Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

21.2. Кечки протерозой эони 
 
Кечки протерозой - давомийлиги 1 млрд йилга яқин бўлган 
геологик вақт оралиғини эгаллайди. У 
карел
тектономагматик 
эпохасидан бошланиб (1650±50 млн йил олдин) 
байкал 
тектономагматик эпохасигача (650 ±20 млн йил олдин) давом этган 
ва рифей деб аталади. «Рифей» номи Ўролнинг қадимий номидан 
(Ripheus) келиб чиққан ва биринчи бор Ўролда ривожланган кечки 
токембрий ѐтқизиқларининг катта қалинликдаги мажмуаси учун Н. 
С. Шатский томонидан таклиф этилган. 
Геохронологик табақалари. 
Эрта ва
 
ўрта рифей ҳорижда 
ўрта протерозой сифатида қабул қилинган, кечки протерозой кечки 
рифей ва венд деб юритилади. Венд бизнинг мамлакатимизда кечки 
протерозой таркибига киритилади ва Ер тарихининг токембрий 
оралиғини якунлайди. Кечки протерозой эони учта: эрта, ўрта ва 
кечки протерозой эраларига табақаланади. 
Рифей ѐтқизиқларининг стратотипи бўлиб Жанубий Ўролдаги 
Бошқирд антиклинориясидаги кесма саналади. У кетма-кет 
ривожланган босқичларни акс эттирувчи, турли миқѐсдаги геологик 
ҳодисалар билан ажралган ҳамда микрофоссилий, строматолитлар 
ва 
микрофитолитларнинг 
ўзига 
хос 
мажмуалари 
билан 
характерланган учта: бурзян, юрмат ва қоратов серияларидан 
иборат. Бу рифейнинг умумий табақалаш схемасини яратишда 
унинг хроностратиграфик бирликлари - эрта, ўрта ва кечки рифей 
саналади. 
Бурзян серияси архей гнейсларига номувофиқ ѐтади. 
Микрофоссилийлари орасида кенг вертикал тарқалишга эга бўлган 
оддий майда сфероморфитлар, колониал коккоидлар ва 
сувўтларининг ипсимон қолдиқлари устиворлик қилади. 
Ўрол стратотипида ўрта рифейнинг пастки чегараси бурзян 
сериясига мувофиқ ѐтувчи юрмат сериясининг остидан ўтказилади. 
Бу чегаранинг изотоп ѐши 1350±20 млн йилни ташкил этади. 
Кесманинг остки қисми асосан субаэрал асосли ва нордон 
вулканитлар ва уларнинг туфлари, кейинчалик кварцит-қумтошлар, 
конгломератлар ва филлитлардан иборат. Унинг умумий қалинлиги 
2300 м га боради. Кесманинг ўрта қисми (200 - 1100 м) 
филлитлашган алевролит қатламчаларига эга бўлган кулранг 
кварцит-қумтошлар ва кварцитлардан таркиб топган. Кесманинг 


364 
устки қисмида (800-1600 м) турли филлитсимон сланецлар 
устиворликка эга. Микрофоссилийлари ўрта рифейдан маълум 
бўлган шакллардан иборат.
Кечки рифейнинг пастки чегараси юрмат сериясидан йирик 
номувофиқлик билан ажратилган қоратов сериясининг асосидан 
ўтказилади. Бу чегара кимѐвий нураш пўстининг кенг 
ривожланганлиги билан характерланади. Шартли изотоп ѐши 1000 
± 50 млн йил. 
Кечки рифейнинг намунавий кесмаларида микробиота, транзит 
таксонлардан ташқари, акритархлар, йирик сфероморфитлар ва 
микрофитолитлардан таркиб топган.
Рифей ѐтқизиқларининг умумий қалинлиги стратотипида 14-15 
км. Ётқизиқлар бурмаланган, кучсиз метаморфизмга учраган. Ри-
фейга венднинг полимикт қумтошлар, конгломератлар ва алевро-
литлардан иборат бўлган ѐтқизиқлари номувофиқ ѐтади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish