Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Токембрийнинг умумий табақаланиши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Токембрийнинг умумий табақаланиши. 
Токембрий Ер 
тарихининг 3,5 млрд йилдан ортиғини ўз ичига олади. Токембрий 
ѐтқизиқларини табақалашдаги қийинчилик бу вақт оралиғида 
организмлар деярли яшамаганлиги билан боғлиқ. Шунинг учун 
токембрийни 
табақалашда 
учта 
турлича 
ѐндошувдан 
фойдаланилади: 
- структуравий-моддий; 
- хронометрик; 
- хроностратиграфик.
Токембрий ѐтқизиқларини табақалашда энг истиқболли бўлиб 
тарихий-геологик усул саналади. Бунда изотопли геохронологиядан 
албатта фойдаланиш кўзда тутилади. Токембрийда содир бўлган 
вақеаларнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда архей учта: эрта 
(бундан 4,0 - 3,5 млрд йил олдин) ўрта (бундан 3,5 - 3,0 млрд йил 
олдин) ва кечки (бундан 3,0 - 2,5 млрд йил олдин) эонларга 
бўлинади.
20 боб. АРХЕЙ АКРОНИ
Америкалик геолог Ж. Дана 1872 йили энг қадимий 
метаморфик ҳосилаларни архей (лотинча «археос» - қадимий) деб 
атаган. Материклар юзасида очилиб ѐтувчи энг қадимий жинслар 
архей акронида ҳосил бўлган. Бу жинсларни таниш қийин, чунки 
уларнинг очилмалари жуда тарқоқ жойлашган ва кўп ҳолларда 
катта қалинликдаги ўзидан ѐшроқ жинслар билан қопланган. Улар 
бирламчи кўринишини тиклаб бўлмайдиган даражада кучли 
метаморфизмга учраган. Ўтмишдаги давомий денудация 
босқичларида бу жинсларнинг катта қалинликдаги қисми 


347 
емирилиб кетган, сақланиб қолган қисмида органик қолдиқлар 
деярли учрамайди ва шунинг учун ҳам уларни таққослаш жуда 
қийин ѐки умуман иложи йўқ. Энг қадимий архей жинслари, 
эҳтимол, кучли метаморфизмга учраган чўкинди жинслар 
ҳисобланади, улар қоплаб ѐтган янада қадимий жинслар кўп 
сонли магматик интрузиялар туфайли эриб кетган. Шунинг учун 
ҳам ҳозиргача бирламчи ер пўстининг излари топилмаган.
Шимолий Америкада ер юзасида архей жинсларнинг иккита 
катта очилмаси мавжуд. Улардан бири – Канада қалқони – Гудзон 
кўрфазининг ҳар иккала томони бўйлаб Канаданинг марказий 
қисмида жойлашган. Баъзи жойларда архей жинслари ѐшроқ 
ѐтқизиқлар билан қопланган бўлсада, Канада қалқони ҳудудининг 
катта қисмида улар ер юзасида очилиб ѐтади. Бу районда маълум 
бўлган энг қадимий жинслар лавалар билан алмашиниб ѐтувчи 
мармарлар, аспидли ва кристалли сланецлардан иборат. Дастлаб 
бу ерда оҳактошлар ва гилли сланецлар ҳосил бўлган ва лавалар 
билан қопланган. Кейинчалик бу жинслар йирик гранитли 
интрузиялар ѐриб кириши билан кечган кўламли тектоник кучлар 
таъсирига учраган. Оқибатда чўкинди жинсларнинг қатламалари 
кучли даражада метаморфик ўзгарган. Узоқ давом этган 
денудация давридан сўнг бу жинслар баъзи жойларда ер юзасида 
очилиб қолган.
Архей жинсларининг очилмалари Қояли тоғларда ҳам 
мавжуд бўлиб, бунда улар кўпчилик тоғ тизмаларининг 
ўркачларини ва алоҳида чўққиларини ташкил этади. Бу ердаги 
ѐшроқ жинслар денудация туфайли ювилиб кетган.
Европада архей жинслари Норвегия, Швеция, Финляндия ва 
Россиянинг бир қисмини қамраб олган Болтиқ қалқонида очилиб 
ѐтади. Улар гранитлар ва кучли метаморфизмга учраган чўкинди 
жинслардан иборат. Архей жинсларининг очилмалари Сибирнинг 
жануби ва жанубий-ғарбида, Хитой, Ғарбий Австралия, Африка 
ва Жанубий Американинг шимолий-шарқида ҳам мавжуд. 
Бактерия ва бир ҳужайрали кўк-яшил сувўтлари колонияларининг 
қадимий ҳаѐт излари Жанубий Африка (Зимбабве) ва Онтарио 
ўлкасида (Канада) архей жинсларида топилган.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish