Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 Денгиз ва океанларда чўкиндиларнинг тўпланиши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

18.4.2. Денгиз ва океанларда чўкиндиларнинг тўпланиши 
 
Чўкинди материалнинг асосий қисми материкларда эмас, 
балки денгиз ва океан ҳавзаларида тўпланади. Дунѐ океани улкан 
резервуар бўлиб, унга чўкинди материал турли йўллар билан ташиб 
келтирилади. 
Дарѐлар, 
соҳилдаги 
абразия 
жараѐнлари, 
музликларнинг эриши, айсберглар, шамол, вулкан отилиши 
туфайли ҳамда органик қолдиқларнинг тўпланиши ва бевосита 
кимѐвий чўкиш натижасида ѐтқизиқлар ҳосил бўлади. 
Хуанхэ, Миссисипи, Амазонка, Янцзи ва б. йирик дарѐлар 
жуда кўп миқдорда чўкинди материал ташиб келтиради. 
Денгиз ва океан ҳавзаларига келтирилган чўкинди материал 
тўлқинлар ва ҳавза туби оқимлари таъсирида бутун акваторияга 
тарқалади ва чўкмага ўтади. Бу жараѐн 
седиментогенез 
дейилади. 
Денгиз ѐтқизиқлари таркиби ва келиб чиқиши турлича бўлган 
чўкинди материалдан таркиб топган бўлади ва уларнинг шу 
белгиларига қараб қуйидаги турлари ажратилади. 
- терриген; 
- биоген ѐки органоген; 
- хемоген; 
- вулканоген. 
.Терриген чўкиндилар асосан соҳилбўйида ва шельфда 
тарқалган, аммо турли миқдорда бошқа жойларда ҳам учрайди. 


320 
Соҳил ѐтқизиқлари
– бу прилив вақтида сув билан 
қопланадиган ва отлив вақтида қуриб қоладиган соҳилбўйи 
чўкиндиларидир. Соҳил ѐтқизиқлари турли – туман бўлади ва тар-
киби қисқа масофаларда ўзгаради. 
Баланд қояли соҳилда фаол уринма тўлқинлар таъсирида 
дағал бўлакли материал ҳосил бўлади ва пляж зонасида 
ғўлактошлар, гравийлар ва қумлар тўпланади. Бўлакли материал 
думалоқланади.
Ясси соҳилларда турли донали қумлар тўпланиб, кенг 
пляжларни ва қум ғовларини ташкил қилади. Соҳил бўйлаб бир 
неча соҳил ғовлари чўзилган бўлиши мумкин. Улар соҳилдан 
узоқлашган максимал штормли тўлқинлар таъсирида ҳосил бўлади. 
Пляж орқасида ундан шамол фаолияти туфайли олиб кетилган 
қумлар эвазига 
дюналар
қатори вужудга келади (164-расм). Қумли 
дюналар одатда шамолларнинг устивор йўналиши бўйича 
мўлжаланган бўлади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish