Палеогеографияси.
Чўкинди тўпланиш вазиятларининг
сезиларли
ўзгариши
туфайли
кварцитлар
амалда
эрта
протерозойнинг барча чўкинди қатламаларида учрайди. Айниқса
темирли
кварцитлар
-
темирнинг
оксидланиши
ва
ҳаракатчанлигининг кескин сусайиши туфайли чўкиши оқибатида
жеспилитлар ҳосил бўлган. Жеспилитлар Бразилия қалқонида,
Африка ва Австралия платформаларида, Канада, Болтиқ, Украина,
Алдан қалқонларида, Тарим ва Хитой-Корея платформаларида
тарқалган. Бу қамбарларда карбонатли жинслар ҳам кенг
ривожланган. Уларнинг кўпчилигида сувўтларининг қолдиқлари
учрайди.
Анча кенг тарқалган тиллитлар ва тиллоидлар – музлик-
денгиз шароитларида ҳосил бўлган конгломератлар музлик
қопламаларининг пайдо бўлганлигидан далолат беради. Улар
Африканинг жанубида, Ҳиндистонда, Австралияда, Канада
қалқонида жуда кўп. Болтиқ қалқонида улар сариолий ва ладога
серияларида учрайди.
362
Асосан
континентал
шароитларда
чўкинди
жинслар
тўпланган. Улар дағал бўлакли сараланмаган жинслар - конгломе-
ратлар, гравелитлар, аркозли қумтошлардан иборат бўлиб, баъзан
пирокластик материал қўшимчаларига эга. Нордон вулканитлар
ҳам, континентал чўкинди ҳосилалар ҳам қизил рангга эга. Қизил
ранг уч валентли темир оксидларининг мавжудлиги билан боғлиқ.
Демак, бу атмосферада эркин кислороднинг борлигидан далолат
беради.
Чўкинди жинслар орасида соҳилбўйи, шельф ҳамда нисбатан
чуқурсувли денгиз ѐтқизиқлари кенг тарқалган.
Фойдали қазилмалари.
Эрта протерозой темир маъданлари
тўпланган буюк давр бўлган. Чўкинди йўл билан ҳосил бўлган
темир маъданлари муҳим саноат аҳамиятига эга. Бу жеспилитли
йўл-йўлли текстурали нисбатан чуқур сувли шароитларда
тўпланган темир-сланецли ва темир-карбонатли ҳамда оолитли
соҳилбўйи-денгиз темир маъданларидир. Темир маъданларининг
бундай турлари Кривой Рогда ва Курск магнит аномалияси
районида, Амазонка дарѐси ҳавзасида (Каражос кряжи), Ғарбий
Австралияда, Африканинг жанубидаги Трансваал тизимида,
Бразилиядаги Минас ва Итаколуми серияларида ва Канада
қалқонида тарқалган.
Бразилия ва Африкада темир - марганец гуруҳидаги металлар
маъдани, Канадада кобальт, мис ва никел сульфидлари,
Финляндияда мисколчеданли маъданлар, Жанубий Африкада титан
ва хром, Намибия ва Бразилиядаги Минас-Жерайс штатида ванадий
конлари мавжуд.
Улкан эрта протерозой олтин конлари Африка жанубидаги ол-
тин-уран-пиритли конгломератларда ва кварц томирларида уч-
райди. Бундай конгломератлар бош протерозой уран маъданлари
тўпланган объектлар саналади.
Эрта протерозойнинг асосий мис маъданлари бўлиб Шарқий
Сибирда (Удокан) тарқалган мисли қумтошлар ҳисобланади.
Финляндиядаги мисколчеданли маъданлар ҳам саноат аҳамиятига
молик.
Гайан ва Ганадаги олмос ва олтин сочилмалари ҳам эрта
протерозой ѐшига эга.
363
Do'stlaringiz bilan baham: |