11
структурали ва дисперслик коэффициентларини) тупроқнинг солиштирма
юзаси ва эркин юза энергиясини, тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги,
ғоваклиги ҳамда уларни ўрганиш услубларини, тупроқнинг умумий физик
хоссаларини яхшилаш йўллари, тупроқ қаттиқ
фазасининг физик-механик
хоссаларини, пластиклиги, ѐпишкоқлиги, бўкиши, чўкиши, ерга ишлов бериш
техникасига қаршилигини ҳамда уларни ўрганиш услубларини, тупроқ
структураси ва унинг турларини, структуранинг ҳосил бўлиши, бузилиш
сабаблари ва уни тиклаш йўлларини,
шунингдек, тупроқ структуралигнини
аниқлаш услубларини каби қисмларни ўз ичига олади.
Иккинчи бўлим – тупроқ суюқ фазаси физикасига бағишланган бўлиб, бу
бўлимда тупроқ таркибидаги мустаҳкам боғланган (гигроскопик, максимал
гигроскопик, ўсимликнинг сўлиш намлиги), бўш боғланган (максимал
молекуляр сув) ва эркин (дала нам сиғими, капилляр ва тўла нам сиғими)
капилляр, гигроскопик сувларнинг физик
хоссалари, тупроқнинг сув режими
типлари, типчалари, сув ўтказувчанлик, капиллярлик хоссалари, сизот сувлари,
уларнинг келиб чиқиши ва сув хоссаларига таъсири, қурғоқчилик ва
унга
қарши курашиш йўллари, тупроқнинг сув хоссалари ва уларни деҳқончилик
маданияти таъсирида ўзгариши, шунингдек, сув-физик хоссаларни ўрганиш
услублари, тупроқларнинг сув режими, унинг типлари ва сув баланси,
Ўзбекистон тупроқларининг сув режими каби қисмларни ўз ичига олади.
Учинчи бўлим – тупроқнинг газсимон физикасига бағишланган бўлиб, бу
бўлимда тупроқнинг ҳаво хоссалари, тупроқ ҳавосининг таркиби ва унинг
ўзгариши, тупроқдаги ҳаво ва газлар алмашинуви, тупроқ ҳаво режими ва уни
бошқариш услублари кабилар кенг ѐритилган.
Тўртинчи бўлим – тупроқнинг иссиқлик режимига бағишланган бўлиб, бу
бўлим тупроқнинг иссиқлик-физик хоссалари, тупроқнинг радиацион ва
иссиқлик баланси, уларнинг тенгламалари, тупроқ юзаси ҳароратининг
суткалик ва йиллик ўзгариши, тупроқнинг пастки қатламларига иссиқликнинг
кўчиш қонуниятлари, тупроқ ҳароратининг ўсимликка таъсири, рельеф,
ўсимликлар ва қор қопламининг тупроқ ҳароратига таъсири, Ўзбекистон
тупроқларининг иссиқлик режими, мульчалашнинг тупроқнинг иссиқлик
режимига таъсири, тупроқ иссиқлик режимининг ғўза ривожланиши даврида
ўзгариши, шунингдек, тупроқ иссиқлик режимини ўрганиш усуллари каби
қисмларни ўз ичига олади.
Бешинчи бўлим – тупроқ электрофизикасини ўрганади. Ушбу бўлимда
тупроқнинг электр ўтказувчанлиги ҳақида тушунча, унинг ҳароратга
боғлиқлиги, тупроқ
заррачаларининг шакли, умумий ғоваклиги ва электр
ўтказувчанлик ўртасидаги боғлиқликлар, электр ўтказувчанликнинг тупроқ
намлигига боғлиқлиги, уни ўлчаш усуллари, Ўзбекистон шароитида
тупроқларнинг шўрланганлигини электрокондуктометрик услуб ѐрдамида
аниқлаш, тупроқнинг асосий магнит хоссалари ва уни ўлчаш услублари, тупроқ
магнетизми соҳасидаги асосий далиллар ва айрим қонуниятлар каби қисмларга
алоҳида тўхталган.
12
Олтинчи бўлим – тупроқ атом физикасига бағишланган бўлиб, бу бўлим
тупроқнинг радиоактивлиги ҳақида тушунча ва унинг турлари, тупроқдаги
табиий радиоактив элементлар, тупроқдаги сунъий
радиоактив изотопларнинг
таркиби ва миграцияси, тупроқнинг радиоактив ифлосланишига қарши кураш
чоралари каби маълумотларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: