундай қилиб,
Качинский таклиф этган ушбу
27
классификация деярли бутун тупроқшунослик лабораторияларида ва илмий
текшириш ишларида кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги
тупроқшуносликда
В.В.Охотин
классификацияси
қўлланилмайди. Унда 12
заррача ажратилиб, улар 5 та механик элемент
гуруҳига бирлаштирилган.
Ажратилган 12 заррачадан 8 таси тупроқнинг йирик қисми-шағал ва
қумларга тўғри келади, В.В.Охотин классификацияси ўз моҳияти жиҳатидан
қурилиш мақсадларида грунтларни кенг ҳарактерлайдиган
классификация
ҳисобланади ва бу тупроқшунослар талабига жавоб бермайди. Бинобарин,
В.В.Охотин классификациясида чанг заррачаси гуруҳи жуда ҳам ноаниқ
берилган (0,05-0,01), ил заррача лойқа заррачадан йирик деб қабул қилинган.
Ҳозирги вақтда тупроқ физикасида кўпчилик
минералогик маълумотлар
асосида ил заррача энг майда заррача эканлиги исботланган. Лойқа таркибида
ил заррачадан ташқари кўп миқдорда чанг, ҳаттоки қум заррачалари ҳам
бўлиши мумкин. Бундай нотўғри номлашни В.В.Охотин ўзининг
классификациясида В.Осборндан олган.
Do'stlaringiz bilan baham: