Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
21.1. Эрта протерозой эони 
 
Геодинамикаси.
Архейнинг охири - протерозойнинг бошла-
ниши барча континентларда яхши ифодаланган чегара саналади. 
Фақат эрта протерозойдагина янги структуравий элементлар - про-
топлатформалар ва ҳақиқий ҳаракатчан қамбарлар вужудга келган. 
Кечки рифейгача 1 млрд йил давомида ер пўстидаги асосий струк-
туравий элементларнинг ривожланиши анча секин кечган ва 
чўкинди тўпланиш тезлиги паст бўлган. Тахминан 300 млн йил 
мавжуд бўлган эпиархей суперматериги
Пангей-0 2,2 млрд йил ол-
дин океан типидаги пўстга эга бўлган ҳавзаларга парчаланиб кет-
ган. 
Эрта протерозой ҳосилалари нафақат барча платформалар, 
қалқонлар ва плиталар фундаментида, балки кўпчилик бурмали 
қамбарларда, масалан, Шарқий Европа ва Сибир платформаларини 
ажратувчи Ўрол-Охота, Ўртаерденгизи ва бошқа бир қатор 
қамбарларда маълум. Эрта протерозойнинг бош хусусияти - бу 
кўпчилик кечки архей барқарор вилоятларининг табақаланиши ѐки 
деструкцияси ҳисобланада. Улар фундамент ва қопламага эга 
бўлган, аммо қопламаси намунавий фанерозой платформа 
қопламасидан фарқ қилган. 
Африка континентида улкан протоплатформалар иккита 
бўлган - Калахари ва Конго. Улардан биринчиси Трансваал 
ботиқлигида синеклизани эсатади, унда катта қалинликдаги яхши 
ўрганилган узлуксиз ѐтқизиқлар мажмуаси ривожланган. Бу прото-
платформанинг фундаменти архейнинг «кулранг гнейслари» ва 
гранит-яшилтошли қатламаларидан ташкил топган. Бу фундаментга 


359 
номувофиқ ѐтувчи қуйи протерозой ҳосилаларининг умумий 
қалинлиги 35 км гача борадиган уч гуруҳга табақаланади. Улардан 
пасткиси - Витватерсранд - ўз навбатида учта жуда қалин сериялар-
дан: Доминион-Риф, хусусий Витватерсранд ва Вентерсдорпдан 
таркиб топган. 
Доминион-Риф серияси кесмасининг пастки қисми нордон 
вулканитлардан иборат. Уларнинг остида машҳур олтинли 
конгломератларнинг қатламчаларига эга бўлган кварцитлар ва 
гилли 
сланецлар 
ривожланган. 
Доминион-Риф 
вулкан 
жинсларининг ѐши - 2,8 - 2,7 млрд йил.
Витватерсранд серияси кесмаси кўп марта такрорланувчи 
гилли сланецлар ва кварцитлардан тузилган. Доломитлар ва 
оҳактошлар, базальтлар, олтин- ва уранли конгломератларнинг 
қатламчалари ҳам учрайди.
Вентерсдорп серияси тўпланишидан олдин чўкинди ҳосил 
бўлишда танаффус кечган. Серия кесмасининг пастки қисмида 
толеитли базальтлар, уларнинг туфлари; ўртасида - ҳарсангли 
конгломератлар, кварцитлар, устида эса ўрта таркибли туфлар ва 
андезитлардан иборат.
«Витватерсранд триадаси» 306 – 2700 млн йил оралиғида 
ҳосил бўлган.
Шундай қилиб, жуда қалин, асосан чўкинди формациялардан 
иборат бўлган Калахари протоплатформаси сиалик туркумидаги 
пўстлоқ устида деярли 1 млрд йил давомида шаклланган. 
Эрта протерозойда Конго протоплатформасида уранли қизил 
рангли терриген жинслар шаклланган. Бу груҳдаги ѐтқизиқлар 
амалда метаморфизацияга учрамаган ва радиометрик ѐши 2,7 млрд 
йил бўлган кечки архей ҳосилаларини номувофиқ қоплаб ѐтади. 
Эрта протерозой ҳосилаларининг стратотипи бўлиб Гурон 
кўлининг шимолий соҳилида жойлашган кесма саналади. 
Гурон ҳосилалари архей қатламларига номувофиқлик билан 
ѐтади. Улар умумий қалинлиги 10 км дан ортиқ бўлган тўрт гуруҳга 
бўлинади. Бутун кесманинг энг характерли хусусияти бўлиб 
континентал ва саѐз денгиз шароитларида тўпланган терриген 
жинслардан таркиб топганлиги саналади. Уларнинг таркибида 
катта қалинликдаги (1000-1500 м гача) кварцитлар ривожланган. 
Гурон ҳосилаларини ѐши 2,3 дан 2,1 млрд йилгача бўлган 
гранитлар, диабаз дайкалари ва силлари ѐриб чиққан. Бирмунча 


360 
кейинроқ гурон ҳосилаларига Сѐдбери никелли лополити ѐриб 
кирган. Унинг қалинлиги 3 км ва ўлчамлари 65x25 км. Норитлар ва 
микропегматитлардан таркиб топган, радиометрик ѐши 1,7 млрд 
йилни ташкил этади. 
Эрта протерозой ѐтқизиқлари Канада қалқонидаги Юқори кўл 
районида ҳам тарқалган. Уларнинг энг характерли хусусияти бўлиб 
таркибида улкан иқтисодий аҳамиятга эга темирли кварцитлар - 
жеспилитларнинг мавжудлигидир.
Болтиқ қалқонида турли структуравий элементлар - 
протоплатформалар, ҳаракатчан қамбарлар ва рифтларни ташкил 
этувчи қуйи протерозой ҳосилалар кенг ривожланган. 
Кола яриморолида эрта протерозой ҳосилалари тор (40 км) ва 
узун (700 км) Имандра-Варзуг ботиқлиги - протоавлакогенини 
катта қалинликдаги (20 км гача) чўкинди-вулканоген қатламалари 
билан тўлдирган.
Шундай қилиб, эрта протерозойда ҳозирги Болтиқ қалқони 
ҳудудида вулканоген ва чўкинди ҳосилаларнинг шаклланиши 
турлича тектоник вазиятларда кечган: протоплатформали, 
рифтоген, ҳаракатчан зона, тектонотермал қайта ишлаш. Ер пўсти 
бу вақтга келиб шарқда камолотга етган ва қалинлиги 40 -45 км га 
борган. 
Украина 
қалқонида 
эрта 
протерозойда 
қадимий 
гранитогнейслар турли гранитоидларнинг кўп марта ѐриб кириши 
ва метаморфик жараѐнлар таъсирида қайта ўзгарган. 
Шимолий Евросиѐ - Сибир платформаси ҳудудида ҳам эрта 
протерозой ҳосилалари тарқалган.
Протоплатформа қопламаси кесмасининг энг характерли 
аъзоси бўлиб ола рангли континентал ва саѐз денгиз соҳили 
терриген 
чўкиндилари, 
қисман 
доломитлар, 
углеродли 
сланецлардан (Карелияда шунгитлар) таркиб топган бўлиб, уларда 
олтин, мис ва уран мавжуд. Карбонатли ѐтқизиқларда турли 
строматолитлар кўп учрайди. Кенг тарқалган қизил рангли 
терриген ѐтқизиқлар атмосферада эркин кислород мавжуд 
бўлганлигидан далолат беради, аммо унинг миқдори ҳозирги 
даражага етган-етмаганлиги ечилмаган муаммо ҳисобланади. 
Амалда барча платформаларда кечки архей Пангей-0 - улкан 
материкнинг деструкцияси натижасида ҳосил бўлган ҳаракатчан 
қамбарлар - эрта протерозойнинг бурмали тизимлари мавжуд. Бу 


361 
қамбарлар юзлаб ва минглаб километрларга чўзилган бўлиб, 
вулканитлар, кварцитлар ва архей гранит-метаморфик жинслари 
ювилишидан ҳосил бўлган аркоз қумтошлари билан тўлган.
Ер пўсти протерозойнинг бошидаѐқ (2,5 млрд йил олдин) 
ўзининг параметрлари бўйича ҳозиргига яқин бўлган. Ягона улкан 
материк Пангей-0 эрта протерозой бошларида парчаланган, 
натижада ер пўстининг изометрик, нисбатан барқарор блоклари – 
протоплатформалар ҳамда уларнинг орасидаги узунлиги юзлаб ва 
минглаб километрларга чўзилган, кенглиги бир неча юз километрга 
борувчи ҳаракатчан қамбарлар вужудга келган..
Эрта протерозойнинг иккинчи ярмида (2,0-1,9 млрд йил 
олдин) 
ҳаракатчан 
қамбарлар 
ўзаро 
туташаѐтган 
протоплатформалар 
орасида 
сиқилиши 
туфайли 
ўзининг 
ривожланишини якунлайди. Коллизион жараѐнлар метаморфизмга, 
гранитизацияга учраган ва фаол деформацияланган гранулит-
гнейсли формацияларнинг ҳосил бўлишига олиб келган. 
Эрта протерозойнинг охирида Пангей-1 – янги улкан материк 
вужудга келган. У денгиз сувларини Ер шарининг иккинчи 
томонига суриб чиқарган. Шундай қилиб, айнан шу вақтдан бош-
лаб Пангейга антипод бўлган улкан Панталасса океани ҳам вужудга 
келган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish