333
Қайир ва дельта кўллари дарѐ ўзанларидан ажраб қолган,
қайирда жойлашган участкаларда ҳосил бўлади ѐки уларнинг
дельталаридаги кўп сонли тармоқларининг қисми ҳисобланади.
Бундай кўллар одатда ўроқсимон ѐки чўзинчоқ
шаклларга эга
бўлади.
Ўпирилиш кўллари асосан тоғли районларда тарқалган ва
қояларнинг ўпирилиш туфайли ҳосил бўлган жинслар билан дарѐ
водийларининг тўсилиб қолиши натижасида пайдо бўлади.
Ўзининг ҳосил бўлиш механизми бўйича улар тўғонлидир, чунки
бунда кўл ботиқликлигининг бир девори тўғон ҳисобланади.
Помирдаги Мурғоб дарѐсида 1911 йилги зилзила йирик Усой
ўпирилиши дарѐ водийсини тўсиб Сарез кўли вужудга келган (181-
расм).
181- расм.Сарез кўли.
182- расм. Чорвоқ сув омбори.
Тўғон вазифасини лава оқимлари, охирги мореналар қатори
ўташи мумкин.
Техноген кўл инсон томонидан қурилган тўғонлар киради.
Уларни сувомборлари ҳам дейишади (Тўхтоғул, Андижон,
Пачкамар, Чорвоқ ва б.) (182-расм).
Кўпчилик кўллар келиб чиқиши бўйича аралаш ҳисобланади,
чунки уларнинг котлованаси турли сабаблар натижасида ҳосил
бўлиши мумкин.
Ладога ва Онега кўлларининг ҳосил бўлиши тектоник омиллар
- платформа фундаментидаги ер ѐриқлари билан боғлиқ. Аммо улар
тўртламчи даврдаги музланиш жараѐнлари натижасида ҳозирги
кўринишга эга бўлган.
Баъзи йирик кўллар (денгизлар) ўтмишдаги денгиз ҳавза-
ларининг қолдиқлари ҳисобланади. Булар Каспий ва Орол сингари
334
реликт кўллардир. Ер шаридаги кўпчилик йирик кўллар
тектоник
ѐки аралаш генезисга эга.
Кўл ботиқликларини тўлдирувчи сув турли йўллар
билан
келиб чиқиши мумкин. Сувнинг кўпчилик қисми кўлга келиб
тушадиган атмосфера ѐғин-сочинлари ва сув оқимлари билан
боғлиқ. Бир қатор кўллар ерости сувлари билан тўйинади. Баъзи
реликт кўллар денгиз сувини сақлаб қолган.
Гидрогеологик режими бўйича кўллар оқар ва оқмас кўлларга
бўлинади. Оқар кўллар унга қуюиладиган ва ундан оқиб чиқувчи
оқимлар билан боғлиқ. Бунга Сарез кўли ѐрқин мисол бўлади (унга
Мурғоб дарѐси қуюлади ва Бартанг дарѐси оқиб чиқади).
Оқмас кўллардан сув оқимлари чиқмайди, уларнинг бутун
суви буғланишга сарф бўлади (Каспий, Орол, Балхаш ва б.).
Кўл сувларида муайян миқдорда
минерал компонентлар эри-
ган бўлади. Умумий минерализация даражаси ѐки шўрлиги асосан
иқлим шароитлари ва гидрогеологик режимига боғлиқ бўлади.
Нам (гумид) иқлимли ҳудудларда ривожланган кўллар асосан
оқар кўллар бўлиб, уларда тузларнинг миқдори 5 г/л дан ошмайди
(Сарез ва б.).
Қуруқ (арид) иқлимда шўрлашган (5 - 25 г/л) ва шўр (25 г/л
дан ортиқ) кўллар ривожланади.
Баъзи ҳолларда юқори даражада буғланиш туфайли
кўллардаги сув намакобга айланади. Масалан, Эльтон ва Боскунчоқ
кўлларида шўрлик 280 г/л га, Ўлик денгизда эса 310 г/л га боради.
Шўр кўллар рапа-
сидан тузлар кристал-
ланиб кимѐвий йўл билан
чўкмага ўтади (183-расм).
Кўлларнинг
туз таркиби
қуйидаги асосий компо-
нентларининг
миқдори
билан
белгиланади:
НСО
3
1-
, СО
3
2-
, С1
1-
, SO
4
2-
,
Na
1+
, K
1+
, Mg
2+
, Ca
2+
.
Унча
кўп
бўлмаган
миқдорда
кремний,
фосфор
ва
темир
бирикмалари
учраши
Do'stlaringiz bilan baham: