Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


МУҲАММАД ЮСУФ ШЕЪРЛАРИДАГИ АЙРИМ МЕТАФОРАЛАРНИНГ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

МУҲАММАД ЮСУФ ШЕЪРЛАРИДАГИ АЙРИМ МЕТАФОРАЛАРНИНГ
ЛИНГВОПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Г.Р.Муқимова
Бухоро давлат университети мустакил изланувчиси. Gulrash82@maul.ru 
Мустақиллигимиз тобора мустаҳкамланиб, ўзининг ижобий самараcини бера бошлаган 
бугунги кунда халқимиз олдида ҳаётнинг моддий ва маънавий асосларидан келиб чиқадиган 
улкан вазифалар турибдики, уларни амалга оширишда адабиёт ва санъат, умуман, 
маънавиятнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Зеро, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек, «Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол 
яшайди»
3
.
Шундай ижодкорлардан бири Муҳаммад Юсуфдир. Шоир образларни табиатдан 
излайди. Гул, шабнам, олма, ой, юлдуз, ялпиз, мажнунтол, майса, уфқ, қуш, оҳу ва шу каби 
тимсоллар шоир севиб ишлатган образлардир. Унинг шеъриятида энг кўп учрайдиган ва севиб 
ишлатиладиган образ – қизғалдоқ. Бу образ унинг ўндан ортиқ шеърларида учрайди. “Севги 
1
Аширов А. Авестодан мерос маросимлар. -Тошкент: А.Қодирий нашриёти, 2001. 52-б. 
2
Авесто/ “Видевдат” китоби. М.Исҳоқов. -Тошкент: 2007. Б 90-91. 
3
“Халқ сўзи” газетаси. 2018 йил 8-август. № 162. 


263 
бамисоли...” деб бошланувчи шеърида қизғалдоқ образи муҳаббат тимсоли сифатида 
тасвирланади:
Севги бамисоли лолақизғалдоқ,
Тегинмай бўлмайди,
Тегсанг тўкилар.
Алвон бир гумбазнинг ўртаси оппоқ 
Буни бир мену бир капалак билар.
[1, 22-б.] 
Шеърда икки ўринда метафора мавжуд: “тегиниб бўлмайди”, “тегсанг тўкилар”. Cевги 
қизғалдоққа ўхшайди, унга тегиниб бўлмайди, –дейди шоир, –жуда нозик, тегсак тўкилади, 
қизғалдоқ ҳам алвон гумбаз, унинг ўртаси оппоқлигини капалак ва мен, яъни ошиқ қалб билади 
демоқчи. Айтилганидек, шоир ижодида қизғалдоқ образи метафора сифатида жуда кўп 
учрайди.
Қизғалдоғим қирдан бўлак кошонанг йўқ,
Кокил ёйсанг ердан бўлак тошойнанг йўқ.
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб,
Пишонангдан ўпай десам пешонанг йўқ. [2, 153-б.] 
Ўзбек мумтоз шеъриятида ошиқ ва маъшуқа образлари бадиий сайқал топган 
тимсоллардандир. Муҳаммад Юсуфнинг ижоди ҳам бундан мустасно эмас. У ўзи 
таъкидлаганидек: ”Муҳаббат гўзал изтироб, у кўҳна туйғу, у – кўҳна дард”дир.
Қизил гул қўйнимда ухлаб ётган гул, 
Қўлари бўйнимда, ухлаб ётган гул. 
Киприги кўксимга тиғдек ботган гул, 
Сенга нима керак яна, эй, кўнгил... [2, 43-б.] 
Бу эса метафора бадиий тафаккурнинг асосий механизми экани, шеърият асосида 
ўхшашлик принципи ётиши ҳамда катта ўрин тутишини кўрсатади.
Қир томондан пода қайтиб келаркан қатор 
Кумуш соҳил бўйларига чанглар ястаниб, 
Қишлоқнинг энг чеккасидан баҳайбат чинор 
Уфқ тарафга қараб қўйди хавотирланиб. [2, 124-б.] 
Шоир юқоридаги шеърий парчада чинор
 
метафораси
 
орқали хавотирга тушган ота 
образини яратади.
Муҳаббат боғига кирмадим бир бор
Суйиб бир гулга қўл урмадим бир бор. [2, 214-б.] 
Муҳаммад Юсуф образ орқали ишқдан куйган кўнгил ҳақида сўз юритади.
Эй гул сендан кечди-му 
Унитолмай бағрим қон. 
Хаёлингдан ўчди-му 
Хаёлимда сен ҳамон. [2, 232-б.] 
Mетафора ижодий фаолият маҳсули экан, худди бадиий асар ёки образ каби иккала 
томонни, ижодкор ва ўқувчини бирдек назарда тутишни тақозо этади. “Чин адабиёт” яратиш
заруратининг идрок етилиши натижасида 20-йилллардан бошлаб риалистик асосдаги янги 
образлилик шаклланди, рамзий ва метафорик образлар кенг оммалашди. [4,276-б] Демак, 
метафоранинг шеъриятдаги ўрни ва аҳамиятини тасаввур қилиш учун унинг шеърий матнда 
бажараётган функцияларига алоҳида диққат қаратиш керак.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish