Тупроқ физикаси


Тупроқ физикаси фани ривожланишининг қичқача тарихи



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
Тупроқ физикаси фани ривожланишининг қичқача тарихи. 
Тупроқшунослик, шу жумладан, тупроқ физикаси фанининг ривожланиши улуғ 
рус олими М.В. Ломоносов фаолияти билан боғлиқдир. У ўзининг асарларида 
биринчи бўлиб рус қора тупроқлари эволюциясини, уларнинг кимѐвий ва физик 
хоссаларини илмий асосда талқин қилди. М.В.Ломоносов таъбири билан 
айтганда, қора тупроқлар ―тасодиф‖ кучлар таъсирида вужудга келган эмас, 
улар узоқ вақт мобайнида ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларининг чиришидан 
ҳосил бўлган маҳсулдир. Шу билан бирга, у шўр тупроқлар ҳамда торфларнинг 
келиб чиқиш таълимотини ҳам олға сурди. 
Тупроқ, унинг хосса ва хусусиятлари тўғрисидаги билимларни кенг 
ўқувчилар оммасига етказишда ҳамда тупроқ тўғрисидаги билимларни 
тарғибот қилишда Москва университетининг профессори М.И.Афониннинг 
хизматлари катта. 
XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг биринчи чорагида қишлоқ хўжалик 
фанларининг ривожланиш маркази Германия ва Англия ҳисобланар эди. Ўша 
даврнинг намоѐндаларидан бири немис олими Альфред Тэер асарида тупроқ 
структурасининг пайдо бўлишида чиринди моддасининг муҳим роль ўйнашини 
кўрсатиб берган. 
Агрофизиканинг ривожланишида немис олимлари В.Шумахер (1864) ва 
Е.Вольниларнинг (1878-1898) ижодий фаолияти муҳим ўрин тутади. Шумахер 
ўзининг ―Физика почвы‖ китобида (1864) тупроқларнинг жами физик 
хоссаларига тафсилот беради.
В.В.Докучаев, 
А.А.Измаильский, 
П.А.Костичев, 
Г.Н.Висоцкий, 
П.В.Отоцкий, Н.М.Сибирцев, А.Г.Дояренко, А.Ф.Лебедев, Н.А.Качинский ва 
бошқалар тупроқнинг агрофизик хоссаларини ўрганиш соҳасида мукаммал 
дастур туздилар. Бу дастурда тупроқнинг табиий жинс эканлиги эътиборга 
олиниб, бутун агрофизик хусусиятлар генетик қатламларда уларнинг табиий 
ҳолати бузилмаган ҳолда ўрганилиши лозимлиги кўрсатилди. 
Ўрта осиѐда, айниқса Ўзбекистонда тупроқнинг физик хоссаларини 
ўрганиш суғориладиган деҳқончиликда экинлар ҳосилдорлигини оширишдаги 
муаммоларни ечишда муҳим ўринни эгаллайди. 
Ўзбекистонда 1934 йилдан бошлаб С.Н.Рижов раҳбарлигида қадимдан 
суғориладиган ва суғоришга мойил тупроқларнинг физик хусусиятлари ва 
режимлари ўрганила бошланди. Даставвал бўз тупроқларнинг, кейинчалик чўл 
ва саҳро тупроқларининг механик ва микроагрегат таркиблари, солиштирма ва 
ҳажм оғирлиги, ғоваклиги, тупроқдаги сув шакллари ва режимлари, тупроқ 
ҳавоси, унинг термик хоссалари ва бошқа бир қанча физик кўрсаткичлари 
текширилди. 
Бу 
соҳада 
С.Н.Рижов, 
В.Б.Гуссак, 
А.Ф.Устинович, 
С.П.Матусеевич, П.Н.Беседин, М.У.Умаров, И.Н.Фелициант, Б.В.Горбунов, 


13 
А.А.Роде, Х.Абдувоҳидов ва И.Тураповлар ўз тадқиқотларини олиб боришган. 
Тупроқ структураси, тупроқларни сув ва шамол эрозиясидан сақлаш, эрозияни 
бартараф қилиш бўйича В.Б.Гуссак, П.Н.Беседин, К.П.Паганяс, К.Мирзажонов, 
Х.Махсудов, Х.Хамдамовлар ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Экинлар ҳосилдорлигини ошириш, аввало тупроқнинг хосса ва 
хусусиятларини яхши ўрганишни тақозо қилади. Кундалик ҳолларда қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқариши тажрибасида тупроқнинг хоссалари, айниқса унинг 
физик режимлари эътибордан четда қолиб, экинлар ҳосилдорлиги асосан 
минерал ва органик ўғитлар солиш ҳисобига оширилади.
Академик В.Р.Вильямс таъбири билан айтганда, тупроқ унумдорлиги 
ўсимликлар ҳосилдорлигини муттасил оширувчи ҳаѐтий омиллар бўлиб – озиқ, 
сув, ҳаво, иссиқлик ва ѐруғлик ҳисобланади. Бу омиллар мустақил ҳеч қачон 
бир-бирининг ўрнини алмаштирмайди, лекин ўзаро муносабатда ва 
боғлиқликда бўлади. Бу омилларни бошқариш, энг олдин тупроқнинг физик 
хоссаларини билишни ва уларни яхшилаш тадбирларини ўрганишни тақозо 
қилади.
Ўзбекистон республикасининг ғарбий қисмининг чўл минтақаси 
суғориладиган тупроқларининг сув-физик, механик ва бошқа физик 
хоссаларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқотлар Л.Турсунов 
томонидан олиб борилган. Тадқиқотлар давомида Хоразм воҳасининг 
суғориладиган тупроқларининг кимѐвий ва минералогик таркиби, ил 
заррачасининг таркиби ва ундаги кимѐвий элементлар миграцияси, йирик чанг 
ва ил заррачаларининг минералогик таркиби, тупроқларнинг агрофизик 
(механик таркиби, агрегат ҳолати, ҳажм ва солиштирма оғирлиги, ғоваклиги, 
сув хоссалари, физик-механик хоссалари) хоссаларини ўрганишга оид кенг 
қамровли маълумотлар олинди. Олинган маълумотлар асосида чўл минтақаси 
аллювиал тупроқлари гидромодуль ва тупроқ-мелиоратив районлаштирилди.
Қарши чўлининг асосий тупроқ типларининг сув ва ҳарорат режими 
Е.Қаршибоев изланишларида ўз аксини топади. Бу тадқиқотларда Қарши чўли 
тупроқлари сув ва ҳарорат режимининг ҳудуд иқлимининг йиллик, мавсумий ва 
суткалик циклларига боғлиқ ҳолда ўзгариш қонуниятлари аниқланди. Ушбу 
қимматли маълумотлар Қарши чўлини ўзлаштиришда ва турли мелиоратив 
чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди. 
Чирчиқ-Ангрен ҳавзаси бўйида тарқалган типик, тўқ тусли ва тоғ 
жигарранг тупроқларининг сув ва иссиқлик режимининг ўрганилган ҳудуднинг 
рельеф шароити ва қиялик экспозициясига боғлиқ равишда ўзгариши 
Н.Атаханов, И.Турапов ва А.Султоновлар тадқиқотларида батафсил 
ўрганилган. 
И.Турапов томонидан илк маротаба Ғарбий Тянь-Шан тоғ тизмасида 
вертикал минтақаланиш тизимида тарқалган тупроқларнинг иссиқлик 
режимининг миқдорий кўрсаткичлари аниқланган. Тадқиқот натижаларига 
кўра, субтропик минтақанинг тоғ жигарранг, тўқ тусли ва типик бўз тупроқлари 
иссиқлик режими бўйича В.А.Димо классификациясига мувофиқ турли 
даражада музлайдиган типга мансублиги аниқланган. Тоғ жигарранг ва тўқ 


14 
тусли бўз тупроқлар иссиқлик хусусиятлари нуқтаи назардан классификацион 
баҳоси ишлаб чиқилган. Ғарбий Ўзбекистоннинг бўз тупроқлар минтақасидаги 
қўриқ, лалми, суғориладиган ва мульчаланган тупроқлар шароитида 
тупроқларнинг иссиқлик режимининг шаклланиш хусусиятлари аниқланган.
М.Мазировнинг тажрибаларида Ғарбий Тянь-Шан тоғ тизмасида 
вертикал минтақаланиш тизимида тарқалган асосий тупроқ типларининг 
иссиқлик-физик хоссалари, уларнинг тупроқ профилида тақсимланиш 
қонунияти, тупроқларнинг гранулометрик таркиби, физик хоссалари, намлиги 
ва бошқаларга боғлиқ ҳолда иссиқлик сиғими, иссиқлик ва ҳарорат 
ўтказувчанлигининг 
ўзгариш 
қонуниятлари 
очиб 
берилди. 
Тупроқ 
қатламларида ҳарорат ўтказувчанлигининг юқори миқдори тупроқларнинг нам 
ва ҳаво таркибининг маълум константасига тўғри келиши аниқланди. 
Шунингдек, тупроқларнинг асосий физик хоссалари (намлиги, дисперслиги, 
гумус миқдори ва зичлиги) ва иссиқлик-физик коэффициентлари ўртасидаги 
миқдорий нисбатлар аниқланди. Суғориш натижасида тупроқларнинг 
иссиқлик-физик хоссаларининг ўзгариши баҳоланди ва ушбу хоссалари бўйича 
Ғарбий Тянь-Шан тупроқларининг бонитет шкалалари ишлаб чиқилди. 
Р.Қурвонтоев томонидан Ўзбекистоннинг оч тусли бўз тупроқлар ва чўл 
минтақаси шароитида ҳайдалма қатлам зичлигининг оптимал ва критик 
қийматлари аниқланган ҳамда баҳоланган. Турли даражада зичлик 
кўрсаткичларига ва механик таркибга боғлиқ ҳолда озиқа элементлари, туз ва 
намликнинг ҳаракатланиш қонуниятлари ўрганилган. Ҳар хил материаллар 
билан мульчаланган қатор оралиғи 90 см бўлган пушталарга экилган ғўза 
майдонларида тупроқ зичлигининг оптимал бўлишига эришилган, шунингдек 
қулай сув, ҳаво, иссиқлик ва озиқа режимлари яратилган. Бу эса тупроқларнинг 
биологик фаоллигини жадаллашувига ва ғўза ҳосилини ҳамда сифатини 
ошишига имкон яратади. 
Юқорида 
келтирилган 
маълумотлардан 
кўриниб 
турибдики, 
Ўзбекистонда тупроқларнинг физик хосса ва хусусиятларини ўрганиш соҳасида 
улкан ишлар қилинган, олинган маълумотлар суғориладиган тупроқларнинг 
унумдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда 
бевосита қўлланилди. Тупроқларни унумдорлигини оширишда тупроқнинг 
физик кўрсаткичларини инобатга олиб, тупроқнинг мақбул сув, озиқа, 
иссиқлик, ҳаво режимига эга бўлган тупроқ муҳитини вужудга келтириш 
лозим. Бу юксак вазифа амалга оширишда тупроқ физикаси предметининг роли 
ниҳоятда катта.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish