Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Денгиз ва океанларнинг геологик иши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
18.4. Денгиз ва океанларнинг геологик иши 
 
Денгиз ва океанларда кечадиган геологик жараѐнлар (бундан 
кейин ихчамлик учун денгизнинг геологик иши деб юритилади) 
бир қанча омилларнинг мураккаб ўзаро алоқасидан иборат бўлади. 
Бу омилларга қуйидагилар киради: 1) соҳилларни ташкил этган тоғ 
жинсларининг парчаланиши ѐки абразия (лотинча «абрадо»-
қираман, тирнайман деган маънони англатади); 2) қуруқликдан 
келтирилувчи нураш маҳсулотларини ташиш ва саралаш; 3) турли 
чўкиндиларни тўплаш ѐки аккумуляция. 
Денгизларнинг геологик иши биринчи навбатда турли 
оқимлар, ҳавза тубининг рельефига ва сувининг физик-кимѐвий 
хусусиятларига боғлиқ бўлади. 


315 
18.4.1. Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар 
Океан ва денгизларда энг кучли геологик ишларни қирғоқдаги 
тўлқинлар ҳамда сув оқимлари бажаради. Денгиз тўлқини чуқур 
жойларда мутлақо сезилмайди деб бўлмайди. Кейинги вақтда океан 
ва денгиз тагида ҳам турли йўналишда ҳаракатланувчи кучли 
оқимлар борлиги аниқланди. Бу илиқ ва совуқ оқимлар океан ва 
денгиздаги ѐтқизикларни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб 
тўплашдан ташқари, ер иқлимига ҳам сезиларли даражада таъсир 
қилади. 
Уринма тўлқинлар.
Денгиз тўлқинлари катта куч билан 
соҳил ва оролларга урилади. Баъзан тўлқин шу қадар кучли 
бўладики, 200 тоннадан 1000 тоннагача оғирликдаги ҳарсанг 
тошларни ҳам суриб юборади (161-расм). Шимолий Шотландияда 1 
м
2
га тушадиган денгизнинг ўртача тўлқин босими ѐзда 3000 кг, 
қишда 10000 кг, кучли бўрон пайтида 30000-50000 кг бўлганлиги 
аниқланган. Қояларга урилган тўлқин баъзан тиккасига 50 м 
баландликка кўтарилиб чиқиб, яна қайтиб тушади. 
Агар 
тўлқин 
соҳилга бурчак ҳосил 
қилиб урилса, унинг 
кучи 
иккига 
бўлинади, уларнинг 
бири соҳилга тик, 
иккинчиси параллел 
бўлади. 
Биринчиси 
соҳилга 
ҳудди 
юқорида кўрсатилган 
тўлқин каби таъсир 
этади, 
иккинчиси 
уваланган маҳсулотларни оқизиб кетади. Денгиз ва океан суви 
тўлқинининг қирғоқни емириши натижасида тўлқин ини, ғорлар, 
омбор, қамар ҳосил қилади (162,163 расмлар). Шамол таъсиридан 
пайдо бўладиган тўлқиндан ташқари, яна муттасил ҳаракатланиб 
турадиган, Ой билан Ернинг тортилишидан вужудга келадиган сув 
кўтарилиши ва қайтиши, яъни қалқиш тўлқинлари ҳам мавжуддир. 
Денгиз суви ҳар 6 соат 13 минутда кўтарилиб ва пасайиб туради
буни сув қалқиши деб аталади (прилив ва отлив). 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish