Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
19.3. Ботқоқликлар 
 
Ботқоқлик деб ѐтқизиқларнинг устки горизонтлари ортиқча 
намланган ва намликда ўсувчи ботқоқлик ўсимликлари 
ривожланган майдонларга айтилади. Ер шарида улар 2 млн км

га 
яқин майдонларни эгаллаб ѐтади. 
Ботқоқлик ортиқча намлик учун шароит яратиладиган барча 
рельеф элементларида шаклланади. Намланишга мўл ѐғингарчилик 
сабабчи бўлади, шунинг учун ҳам ботқоқликлар нам гумид 
иқлимли ўлкаларда ҳамда грунт сувларининг дренажига тўсқинлик 
қилувчи сув ўтказмайдиган қатламлар ер юзасига яқин жойлашган 
ва бу сувлар сатҳининг юқори бўлишини таъминловчи жойларда 
ривожланади. Кўпчилик ҳудудларда бундай сув ўтказмайдиган 
горизонтлар бўлиб музлаган тоғ жинслари саналади. Жойлашган 
ўрни, айниқса тўйиниши ва ўсимликларига боғлиқ ҳолда 
пасткамлик, баландлик, оралиқ (континентлар ичида) ва 
денгизбўйи ботқоқликлари ажратилади. 
Пасткамлик ботқоқликлари
рельефнинг паст жойларида 
учрайди ва ўтмишдаги кўлларнинг ботқоқлашган котловиналарини 


341 
эгаллайди. Улар одатда турли-туман ўсимликлар ривожланишини 
таъминловчи эриган минерал компонентларга бой грунт сувлари 
билан тўйинади. Булар яшил мохлар, тростниклар, осокалар ҳамда 
бутасимон ўсимликлардир (186-расм). 
Баландлик ботқо-
қликлари
сувайирғич-
ларнинг суст ботиқ 
участкаларида, 
тепа-
ликларнинг 
паст 
нишабликларида 
ва 
дарѐ 
супаларида 
жойлашган 
бўлади. 
Уларнинг тўйинишида 
асосан 
атмосфера 
ѐғин-сочинлари 
иштирок этади. Бу 
жойларда 
грунт 
сувлари 
одатда 
гипсометрик пастда жойлашган бўлади. Атмосфера ѐғин-
сочинларида минерал тузлар жуда кам учрайди. Шунинг учун ҳам 
бундай ботқоқликларда озуқа моддаларига талабчан бўлмаган 
ўсимликлар ривожланади. 
Оралиқ ботқоқликлари
ҳам атмосфера ѐғин-сочинлари, ҳам 
ерости сувлари билан тўйинади. 
Денгизбўйи 
ботқоқликлари 
денгиз 
соҳилларидаги 
пасттекисликларда жойлашган бўлади ва тропик ва субтропик 
ўлкалар учун характерлидир. Улар кенг ҳудудларни эгаллаб ѐтади 
ва прилив вақтида даврий равишда сув билан қопланади. Улар 
асосан атмосфера ѐғин-сочинлари билан тўйинади. Бунда 
дарахтсимон ўсимликларнинг илдиз тизими сув остида узоқ вақт 
вақт бўлишга мослашган. Бунга мисол қилиб тропикларнинг 
мангрли ўсимликларини кўрсатиш мумкин (187-расм). 
Ботқоқликларнинг ўзига хос тури йирик дарѐларнинг 
дельталарида ривожланади; уларни плавнялар деб аташади.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish