Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Ўрта ва кечки архей эонлари



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

20.2. Ўрта ва кечки архей эонлари 
 
Қадимий платформалардаги барча қалқонларининг ҳамда 
рифей ва фанерозой ѐтқизиқлари билан қопланган плиталар 
фундаментининг геологик тузилишидаги энг ажойиб хусусият 
бўлиб, тоғ жинслари мажмуаларининг чўзиқ зоналарни ташкил 
этадиган учта асосий қамбарнинг мавжудлиги саналади. 
Уларнинг биринчи туркуми яшилтошли қамбарни ташкил 
этади. Яшилтошли қамбар - ўтаасосли ва асосли таркибдаги 
вулканитларнинг дифференцацияланган нордон турлари ва 
вулканоген-чўкинди ҳосилалар орқали гранит таналарига қонуний 
ўтувчи катта қалинликдаги мужмуасидан иборат. Қадимий 


353 
платформалардаги кўпчилик районларнинг вертикал кесмасида 
яшилтошли қамбарнинг бундай тузилиши намунавий саналади. 
Қамбарнинг иккинчи туркуми гранит массивлари ѐриб кирган 
ва гранит-гнейсларга айланиб кетган орто- ва парагнейслардан 
таркиб топган. 
Қамбарнинг учинчи туркуми гранулитли (гранулит-гнейсли) 
жинслардан иборат. Гранулит деганда кварц, дала шпати ва гранит-
дан таркиб топган ўртача босим ва юқори ҳароратларда (750-
1000°С) шаклланган метаморфик жинслар тушунилади. 
Эрта архейнинг «кулранг гнейслар» ривожланган вилоятлари 
қаторида юқорида санаб ўтилган кечки архей ҳосилаларининг уч 
туркуми қадимий платформа қалқонларининг асосий қисмини таш-
кил этади. Айнан шу жинслар протоконтинентал пўст саналувчи 
«кулранг гнейслар» мажмуаларидан таркиб топган фундаментни 
қоплаб ѐтади. Уларнинг орасида ўзининг турли-туманлиги ва кенг 
тарқалганлиги билан бошқаларидан фарқ қилувчи яшилтошли 
қамбар катта аҳамиятга эга. Яшилтошли қамбарнинг узунлиги 1 
минг км ва кенглиги 200 км гача боради, аммо у кейинги денудация 
жараѐнлари туфайли кўп жойларда йўқолиб кетган. 
Дастлаб «яшилтошли қамбар» тушунчасини биринчи бор ка-
нада геологи Дж.Уилсон (1949) фанга киритган. Бу туркумдаги 
қамбар ҳақида гапирганда токембрий ҳосилалар тушунилиши 
лозим, чунки «яшилтошли жинслар» ибораси хлоритизация, эпидо-
тизация ва бошқа жараѐнларга учраган фанерозой ѐтқизиқлари 
учун ҳам ишлатилади. 
Африка платформасида яшилтошли қамбар кенг тарқалган.
Яшилтошли қамбар Марказий Африкада ҳамда Ғарбий Африканинг 
Леон-Либерий ва Регибат массивларида ривожланган. Улар барча 
жойда ўхшаш тузилишга эга, гранитлар билан ѐрилган, гранулит ва 
амфиболит фацияларигача метаморфизмга учраган. Бунда 
метаморфизм одатда анча кейин кечган. 
Австралия платформасида яшилтошли қамбарга Пилбара ва 
Йилгарн блоклари ѐрқин мисол бўлади. 
Яшилтошли қамбар ва гранит-яшилтошли вилоятлар 
Ҳиндистон ва Арктика платформаларларида ҳам тарқалган. Улар 
ўхшаш тузилишга, мураккаб структурага, кечки гранитоидли маг-
матизм ва метаморфизмга эга.


354 
Платформаларнинг шимолий - Лавразия қаторида архей 
яшилтошли қамбар Шимолий Америка платформасининг Канада 
қалқонида, Шарқий Европа платформасининг Болтиқ ва Украина 
қалқонларида, Сибир платформасининг Алдан қалқонида ҳамда 
Хитой-Корея платформасида кенг ривожланган. 
Канада қалқонининг Юқори кўл районида гранит-яшилтошли 
вилоят субкенглик бўйича 1 000 км масофага чўзилган бўлиб, 
кенглиги 200 км ни ташкил этади. 
Энг йирик Абитиби яшилтошли қамбар биржинсли 
базальталар ва коматиитлардан таркиб топган бўлиб, кесма бўйича 
баландга қараб нордон эффузивлар ва терриген жинслар билан 
алмашади. Вулканитларнинг ѐши 2,7 млрд йил, метаморфизм ва 
гранитларнинг ѐриб кириши - 2,6 млрд йил. Қамбар жинсларининг 
деформацияси вақтида ѐриб кирган гранитоидлар диапирли 
туркумдаги гумбазларни ҳосил қилган. 
Яшилтошли қамбар Шарқий Европа платформасининг Болтиқ 
ва Украина қалқонлари, Воронеж массиви ва Рус плитасининг 
фанерозой қопламаси остида кенг ривожланган. 
Сибир платформасидаги Алдан қалқонининг ғарбий ва 
шарқий қисмларида яшилтошли қамбарга Олѐкма ва Батом 
блокларидаги тор меридионал структуралар киради.
Яшилтошли қамбарда коматиит-базальтли лаваларнинг 
мавжудлиги қадимий сиалик фундаментнинг океанникига яқин 
кўринишдаги ҳавзалар ҳосил қилиб, тектоник чўзилиш жараѐнлари 
кечганлигидан далолат беради.
Қадимий платформаларнинг анча қисмини эгаллаган гранит-
яшилтошли вилоятлар кечки архейда (3,0 - 2,5 млрд йил) спрединг 
ва субдукциялар таъсирида шаклланган. Рифт структуралардан 
бошланган яшилтошли қамбарларнинг ўрнида кейинчалик океан 
пўстига эга бўлган ҳавзалар вужудга келган. 
Гранитогнейсли ѐки гранулитгнейсли вилоятлар яшилтошли 
қамбардан магматик жараѐнларнинг турли-туманлиги билан фарқ 
қилади. Кейингиси бир вақтда фаолят кўрсатган магма 
ўчоқларининг турли чуқурликларда жойлашганлигидан далолат 
беради. 
Яшилтошли 
мажмуа 
жинсларининг 
юқори 
даражада 
литологик маълумот беришлиги саѐз ѐки чуқур сувли вазиятлар, 
континентал ѐнбағир ѐки унинг этаклари (флиш, турбидитлар) 


355 
шароитларини аниқлашга имкон беради. Яшилтошли мажмуа 
кесмасининг муҳим таркибий қисми бўлиб баъзи жойларда йирик 
темирмаъданли конларни ҳосил қилувчи темирли кварцитлар – 
жеспилитлар саналади. 
Яшилтошли қамбарлар ривожланишининг кечки фазалари 
гранитлар, 
ҳатто, 
архейнинг 
охирида 
ҳақиқий 
ишқорли 
жинсларининг шаклланиши билан кечган. Бу жараѐнлар қадимги 
«кулранггнейсли» пўстнинг қайта ишланишига олиб келган ва у 
билан бирга гранитогнейсли гумбазлар, овоидлар ва бошқа 
структураларни шакллантирган. 
Шундай қилиб, архейнинг охирига келиб етарли қалинликдаги 
(30 - 40 км гача) ва етук континентал пўст мавжуд бўлганлигини 
тахмин қилиш мумкин. У улкан материк (Пангей) ва йирик Панта-
ласса океанини ҳосил қилиб бир жойда тўпланганми? Ёки сиалик 
пўстнинг ер шари юзаси бўйлаб тарқалган океан типидаги пўстга 
эга бўлган оралиқли блоклардан ташкил топганми? Бу саволлларга 
қониқарли жавоб топиш мушкул. 
Кечки архей вақтида сиал ѐки «протоконтинентал», кулранг-
гнейсли пўстда тектоник чўзилиш шароитлари кечган. Океан 
типидаги пўстга эга бўлган ҳавзаларда, ўтаасосли ва базальтли 
вулканитлар ҳамда чўкинди жинсларнинг алмашиниб ѐтишидан 
иборат бўлган, катта қалинликдаги ѐтқизиқлар шаклланган. Улар 
кейинги метаморфизм жараѐнларида яшилтошли ҳосилаларга 
айланиб кетган. Кўп марталик гранитоидли диапиризм уларни тор 
қамбарларга ажратиб юборган. Шундай қилиб, кечки архейда 
спрединг ва субдукцияли плитотектоник вазиятлар вужудга келган, 
архейнинг охирида эса, бундан 2,5 млрд йил илгари улкан материк - 
Пангея-0 шаклланган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish