жараѐнлари.
336
тарқатилади ва унинг тубида ѐтқизилади. Ташилиш механик
шаклда ҳам, чин ва коллоид эритмалар қабилида кимѐвий шаклда
ҳам амалга оширилади.
Чўкинди тўплаш (аккумулация) фаолияти кўлларниг геологик
ишида муҳим ўрин тутади.
Кўлларда чўкиндиларнинг барча генетик: терриген, органоген
ва хемоген турлари ҳосил бўлади. Чўкиндиларининг у-ѐки бу
типининг устиворлиги иқлим шароитларига, рельефга, кўлларнинг
оқар-оқмаслигига ва шўрлигига боғлиқ. Кўл ѐтқизиқлари нисбатан
тинч гидродинамик режимда ҳосил бўлганлиги туфайли горизонтал
қат-қатликка эга бўлади.
Нам иқлимли ҳудудларда жойлашган чучук оқар кўллар учун
терриген (бўлакли) чўкиндилар характерли бўлади. Бунга
қуруқликни ўраб турган тоғларнинг парчаланган рельефи сабабчи
бўлади.
Терриген ѐтқизиқлар иллардан, қумлардан, баъзан гравий ва
ғўлаклардан иборат бўлади. Йирик кўллар ѐтқизқларининг
тақсимланишида денгизлардаги каби муайян зоналлик кузатилади.
Қояли соҳиллар бўйида, дарѐ ва сой дельталарида дағалроқ қум-
гравий-ғўлакли материал тўпланади. Сув ҳавзасининг ички қисмига
майда алевритли ва гилли зарралар олиб кетилиб, бу ерда илли
ѐтқизиқлар ҳосил бўлади. Кичик кўлларда илли чўкиндилар
бевосита соҳил яқинида бошланади.
Кўлларнинг юпқа горизонтал қат-қатлиликка эга бўлган қум-
гилли чўкиндилари
тасмали гиллар
дейилади. Улардаги оқиш
тусли қумли қатламчалар мўътадил ва совуқ иқлимда баҳор-ѐз
фаслларида тўпланади. Бу даврда ѐмғирлар ѐғиши ва қорларнинг
ѐппасига эриши туфайли кўлларга кўп миқдорда бўлакли материал
ташиб келтирилади. Қиш ойлари муаллоқ ҳолдаги жуда майда гил
зарраларидан қора рангли гил қатламчалари ҳосил бўлади. Шундай
қилиб, қатламчаларнинг ҳар бир жуфти чўкинди тўпланишнинг
йиллик циклига тўғри келади.
Нисбатан саѐз кўлларнинг тинч гидродинамик шароитлари
бой органик дунѐнинг ривожланишига ва, демак, органоген
ѐтқизиқларнинг шаклланишига имкон беради.
Тирик организлари асосан олий (осока, тростник, қамиш ва б.)
ва тубан (кўкяшил ва диатомли сувўтлари) ўсимликлардан таркиб
топган. Уларнинг орасида чўкинди тўпланиш жараѐнлари учун
337
муҳим бўлган иккитавақали моллюскалар ва гастроподаларни
кўрсатиш мумкин.
Органоген чўкиндилар гумид иқлимли ҳудудлардаги чучук ва
шўрлагнан кўлларида энг кенг ривожланган. Уларга сапропеллар,
диатомитлар ва чиғаноқли оҳактошлар киради.
Сапропел (юнонча «сапрос» - чириган, «пелес» - лойқа)
анаэроб шароитларда (кислородсиз) жуда майда ўсимлик ва ҳайвон
қолдиқларининг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай
организмлар орасида кўкяшил сувўтлари етакчи аҳамиятга эга. Бу
жараѐнларда бактериялар катта рол ўйнайди. Сапропелли
чўкиндилар тўпланиши давомида улар зичлашиб боради,
сувсизланади ва оқибатда
сапропелит
деб аталувчи қўнғир кўмир
турига айланади. Сапропеллар кўпинча унча катта бўлмаган ва саѐз
сув ҳавзаларида ҳосил бўлади. Йирик ва чуқур кўлларда эса
сапропел гилли чўкиндилар билан аралашиб кетиб, ѐнувчи
сланецлар ҳосил бўлади.
Чучук сувли кўлларда диатом сувўтларининг кремнийли
ғилофлари тўпламларидан иборат бўлган органоген балчиқли
чўкиндилар ҳам учрайди. Кейинчалик улар диатомит ва диато-
митли трепел деб аталувчи тоғ жинсларига айланиб кетади.
Асосан гастропода ва иккитавақалиларнинг чиғаноқлари
тўпламларидан таркиб топган чиғаноқли оҳактошлар нисбатан кам
учрайди. Одатда улар кўл ѐтқизиқлари таркибида қатламчалар ва
линзалар шаклида бўлади.
Турли туркумдаги кўлларда хилма-хил хемоген чўкиндилар
кўп учрайди. Улар арид иқлимли ўлкалардаги, кўпинча оқмас
кўлларда кенг тарқалган. Бу сув ҳавзаларига хос бўлган фаол
буғланиш эритмаларнинг тузларга тўйинишига ва кимѐвий йўл
билан чўкмага ўтишига олиб келади.
Кимѐвий чўкиндиларнинг бош турлари бўлиб ош тузи (NaCl),
калий тузи (КС1, MgCl
2
), глаубер тузи ѐки мирабилит
(Na
2
SO
4
*10Н
2
О), гипс (CaSO
4
*2Н
2
О), сода (Na
2
CO
3
*10Н
2
О), баъзан
бура (NaB
4
O
7
*10Н
2
О) ҳисобланади. Чўкиндиларда у-ѐки бу
тузларнинг устиворлигига боғлиқ ҳолда хлоридли, сульфатли, со-
дали ва боратли кўллар ажратилади. Бундай кўллар Каспийбўйида
(Эльтон, Баскунчак, Индер), Кулун чўлида (Михайлов, Петухов)
кенг тарқалган.
338
Ҳозирги вақтда тузли минералларнинг чўкмага ўтиш тезлиги
бўйича энг характерли шўр ҳавзалардан Ўлик денгизни ва
Қорабўғозни мисол қилиб кўрсатса бўлади.
Ўлик денгиз дастлаб плиоценда Буюк рифт водийси бўйлаб
чўзилган денгиз кўрфази бўлиб, плейстоценда асосий денгиз
ҳавзасидан ажралиб қолган. Плиоцендан ҳозирга қадар тўхтовсиз
чўкаѐтган бу рифт водийсида ҳосил бўлган туз ѐтқизиқларининг
қалинлиги 4000м дан ортиқдир (185-расм). Тўртламчи давр
мабойнида иқлимнинг даврий ўзгариши натижасида кўлнинг сатҳи
ва тузлар концентрацияси ўзгариб турган.
Ўлик денгизнинг шўрлигига уни тўйинтирувчи Иордан
дарѐсининг тузли ѐтқизиқлар орқали оқиб ўтиши кучли таъсир
этади. Бундан ташқари рифт зонасида жойлашган кўплаб минерал
булоқлар ҳам бу кўлнинг туз режимига ўз ҳиссасини қўшади. Ўлик
денгизнинг яна бир хусусиятларидан бири унда бром миқдорининг
юқорилигидир.
Каспий денгизнинг
шарқий
қирғоқидаги
Қорабўғоз кўрфази 18000
км
2
майдонга эга бўлиб,
Каспий денгиз билан
кенглиги
100-150м,
узунлиги 10 км.га яқин
тор
бўғоз
орқали
туташган, чуқурлиги 3 м
атрофида. Каспий ден-
гиздан тузлар концентра-
цияси
ва
умумий
шўрлиги бўйича кескин фарқ қилади.
Ҳозирги вақтда натрий ва магний тузлари ҳамда галит,
эпсомит ва астраханит Қорабўғоз кўрфазининг 75% сув қоплаган
майдонида чўкмага ўтмоқда. 30-инчи йилларгача бу ерда асосан
глауберит чўкмага ўтган бўлса, галит биринчи марта 40-инчи
йиллардан бошлаб ҳосил бўлмоқда.
Ўзбекистон замини калий ва ош тузларига бой, лекин сульфат
тузлари нисбатан кам тарқалган. Улар учта мустақил формация-
ларга: юқори юра, қуйи бўрда денгиз ва неоген-тўртламчи конти-
нентал галоген формацияларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |