Жой (ер) рельефи ва уни топографик план ва
карталарда тасвирлаш
Маълумки, инженерлик иншоотларини куришда, янги ерларни ўзлаштиришда, уларни текислашда, суғориш тармокларини лойихалаш ва қуришда ер юзасининг паст-баландлигини ҳисобга олиш керак булади. Шунга кўра, жойдаги тафсилотлар ва жой рельефи топографик карта ва планда тўла тасвирланган бўлиши керак.
Ер юзасининг жами паст-баландликларига жой рельефи дейилади.
Рельеф шакллари. Ер табиий сиртининг рельефи шакли мураккаб бўлиб, уни умумлаштириб қуйидаги асосий шаклларга ажратиш мумкин: тоғ (тепа), тизма тоғ, эгарсимон жой (бел), чуқурлик, тизма сой (3.13-расм).
1. Тоғ (тепа) - ер сиртидаги кўтарилган гумбазсимон (конуссимон) жой бўлиб, унинг энг баланд нуқтаси чўққи, ён томонлари қиялик (ёнбағир), атроф билан туташган чизиғи эса тоғ этаги (таги) дейилади.
2. Тизма TOF - чўзиқ баландлик бўлиб, бир йуналишда пасайиб боради ва ҳар иккала тик қияликлар ўзаро кесишиб, сув айирғич чизиқни ҳосил қилади.
3. Эгарсимон жой (бел) - икки тоғ ёки тепанинг ўзаро қушилишидан ҳосил бўлади. Эгарсимон жойнинг икки томонидан қарама-қарши йўналишда сой бошланади. Кўпинча бир сойдан иккинчисига ўтган сўқмоқ йўл эгарсимон жой орқали орқа томондаги сойга туташади, эгарсимон жойдаги бу йўл довон дейилади.
3.13-расм.
4. Чуқурлик (қозонсой) - тоғнинг акси бўлиб, ён томонлардан ўралган пастлик жой; энг чуқур жойига - туб деб, ён томонлари қиялик, қияликларнинг атроф билан туташган чизиғи - чукурлик қирғоғи дейилади.
5. Тизма сой - бир йўналишда пасайиб борувчи чуқурлик бўлиб, тизма тоғнинг аксидир. Тизма сой иккита ёнбағир текисликлардан ташкил топиб, уларнинг ўзаро кесишиб косил қилган чизиғи сув йиғувчи чизиқ дейилади. Бу чизиқ буйича ёғин сувлари оқади. Агар сой кенг бўлса ва узоққа чўзилса, водий дейилади.
Дарёлар водийнинг сув йиғилувчи чизиғи бўйича оқади, агар сойда сув йиғувчи чизик нишаблиги катта ва тупроқ юмшоқ булса, сел оқимлари ювиб, ўпирилади ва жарлик ҳосил бўлади. Тизма тоғ ёки тоғ ёнбағридаги текис майдончаларга терраса дейилади.
Рельефни тасвирлаш. Рельеф план ва карталарда қуйидаги усулларда тасвирланади:
- нуқталар баландлик белгисини ёнига ёзиш;
- баландлигига қараб оч ва тўқ ранглар билан бўяш;
- турли йуғонликда ва турли қалинликда штрихлар чизиш;
- горизонталлар.
Топографик план ва карталарда рельеф, асосан, горизонталлар билан тасвирланади.
Горизонталлар билан тасвирланган жой рельефи энг аниқ бўлиб, бундай карта ва планлардан ҳар хил лойихалаш ва турли инженерлик масалаларини ечишда фойдаланилади.
Баъзида «горизонтал» сўзи «изогипс» тарзида ҳам ишлатилади, унинг маъноси «баландлиги бир хил бўлган чизиқ» демакдир. Яъни горизонтал деб, баландлиги бир хил бўлган нуқталарнинг геометрик ўрнини туташтирувчи эгри чизиққа айтилади. Горизонталга яна бошқача таъриф бериш мумкин: денгиз сатхидан бир хил баландликда жойлашган нуқталарни план ва карталарда бирлаштирган чизиқ горизонтал деб аталади.
Горизонталларни яхши тасаввур қилиш учун тепаликдан иборат ер бўлагини олиб, уни сатхий юзага параллел горизонтал текисликлар АВ, CD, KL билан бир хил баландликда кесиштиришдан ҳосил булган А, С, К, R, .... D, В нуқталарни горизонтал текисликка ортогонал проекциялаб а, с, /е, г, ..., d, b нуқталарни топиб (3.14-расм), бир хил баландликка эга нуқталарни эгри чизиқ билан ўзаро туташтириб горизонталлар ҳосил қилинади.
Агар тўлдирилган сув хавзасидаги сув хажмини хар куни камайтириб борсак, унинг деворларида сув сатхи излари хосил буладики, улар горизонталларни билдиради.
3.14-расмдаи кўриш мумкинки, тепаликни ифодалайдиган горизонталлар ёпиқ эгри чизикдардан иборат бўлиб, ёнбағирлар қанча қия бўлса, горизонталлар бир- бирига планда шунча яқин жойлашган бўлади. Агар тоғ тўғри конус шаклга эга бўлса, унда у горизонталлар ёрдамида бир- биридан тенг оралиқда жойлашган концентрик доиралар кўринишда тасвирланган бўлади.
Эгарсимон жойларни горизонталлар орқали тасвирланишини хам 3.14-расмда кўришимиз мумкин, ундаги F нуктаси бел хисобланади.
Қуйидаги 3.14-расмда жой рельефининг (тепаликнинг) горизонталлар билан тасвирланиши кўрсатилган. Бунда горизонталларнинг пландаги ўрни нуқталар баландлигини интерполяция қилиш усули билан топилади. Ушбу расмда келтирилган h билан горизонталлар кесими баландлиги ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |