264
МАҚОЛЛАР ЛИНГВОМАДАНИЙ БИРЛИК СИФАТИДА: ЎТКИР ҲОШИМОВ
АСАРЛАРИ МИСОЛИДА
З.Р.Муқимова
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти таянч докторанти.
mukimovaz1980@mail.ru
“Ҳар бир халқнинг она тили унинг миллий ўзлиги, “ақлий ва руҳий дунёсининг ойнаси,
дунёларга бермайдиган бебаҳо бойлиги”дир [1;24]. Шундай бебаҳо бойликнинг бир бўлаги
бўлган мақоллар халқимизнинг неча минг йилликлар мобайнида тўплаган ҳаётий кузатишлари
асосида юзага келадиган, етти ўлчаб, бир кесилган хулосалардир.
Биламизки, мақолларда фикр аниқ, ифода лўнда, хулоса тугал бўлади. Шу хусусияти
билан улар нутқимизни ихчам, равон, теран ва мазмунли бўлишига ёрдам беради, “нутққа
чеҳрадаги қора ҳолдек, узукка қўйилган кўздек ярашади” [3;4]. Шунинг учун ҳам халқимиз
“Сўз кўрки – мақол” деб бежиз айтмаган.
Мазкур
мақолада
Ўткир
Ҳошимов
асарларида
қўлланилган айрим мақолларнинг лингвомаданий хусусиятлари таҳлилга тортилди.
Адиб
асарларида қўлланилган мақолларни тадқиқ
этиш адиб асарлари тили, қолаверса, уларнинг
миллий-маданий ўзига хослигини кўрсатиб беришга хизмат қилади. Биламизки, мақоллар
сўзлашув жараёнида қанчалик муҳим аҳамият
касб этса, бадиий асар тилида ҳам уларнинг
аҳамияти беқиёсдир.
Мақоллар ҳам бошқа лингвомаданий бирликлар каби миллат менталитети,
маданияти,
турмуш тарзини ўзида ёрқин акс эттиради. Ўткир Ҳошимов ўзбек халқи фарзанди, у шу халқ
қадриятларидан таъсирланиб ижод қилган. Адиб халқ оғзаки ижодига – мақолларга юксак
бадиий тафаккур хазинаси сифатида қараган. Ўткир Ҳошимов қаҳрамонлари нутқининг
таъсирчан ифодаланишида, аниқ ва теран ёритилишида мақоллар бебаҳо
бадиият хазинаси
бўлган. Айниқса, адиб асарларида давр руҳини беришда, миллий колорит яратишда,
қаҳрамонлар нутқини индивидуаллаштиришда мақоллардан унумли ва ўринли фойдаланган.
Ёзувчининг “Кўк йўтал” ҳажвий ҳикоясида қўлланилган инсоф сари – барака мақоли
бадиий ниятнинг амалга ошишида ўзига хос лингвомаданий қиймат касб этган: Йўқ, мен унақа
ноинсофлардан эмасман. Бошқалардан арзонроқ сотаман. Хусусий фермамнинг номини ҳам
ўйлаб қўйдим: “Инсоф!”. Рост-да, инсоф сари – барака, –деган машойихлар! (“Кўк йўтал”: 74-
б.)
Адибнинг ўзи таъкидлаганидай, “халқимизнинг ажойиб удумлари бор. Чақалоқнинг
танглайини кўтараётганда “Умринг узоқ бўлсин, инсофли-тавфиқли бўл”, –
деб дуо қилади.
Бирор муаммони ҳал этаётганда “инсоф сари барака”, – дейди. Бировнинг ноинсофлигидан
ранжиса, “Инсоф қилинг-да, биродар”, – дейди. Ва, ниҳоят, жудаям жонидан ўтиб кетса,
“кечирасиз-ку, қўполроқ бўлса ҳам халқ иборасини ўз номи билан айтишга мажбурман) “Ўғри
бўл, ғар бўл, инсоф билан бўлгин-да”, –
дейди…
Хуллас, “Инсоф” деган тушунча билан боғлиқ гаплар кўп. Ўйлаб қарасам, бу сўзнинг
бошқа тиллардаги таржимасини топиш анчайин қийин экан. Масалан, рус тили дунёдаги энг
бой тиллардан бири. Унда “честность”, “порядочность”, “великодушие”, “долг”, “совесть”
сингари теран маъно ташувчи сўзлар кўп. Бироқ, менимча, улар айнан “инсоф” деган сўз
маъносини тўлиқ англатмайди. Балки, адашаётгандирман, лекин, билишимча, шундай” [4;3].
Бизнингча ҳам,
инсоф
сўзининг бошқа тиллардаги айнан таржимасини топиш анчайин мушкул.
Халқимиз инсофлилик ва одилликни энг яхши инсоний фазилатдан деб билади, умрнинг ҳаёти
моддий манфаатининг баракаси, деб ҳисоблайди. “Маънолар махзани”да
Инсоф сари – барака
мақолининг изоҳи
келтирилиб, ўтмишда имонни бир дарахтга ташбиҳ этилиши ҳамда унинг
бешта шохидан бири инсоф эканлиги айтилган” [2:134]. Адибнинг “Кўк йўтал” ҳажвий
ҳикоясида мазкур мақол воситасида инсофлиликнинг яхши самара бериши, инсофсизликнинг
эса оқибати ёмон бўлиши уқтирилган. “Инсоф сари – барака” мақолининг бошқа вариантлари
ҳам адиб асарларида ўзгача кўринишларда ифодаланган. Масалан:“План – қонун, мажбурият
виждон”, – деган гап бор! Биз ҳар қанча мажбурият бўлса уддалайверамиз! (“Икки карра икки
– беш”: 274-б.); Бизнинг халқимиз инсоф масаласида бировдан сабоқ олмайди, керак бўлса,
сабоқ беради!. ..инсоф иймоннинг амалдаги кўринишидир. Бошқачароқ қилиб айтадиган
бўлсак, иймон – қонун, инсоф эса унинг ижроси!. ..Инсоф иймон дарвозасининг поспони.. ..
Инсоф ҳар бир инсоннинг ўзидан бошланади. (“Инсоф”: 3-16-б.)
265
Миллий қадриятларимиздан ҳисобланган меҳмоннавозлик ўз тасвирини ёзувчи
маҳорати туфайли қуйидаги мақоллар воситасида акс эттирилган. Масалан: – Баҳай! Меҳмон
отангдек улуғ! – пакана киши пилдираб бориб дадамга тирсагини тутди. –
Хуш келибсиз,
меҳмон!. .. Уқдим, меҳмон келса бош устига, дедим-ку! (“Икки эшик ораси”: 45-б.), Меҳмон –
атойи худо! Сийлаш керак! (“Меҳмон отангдан улуғ”: 61-б.) Адиб бу каби мақолларни қўллаш
орқали, аввало, асарлари тилининг ширин, равон, тасвирнинг ишонарли,
содда ва таъсирчан
бўлишини таъминлаган, қолаверса, бой миллий қадриятлари бор миллат ва элнинг ички, сирли,
такрорланмас урф-одатларини мақоллар воситасида кўрсата олган ҳамда бадиий воқеликни
ёрқин акс эттирган.
Яна шуни айтиш ўринлики, лингвомаданий белгиларни ўзида яққол ифодалаган
миллий-маданий сўзлар қатнашган мақоллар адиб асарларида кенг қўлланилган. Масалан, Бош
омон бўлса, дўппи топилади мақолида дўппи, Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига
мақолида ғалвир, Чиққан қиз чийириқдан ташқари мақолида чийириқ,
Инсоф сари –
барака
мақолида инсоф,
Таппи тапидан узоққа тушмайди мақолида таппи, Амал тегди ҳиндуга,
бошини суқди юндига мақолида
Do'stlaringiz bilan baham: