Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 8 мартдаги «Қашқадарё 
вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
198-сон Қарори. 
2.
Хайитбоев Р., Матяқубов У. Экологик туризм. Услубий қўлланма. –Самарқанд: СамИСИ, 
2010 60-б.
3.
www.stat.uz 
 


273 
БИБЛИОГРАФ ЕВГЕНИЙ КАРЛОВИЧ БЕТГЕР ФОНДИ 
Х.А.Олимжонов 
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети таянч 
докторанти. olimjonov_1860@mail.ru 
Мамлакатимизда 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш йили” деб эълон қилингани “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” 
деган улуғвор ғоямизга тўла мос келади[1]. 
Ўзбекистон Миллий архивида Ўзбекистонда кутубхоначилик фанининг шаклланиши ва 
тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган шарқшунос, библиографлар номи билан боғлиқ шахсий 
фонд ҳужжатлари сақланади. Анашундай фондардан бири Евгений Карлович Бетгернинг Р-
2412-рақамли шахсий фондидир. Ҳужжатларнинг даврий чегараси асосан 1862–1956 йилларни 
ўз ичига олади. Мазкур фондда тарихий ҳужжатлар билан бир қаторда туркий тиллардаги 
нодир қўлёзма асарлар ҳам ўрин олган[2]. 
20-йилларда фаолият юритган йирик кутубхонашунос Е.К.Бетгер кутубхоначилик 
масалалари юзасидан тўплаган маълумотларида, ҳисоботларни ягона тартибда тузишни
кутубхона фонди ва каталогларини таснифлаш ва бошқаларга тўхталиб ўтган. У ҳисобот 
тузишнинг шаклини белгилаб берар экан, биринчидан, унда кутубхонанинг тузилиши, унинг 
бўлимларида ташкил қилиш ҳақидаги масалалар ёритилиши, бўлимларни қулай тарзда 
шакллантириш, китобхонларга илмий хизмат кўрсатиш мезони эканлигини таъкидлайди, 
иккинчидан уни такомиллаштиришда кутубхона ходимлари катта вазифани бажаришини, 
учинчидан, кутубхонанинг молиявий аҳволи, унинг сметасини тузиш ҳамда таҳлил қилиш 
умумий кутубхона фаолиятини яхшилаш, туртинчидан, кутубхонанинг моддий-техника 
негизини мустаҳкамлаш, кутубхона олдига қўйган вазифаларни ҳамда хизмат кўрсатишни 
яхшилашдаги асосий омил эканлигини таъкидлайди[3]. 
ЎзР МАда сақланаётган Е.К.Бетгер тузган Ўрта Осиё давлат кутубхонасининг (ҳозирги 
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона) йиллик хисоботларида қиёсий 
тахлил усули қўлланилган бўлиб, унинг оқибатида кутубхона ижтимоий ролини ортиб 
боришини ҳамда мавжуд камчиликларни билиб олиш мумкин. 
Е.К.Бетгер фондидаги ҳужжатларнинг тузилиши ва мазмунига қараб бир неча гуруҳга 
ажратиш мумкин:

Е.К.Бетгернинг меҳнат фаолияти ва хизмат вазифаларига оид қоралама қўлёзма ҳужжатлар;

турли вилоятлардан Туркистон оммавий кутубхонасига олиб келинган китобларга тузилган 
рўйхатлар, кутубхона китоблари учун ишлаб чиқилган каталоглар намуналари, универсал 
ўнлик классификацияси ва бошқа қоралама қўлёзма ҳужжатлар; 

маъмурий давлат бошқарув органлари ва суд жараёнларига оид ҳужжатлар; ўлкадаги 
қозиларнинг суд ишлари акс этган ҳужжатлар ва бошқалар...; 

ички ва ташқи сиёсат;

Россия империясиниг Европа (Англия) ва Осиё (Хитой) мамлакатлари билан олиб борган 
халқаро муносабатларига оид ҳужжатлар, Туркистон генерал-губернаторлигининг ташқи 
алоқаларига оид ҳужжатлар; 

ҳарбий ҳаракатлар ва экспедициялар;

турли мамлакатларнинг ташқи ва ички сиёсатига оид ҳужжатлар;

рус ва маҳаллий ўлкашунос, тарихчи ҳамда тадқиқотчиларнинг мақолалари тўпламларидан 
парчалар; 

Ўрта Осиё аҳолиси, тарихи, этнографик хусусиятларига оид материаллар; 

Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудига оид ўлкашунослик материаллари; 

Ўрта Осиё аҳолисининг диний ва ахлоқий қарашлари акс этган материаллар; 

илмий экпедициялар, географик ва археологик тавсифлар

қишлоқ хўжалиги, суғориш, иқлим ва муҳожирлик масалаларига оид материаллар;

боғдорчилик, чорвачилик, пахтачилик, сувдан фойдаланиш ва суғориш иншоотлари, кўчириш 
масаласи, ер қимирлаши (зилзила) ҳужжатлари;

саноат, савдо, қўл меҳнати ҳунармандчилигига оид материаллар; 

транспорт ва алоқа операторлик ҳужжатлари; темир йўл қурилиши, телеграф алоқаси;


274 

таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, маърифат, адабиёт, санъат, рассомчилик, танқид ва 
библиографияга оид материалларлар

газета, журнал, харита ва рисолалар;

И.Тимаев ва бошқа муаллифларнинг китоблари ва мақолалари тўплами; 

номаълум шахсларнинг турли хилдаги мактублари;

йўналиш кўрсаткичлари, хатлар, мақолалар ва эслатмалар; 

шарқ ва туркий тиллар ҳамда европа тилларидаги китоблар, газеталардан кесиб олинган 
мақолалар коллекцияси;

1192 йилга тегишли, Муҳаммад Муссо ўғли Хожа-Исо-Дохведи-Самарқандийнинг “Бадрул-
асрор-Васанаду Абрф” қўлёзма асари[3,4];

Афғонистон шоҳи Нодиршоҳнинг Ўрта Осиё давлат оммавий кутубхонасига совға қилган 
“Ислоҳ” газетасининг 2 варақдан иборат парчаси (унда Қуръони Карим оятларидан иловалар 
келтирилган)[3,8];

1861 йилга оид Камоллидин Муҳаммад ўғли Абдул-Вохид ўғли Абдулхамид ўғли Маъсуд-
Сивосийнинг араб тилида ёзилган “Фатҳул-Қодир” қўлёзма асари[6];

муаллифи номаълум “Фиқхи-Акбар” қўлёзма китоби[3,10];

Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги шеърларидан иборат[3,25].
Юқоридаги маълумотлар баён этилган Е.К.Бетгернинг шахсий фонд ҳужжатлари ўз 
даврида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Миллий архивининг шахсий фондлар бўлимига топширилган. Аммо ҳужжатлар 
тарқоқ холда, яъни йиғилмаган ва тавсифланмаган эди[3.40]. Кейинчалик архив ходимлари 
томонидан ушбу ҳужжатлар тизимлашитирилиб, ягона фондга бирлаштирилган ва уларнинг 
рўйхатлари тузилган. 
Ушбу ҳужжатлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий оммага 
ҳавола этиш, ҳозирги кун тарихчилари ва архившунос мутахассислари олдидаги муҳим маслага 
айланиши керак. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish