326
ѐтқизиқлар умуман учрамайди. Пасткамликларда чўкиндилар
қалинлиги анча юқори бўлади.
Континентал ѐнбағирнинг типик
иллари турли таркибга ва
рангга эга бўлиб, кўк, қизил, сариқ ва яшил рангли иллардан
иборат.
Кўк ил
(лойқа) купинча материк ѐнбағирда ва ундан ҳам
чуқурроқ жойларда - Дунѐ океани тубида ҳам (5000 м) ҳосил
бўлади. Кўк ил Атлантика океани остида кўпроқ йиғилади. Илнинг
ранги ҳаво ранг, баъзан кўкиш - қорамтир ва кулранг бўлади. У
таркибида Н
2
S, органик қолдиқлар бўлган майда ил заррачаларидан
иборатдир. Бу жинсларда органик қолдиқлар миқдори 10 - 30%, ил
60% дан 90% гача бўлади.
Қизил ил
кўк илга нисбатан материк этакларида жуда кичик
(1% га якин) майдонни ташкил этади. Унинг таркибида ҳам гил, ил
ва майда кварц доначалари бор.
Улар океан остида жуда кенг
майдонларни (130 млн.км
2
) эгаллаган бўлиб, материкдан энг узоқ
ва чуқур жойларда тўпланади, рангининг қизғиш бўлишига сабаб
унда темир ва марганец оксиддарининг борлигидир.
Яшил ил ва қум.
Яшил, оч яшил, кул ранг яшил ил ва қум
денгизларда 80 - 100 м чуқурликдан бошлаб ҳосил бўлади. Бу
чўкиндилар кўпинча 2000 м дан чуқурда ҳам учрайди. Яшил ил
таркибининг бир хил эмаслиги ва ил
заррачаларининг камлиги
(48%) билан фарқ қилади. Яшил илдан ташқари, континент
ѐнбағрида кум ҳосил бўлади. Бу жинсларнинг яшил ранги
таркибидаги глауконит минерали билан боғлиқ.
Денгиз, океан чўкиндиларидан
органик ил таркибида
фораминиферали, птероподли ва майда сув ўсимликлари
қолдиқлари бўлади.
Океанлар туби юқорида қайд этилган вилоятларга нисбатан
кам ўрганилган. Океан тубининг чуқурлиги 2500 м дан 6000 м гача,
умумий майдони 283,7 млн.км
2
дан ортиқ. Қирғокдан анча узоқ
масофада бўлганлигидан тўлқин олиб келган чўкиндилар унгача
бориб етмайди. Океан туби чўкиндиси икки хилдир: а) органик ил,
б) океандаги органик (қизил) илдан ташкил топган.
Органик ил-
ларга радиолярийли, глобигеринли ва диатомли турлари кўпроқ уч-
райди. Океанда яшовчи глобигеринлар ҳалок бўлгач, уларнинг
чиғаноғи сувда эрийди. Чиғаноқлар катта чуқурликларда босим ор-
тиб кетишидан, ҳарорат пасайишидан ва чиғаноқ
таркибидаги
майда минерал кристалларнинг ажралиб кетишидан эриб кетади.
327
Диатомли ил
-
денгизлардаги кремнийли сувўтлари
қолдиғидан тўпланади. Булар совуқ сувли денгизларда вужудга ке-
лади. Бундай майдонларга Антарктика атрофи ва Тинч океанининг
шимолидаги ўлкалар киради.
Радиолярийли ил
- денгизларнинг энг чуқур жойларида (4000 -
5000 м) ҳосил бўладиган жинс бўлиб, таркибининг 50% дан
кўпроғини бир ҳужайрали радиолярий ҳайвонларининг қолдиғи
ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: