Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Ҳозирги вақтда ҳосил бўлган туз



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

185-расм. Ҳозирги вақтда ҳосил бўлган туз 
ѐтқизиқлари. 


339 
Юқори юра галоген денгиз формацияси Ўрта Осиѐнинг 
жанубидаги катта ҳудудни қамраб олади. Ўзбекистонда бу 
формация Жанубий Тожикистон чўкмасининг Сурхондарѐ 
қисмини, Хисор тизмасининг жанубий-ғарбий этакларини ва 
мамлакатимизнинг ғарбий текисликларини ўз ичига олади. Лекин 
текислик ҳудудларида бу формация фақат ангидрит таркибига эга. 
Ҳисор тизмасининг жанубий-ғарбий этакларида бу формация 
учҳадли тузилишга эга. Туз қатламларининг остида оксфорд 
оҳактошлари ѐтади. Уларнинг устида аввал ангидритлар 
(қалинлиги 400 м гача), кейин ош тузи (450 м ва ундан ортиқ) 
ѐтқизиқлари, энг устида қоплама ангидритлар горизонти (15 м гача) 
мавжуд. Бу ҳудудда бир қанча конлар (Байбича, Тюбегатан, 
Хўжаикон ва бошқалар) тарқалган. Байбича кони қизғиш ош 
тузидан иборат бўлиб, унинг заҳираси 234 млн.тоннани ташкил 
этади. Тюбегатан конида калий ва ош тузи ѐтқизиқлари 
ривожланган. Бунда калий тузининг заҳираси 1200 млн. тоннани 
ташкил этади. 
Хўжаикон конида ҳам ош тузи, ҳам калий тузи мавжуд бўлиб, 
у Кугитантовнинг шарқий этакларида жойлашган. Бунда коннинг 
узунлиги 2,5 км, кенглиги 860 м ва қалинлиги 200м ни ташкил 
этади. 
Неоген-тўртламчи давр континентал галоген формациялар 
Фарғона водийсида, қуйи Амударѐ ва Устюртда кенг тарқалган. 
Фарғона водийсининг шимолий-ғарбий қисмидаги галоген 
формация гипс ва ангидритдан иборат бўлиб, амалий аҳамиятга эга 
эмас. 
Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги континентал галоген 
формация асосан тўртламчи давр ѐтқизиқларида мавжуд ва ҳозирги 
замон шўр кўлларда чўкмага ўтмоқда. Бу ерда ош тузи 
Борсакелмас, Кораумбет ва Қамисбулоқ конларида, мирабилит 
Тумруқ конида, эпсомит Қўшқанотов конида мавжуд. 
Соҳилбўйи зоналарида континентлардан ташиб келтирилган 
кимѐвий нураш ва тупроқ маҳсулотлари билан бойиган коллоид 
эритмаларнинг коагуляцияси туфайли темирли чўкиндилар ҳосил 
бўлади. Одатда улар концентрик пўчоқсимон тузилишли темир 
оксидларидан таркиб топган майда ажратмалардан иборат. Бундай 
ҳосилалар оолитли ѐки ловияли темир маъданлари дейилади. 
Баъзан улар кўл тубида яхлит қатламларни ҳосил қилади. 


340 
Катта қалинликда нураш қобиқлари ривожланиши характерли 
бўлган тропик ва субтропик иқлимли минтақалардаги кўлларда, 
темирли маъданлардан ташқари, оолитли тузилишга эга бўлган 
глиноземли чўкиндилар тўпланади. Улар асосан алюминий 
гидроксидларидан таркиб топган ва кейинчалик бу металнинг 
қимматбаҳо маъданига - бокситга айланади. 
Ерости сувлари томонидан кальций карбонат келтирилиши 
туфайли карбонатли чўкиндилар: кўл бўри, мергели, оҳакли 
конкрецияларнинг қатламчалари ва линзалари ҳосил бўлади. 
Нисбатан майда кўллар одатда чўкиндилар билан тўлиб ва 
ўсимликлар билан қопланиб ботқоқликка айланиб кетади. 
Кўлларда жуда хилма-хил чўкиндилар тўпланади ва уларнинг 
кўпчилиги фойдали қазилма саналади. Бу, биринчи навбатда 
минерал тузлар, сода, темир маъданлари, бокситлар, ўғит ва 
даволаш балчиқлари ҳамда бир қатор органик бирикмалар 
олинадиган ѐнувчи сланецлар, сапропеллардир. Гравий-қум-гилли 
ѐтқизиқлар 
маҳаллий 
қурулиш 
материаллари 
сифатида 
фойдаланилади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish