Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 Денгиз ва океан сувларининг ҳарорати, босими



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

 
18.2. Денгиз ва океан сувларининг ҳарорати, босими, 
шўрлиги ва кимѐвий таркиби 
Ҳарорати.
Қуйида уч океан ва Дунѐ океани сувининг ўртача 
ҳароратини келтирамиз: Атлантика океани суви 16,9°С, Ҳинд океа-
ниники 17,0°С ва Тинч океаниники 19,1°С. Дунѐ океани сувининг 
ўртача ҳарорати 17,4°С. Демак, бу учала океан ичида энг илиғи 
Тинч океан, энг совуғи Атлантика океани экан. Бу ҳол уларнинг 
географик жойлашишига боғликдир. Дарҳақиқат юқори кенглик-
ларда сув юзасининг ўртача ҳарорати 0 - 2,0°С бўлса, термик эква-
тор минтақасида 25-28°С (баъзан 31°С) га кўтарилади. 
Денгиз суви ҳароратини ўрганиш қуруқликнинг турли 
қисмларида иклим шароитини таҳлил қилишга ѐрдам беради. 
Масалан, шимолда Мурманск портининг қишда музламаслигига 
сабаб Атлантика океанидан илиқ оқим - Гольфстримнинг шу ерга 
етиб келишидир. Денгиз сувининг ранги ва шаффофлиги ундаги 
лойқа ва органик заррачаларнинг кўп - озлигига боғлиқдир. Денгиз 
суви тўқ кўк, жигарранг, сариқ бўлиши мумкин. Бунга денгиздаги 
сув ўтларининг ранги сабаб бўлади. Саргас денгизининг суви энг 
шаффоф бўлиб, унинг шаффофлиги 6,5 метр чуқурликда ҳам 
ўзгармайди. Тиниқ сувнинг ранги тўқ кўк бўлади. 
Босими.
Океанларда гидростатик босим сув қатламининг 
қалинлигига боғлик. Ҳавза қанча чуқур бўлса босим шунча юқори 
бўлади. Денгиз сувининг ўртача зичлиги 1,0-2,5 г/см
3
га тенг. Қутб 
сувларида 1,0-2,8 г/см
3
гача бўлса, тропикларда 1,0-2,2 г/см
3
ни 
ташкил этади. 
Шўрлиги.
Денгиз сувида ҳар хил туз ва газлар эриган бўлиб, 
улар тахир - шўр маза беради. Умумий шрлиги 35 г/л ни ташкил 
этади. Денгиз сувида 80 хилдан кўп кимѐвий элементлар мавжуд-
лиги аниқланган. Уларнинг кўпи жуда оз миқдорда учрайди. Бу 
элементларнинг 78,32% ини ош тузи, 9,44% ини МgСl, 0,25% ини 
Мn, Zn, қўрғошин, мис, олтин ва бошқалар ташкил этади. Агар 
Дунѐ океанининг сувини буғлатиб юбориш мумкин бўлса, унинг 
тагида 60 м қалинликда туз қатлами пайдо бўлар эди. 


313 
Ўрта ҳисобда Дунѐ океанининг 1000 г сувида 35 г эриган туз-
лар учрайди. Сувнинг шўрлигини фоиз билан эмас, балки промил-
леда (‰) ҳисоблаш қабул қилинган. 
Кимѐвий таркиби
. Денгиз сувида элементлардан J, F, Р, Si 
Ag, Zn Fe, Cs, B, Мn, Аl, Li, Ru, Аu борлиги аниқланган. Денгиз 
сувларининг шўрланишига иқлим катта таъсир кўрсатади. 
Экваторда ѐғин кўп ѐғиши сабабли шўрлик 3,4‰ гача камаяди, 
тропик минтақа вилоятларида иқлим қуруқ ва иссиқ, буғланиш 
жуда кўп бўлганлигидан шўрлик 3,79‰ гача ошади. Лекин Қизил 
денгизнинг шўрлиги 41 - 43‰, Ўрта денгизда 35 - 39‰, Қора 
денгизда 18 - 22‰, Каспийда 12 - 15‰, Азовда 12‰. 
Денгиз сувларида эриган газлар ичида кислород биринчи 
ўринда туради. Кислород денгизнинг энг чуқур жойларигача етиб 
боради. Сувдаги кислород ва СО
2
нинг миқдори сув ҳарорати билан 
жуда алоқадор: сувнинг ҳарорати қанча паст бўлса, юқорида айтил-
ган газлар сувда шунча кўп эрийди. Газларнинг 1 л сувдаги 
миқдори қуйидагичадир: 0°да - 18 см
3
О
2
, 1,4°С - 32°С да- 53,31 мг.л 
СО
2
, 10°С - 6,45 см
3
О
2
, 10-15°С -43,50 мг.л СО
2
, 20°С -5,31 см

О
2

25°С-28,7° -35,88 мг.л СО
2
, 35°С-4,17 см
3
О
2

Эриган 
газлар 
миқдори 
денгиз 
чуқурлигига 
қараб 
тақсимланган бўлади. Масалан, Қора денгизда кислород фақат 40 - 
50 м чуқурликда бир хил миқдорда сақланади. Бу чуқурликдан 
пастга томон кислород камая боради. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish