189-расм. Архей протоплатформалари ва қадимий платформалар
фундаменти таркибидаги эрта протерозой ҳаракатчан қамбарлар
(В.Е.Хаин бўйича): 1- стрелкалар «кулранг гнейслар» - қадимий
континентал
пўстнинг
ўрнини
кўрсатади;
2
-
архей
протоплатформалари; 3 – эрта протерозой ҳаракатчан қамбарлари.
«Кулранг гнейслар» мажмуаси.
Эрта архей
тарихи Шимолий
Америка платформсининг Канада қалқонида ўтган асрнинг 80-инчи
йилларида биринчи бор ажратилган «кулранг гнейслар» мажмуаси
муаммоси билан боғлиқ. Бу мажмуа жинслари тоналит-трондьемит-
гранодиорит таркибли турли гнейслардан иборат бўлиб, улар
метавулканитлар, метачўкинди жинслар, амфиболитлар, баъзан
темирли
кварцитлар
ҳамда
кристалли
сланецларнинг
қўшимчаларига эга. Демак, «кулранг гнейслар» - бу полигенетик
мажмуа. «Кулранг гнейслар» мажмуасининг ѐши 3,3 - 3,5 млрд
йилдан ортиқ. Шунинг учун «кулранг гнейслар» мажмуаси деганда
платформа қалқонларида тарқалган энг қадимий жинслар
тушинилади.
«Кулранг гнейслар» мажмуаси дунѐнинг турли қамбарларда
турлича тарқалган. Ер шаридаги энг қадимий жинслар амалда ҳам
350
шимолий, ҳам жанубий қатордаги барча йирик платформаларда
учрайди.
Шимолий қатордаги платформаларда
энг қадимий жинслар
Шимолий Америка, Шарқий Европа, Сибир ва Хитой-Корея
платформаларида ривожланган бўлиб, бунда улар фундамент ер
юзасига чиққан жойлар - қалқонларда очилиб ѐтади.
Шимолий Америка платформасида энг қадимий жинслар
Канада қалқонидаги Юқори кўл районида, Лабрадор яриморолида,
Гренландиянинг
жанубий-ғарбида
очилиб
қолган.
Архей
ҳосилалари энг йирик майдонларни эгаллаб ѐтади, Юқори кўл
районида ѐши 3,5 - 3,7 млрд йилни ташкил этади. Улар тоналит
таркибли гнейслардан иборат.
Қадимий «кулранг гнейслар» мажмуаси ривожланган учинчи
район Жанубий-Ғарбий Гренландия бўлиб, унда архей ѐтқизиқлари
очилмасининг умумий майдони 120 минг км
2
дан ортиқ, аммо
уларнинг қатта қисми ҳали музликлар билан қопланган. Бу районда
машҳур Исуа мажмуаси ривожланган бўлиб, унинг таркибига
амфиболитлар; турбидит текстурали метачўкинди жинслар;
темирли кварцитлар; хемоген чўкиндилар ва конгломератлар
киради.
Шундай қилиб, Гренландия ер пўстининг қадимий
ѐтқизиқларидан бири - эрта архей ҳосилалари ривожланган
жойлардан бири бўлиб, улардан бир қисми «кулранг гнейсларга»,
иккинчиси яшилтошли қамбар учун характерли (Исуа, Малене).
Аммо бу ҳосилалар орасидаги контактлар асосан тектоник ва шу
туфайли уларнинг ѐш муносабатларини аниқлаш жуда мушкул.
Шарқий Европа платформасида «кулранг гнейслар» мажмуаси
Болтиқ ва Украина қалқонларида очилиб ѐтади. Улардан
биринчисида бу мажмуа фрагментлари Карелияда аниқ ва Кола
яриморолида тахминан аниқланган. «Кулранг гнейслар» мажмуаси
ортометаморфик плагиогнейслар, амфиболитлар, андезит таркибли
метавулканитлардан иборат. Бу ҳосилалар турли гранитоидлар би-
лан ѐриб чиқилган. Гранитоидларнинг ѐши 3,2 - 3,1 млрд йил.
Украина қалқонида қадимий жинслар субмеридионал блокда:
Ўрта Днепр, Орехов-Павлоградск ва Подольскда очилиб ѐтади.
Улар кулранггнейсли ҳосилалардан иборат бўлиб, радиометрик
ѐши 3,7 млрд йил.
351
Шундай қилиб, Украина қалқонида ҳам, Болтиқ қалқонида
ҳам қадимий кулрангнейсли мажмуа ѐш жинслар учун фундамент
ҳисобланади. Бу мажмуанинг барча жинслари бир неча бор грани-
тизация, метаморфизм ва жуда кучли деформацияларга учраган.
Сибир платформасида «кулранг гнейслар» мажмуаси XX аср
охирида топилган. Улар биотитли гнейслар, гранитогнейслар, пла-
гиогнейслардан таркиб топган ва Алдан қалқонининг марказий
қисмида очилиб ѐтади. Амалда барча жойларда бу мажмуа ўзидан
ѐшроқ яшилтошли қамбар билан ўралган гумбазсимон структурани
ҳосил қилади.
Хитой-Корея платформасида ҳам «кулранг гнейслар» маълум
бўлиб, уларнинг ѐши 2,9 ва 3,3 млрд йилни ташкил этади ва архей
гранитогнейслар гумбазларининг чекка участкалари таркибига
киради.
«Кулранг гнейслар» мажмуаси жанубий қатордаги платфор-
малар – Жанубий Америка, Африка, Ҳиндистон, Австралия ва Арк-
тикада кўпчилик қалқонларда тарқалган.
Жанубий Америка платформасида шунга ўхшаш жинслар
Гвиана ва Бразилия қалқонларида маълум. Уларнинг биринчисида
мажмуа орто- ва парагнейслар, гранулитлардан таркиб топган, ѐши
3,4 млрд йилдан ортиқ.
Бразилия қалқонида бар қанча жойларда кварц-далашпатили
ва биотитли ортогнейслар, гранитогнейслар, чарнокитлар ҳамда па-
рагнейслар, кварцитлар ва темирли кварцитлар – джеспилитларга
айланиб кетган бирламчи чўкинди жинслар ривожланган.
Африка платформасида «кулранг гнейслар» мажмуаси Свази-
ленд, Зимбабве ва Мадагаскар оролида тарқалган. Улар барча
жойда гранитогнейслар, плагиогнейслар, кварц-далашпатили ва
биотитли гнейслардан иборат бўлиб, радиометрик ѐши 3,6 - 3,1
млрд йилни ташкил этади.
Радиометрик ѐши 3,4 - 3,3 млрд йилни ташкил этувчи энг
қадимий гнейслар мажмуаси Ҳиндистон платформасида Ҳиндистон
яриморолининг жанубидаги кенг майдонларда очилиб ѐтади.
Таркиби бўйича улар тоналитларга тўғри келади, аммо баъзан
уларда метачўкинди жинслар ҳамда яшилтошли мажмуани ташкил
этувчи метабазитлар ва амфиболит, коматиитлар ва бошқалардан
иборат.
352
Австралия платформасида, унинг ғарбий қисмида платформа
фундаментининг иккита йирик блоки - Пилбара ва Йилгарн
жойлашган. Улардаги йирик метаморфик гумбазлар таркибида
«кулранг гнейслар» нинг типик вакиллари - биотитли гнейслар,
гранитогнейслар, гранодиоритлар, тоналитлар ва бошқа жинслар
очилиб ѐтади. Ёши 3,5 - 3,3 млрд йил. Гнейслар гумбазлари
яшилтошли қамбар билан ўралган.
«Кулранг гнейсларнинг» шаклланиш шароитлари.
«Кулранг
гнейслар» деганда келиб чиқиши ва ѐши бўйича турли-тумун тоғ
жинсларининг
мажмуаси
тушунилсада,
уларнинг
умумий
кўриниши бир хил. Бу жинсларнинг ѐши кўпчилик ҳолларда 4,0 -
3,4 млрд йилни ташкил этади. Кимѐвий таркиби бўйича улар тоғ
жинсларининг
андезит-дацит-риолитли
оҳак-ишқорли
серияларидан иборат. Шу хусусиятлари бўйича улар кейинги
геологик эпохаларда ҳосил бўлган жинслардан фарқ қилади.
«Кулранг гнейслар» асосан бирламчи магматик жинсларининг
чуқур ўзгаришидан ҳосил бўлган.
Шундай қилиб, «кулранг гнейслар» мажмуаси жинсларининг
ўзига хос хусусиятлари, уларнинг ўзаро ўхшашлигига қарамасдан,
эрта архейдаѐқ дастлабки тоғ жинсларининг шаклланиш
шароитлари турлича бўлганлигидан далолат беради.
Демак, эрта архей қадимий океан ва континентал пўстнинг
шаклланиши, атмосфера ва гидросферанинг ҳосил бўлиши билан
характерланади. Бу оралиқдаги Ер пўсти эволюциясининг таҳлили
ишончли бўлмаган геологик маълумотларга таянади.
Do'stlaringiz bilan baham: |