Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар

1.
Гак В.Г. Француз тили назарий грамматикаси. Морфология. (Француз тили 
грамматикасини назарий ўрганишга кириш. Сўз туркумлари назарияси). Рус тилидан 
Ибодулла Мирзаев таржимаси. – Самарқанд: 2002, 108 бет 
2.
Сайфуллаева Р.Р., Менглиев-б.Р., Боқиева Г.Ҳ., Қурбонова М.М., Юнусова З.Қ., Абузалова 
М.Қ. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Ўқув қўлланма. -Тошкент: 2009, 391-б. 
3.
Элтазаров Ж.Д. Ўзбек тилида сўз туркумлари парадигмасидаги ўзаро алоқа ва кўчиш 
ҳоллари. -Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2006. -168-б.; 
АҲОЛИ УЙ-ЖОЙ ҲУДУДЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА 
КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
С.Н. Нормуродов
Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси. 
 
Мустақилликка эришганимиздан сўнг шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳоли 
пунктлари инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришга етарли эътибор 
қаратилиб, замон талабларига мос турар жой, маъмурий ва маданий-маиший бинолар, таълим, спорт ва 
тиббиёт муассасалари, истироҳат боғлари ва хиёбонлар бунёд этила бошланди. Шулар билан бир 
қаторда, мамлакатимизда атроф-муҳит тозалиги, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш 
ҳамда аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳам алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2013 йил 10 январда қабул қилинган «Республика аҳоли 
пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарори бу борадаги олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтирди. Шунингдек, 
“Экологик назорат тўғрисида”ги ҳамда “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
қонунларининг қабул қилиниши ҳам ўз навбатида ҳудудларнинг янада обод бўлиши ва атроф-муҳит 
озодалигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳам мамлакатимизда бу борада амалга 
оширилиши лозим бўлган кенг қамровли ислоҳотларга асос бўлади.
Жумладан, Ҳаракатлар стратегиясининг 4.3-бандида одамларнинг экологик хавфсиз муҳитда 
яшашини таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш комплексларини қуриш ва модернизация 
қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, чиқиндини йўқ қилиш бўйича замонавий 
объектлар билан таъминлаш; аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи ташиш 
хавфсизлигини ошириш ва атроф муҳитга зарарли моддалар чиқишини камайтириш, ҳар томонлама 
қулай янги автобусларни сотиб олиш, автовокзал ва автостанцияларни қуриш ҳамда реконструкция 
қилиш; йўл инфратузилмаси қурилиши ва реконструкция қилинишини жадал давом эттириш, энг 
аввало, минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, хўжаликлар-аро қишлоқ автомобиль 
йўлларини, аҳоли пункти кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш каби устувор вазифалар 
белгиланган. 
Мазкур меъёрий асосларнинг амалдаги татбиғига эътибор қаратадиган бўлсак, юртимизнинг 
барча ҳудудларида атроф-муҳит ободлиги ва озодалигини таъминлаш бўйича махсус тизим ишлаб 
турибди. Шунингдек, мамлакатимизда аҳоли турар жойлари ҳудудида санитария-эпидемиологик 
ҳолатни яхшилаш, маҳаллалар, турар жой мавзеларида амалга оширилаётган ободонлаштириш 
тадбирлари устидан назорат тобора кучайтирилмоқда.
Ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш борасида ишлар устидан назоратни кучайтириш, 
ўз навбатида, аҳоли орасида юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олишда ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. Жумладан, чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетадиган, санитария-
эпидемиологик қоидаларга риоя қилмайдиган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53-моддасига биноан энг кам иш ҳақининг бир баробари 


269 
миқдорида жарима солинишининг белгиланиши аҳоли томонидан бу каби ҳаракатларни олдини 
олинишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Бу каби амалга оширилаётган ишларнинг барчаси бугунги кунда аҳоли яшайдиган ҳудудлар ва 
бутун мамлакатимиз озодалигини сақлаш, ободонлаштириш, экология ва санитария ҳолати 
барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Лекин олиб борилган ўрганишлар ва таҳлилларнинг кўрсатишича, амалда аксарият ҳолларда 
аҳолининг ўзи яшаётган ҳудудлар озодалиги ва кўкаламзорлиги борасида сусткашлик, ўзи бўларчилик 
ва боқимандалик каби салбий ҳолатлар учраб турмоқда. Шу сабабли бизнинг фикримизча, илғор 
хорижий мамалакатларнинг бу борадаги тажрибаларини чуқур ва қиёсий-танқидий тарзда ўрганиш, 
ота-боболаримизнинг бу борадаги тўплаган ижобий тажрибаларини амалиётга жорий этиш орқали 
бугунги кун талабларига мос келадиган механизмларни жорий этиш бугунги кундаги муҳим 
масалалардан саналади. 
Умумий хулоса ўрнида таъкидлайдиган бўлсак
,
ҳар бир инсон яшайдиган уй-жой, ҳудуд ва 
умуман юртимиз ободонлигини таъминлаш, шаҳар ва қишлоқларнинг ташқи кўринишини 
кўркамлаштириш, аҳоли пунктларининг санитария ҳолатларини яхшилашга нафақат давлат, аввало ҳар 
бир фуқаро, маҳалла аъзолари, шу билан бирга мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган жамоат 
ташкилотлари ҳам бирдек масъулдирлар. Бу борада фуқаролар йиғинлари ва хусусий уй-жой 
мулкдорлари ширкатлари ўртасида ҳамкорлик муосабатларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб 
этади.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish