Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Англия давлатининг “Юқори судлар тўғрисида”ги Қонуни. -Англия.1981 йил 37-бўлим. 
2.
Англия давлатининг “Арбитраж тўғрисида”ги Қонуни. -Англия. 1996 йил. 
3.
Россия Федерациясининг Арбитраж процессуал кодекси. -Россия. 2002 йил 24 июль. 
4.
Беларусия Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси. -Белорусия. 1998 йил 15 
декабрь. 


279 
5.
Ўзбекситон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси-Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги. -Тошкент: Адолат, 2018 й.-376 б. 
 
САВДО УЙЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ
ОШИРИШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
Н.А.Пардаев – Тошкент давлат Шарқшунослик институти магистри.
Хорижий бозорларда савдо уйларини ташкил этиш мамлакатнинг ҳақиқий ва номинал 
ташқи савдо салоҳиятини мувофиқлаштиришнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади. 
Бугунги кунда халқаро савдода тобора салмоқли ўрин эгаллаётган савдо уйлари 
иқтисодий барқарорлик, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятининг сезиларли 
ривожланишида муҳим воситага айланди. Тожикистонда мамлакатимизнинг савдо уйлари 
фаолият юритмоқда. 2018 йил февраль ойида Тошкентда ҳам Тожикистоннинг қурилиш 
моллари савдоси билан шуғулланувчи "Гаюр" компанияси савдо уйи очилди
1
. Кенг турдаги 
маҳсулотлар таклиф этилаётган ушбу савдо уйи мамлакатимиз қурилиш бозорида ўз ўрнини 
эгаллаб бормоқда. 
Компания самарали фаолияти туфайли Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Бахт шаҳарларида 
савдо тизимини йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Ҳозирги кунда "Гаюр" Ўзбекистон бозорига 
ойига ўртача 15 минг тонна цемент етказиб бермоқда.
Компания нафақат қурилиш моллари турини кўпайтиришга, балки сифатли хизмат 
кўрсатишга ҳам алоҳида аҳамият қаратмоқда. Даставвал харидор буюртмани ўзи олиб кетган 
бўлса, эндиликда маҳсулотни айтилган манзил бўйича етказиш йўлга қўйилди. 
2019 йил 8 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокими ҳамда Покистоннинг “Najeb 
Consultants Pvt” компанияси ўртасида имзоланган икки томонлама шартномадан сўнг 
Покистоннинг Карачи, Лаҳор, Пешовар ва Мултон шаҳарларида Наманган савдо уйлари 
очиладиган бўлди. Покистоннинг “Najeb Consultants Pvt” компанияси билан ҳамкорликда 
ташкил этиладиган бу савдо офисларида Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган текстиль ва 
бошқа енгил саноат маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади
2

2017 йилнинг 24 январь куни Қобул шаҳрида расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон 
Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 
Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта 
маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни 
ривожлантириш бўйича Президентнинг махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан 
учрашувлар ўтказди.

Ташриф доирасида қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини 1,5 млрд 
АҚШ долларига етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иқтисодий “Йўл 
харитаси”;

қўшма темир йўл ва автомобил йўли лойиҳаларида Ўзбекистон томони иштирокини кўзда 
тутадиган Транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш 
мақсадлари тўғрисидаги Протокол;

Хавфсизлик масалалари бўйича Қўшма коммиссия тузиш мақсадлари тўғрисидаги 
протокол;

Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандум;

Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прескурорларини ноқунуний 
айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ички ишлар вазирликлари ўртасида 
Битим имзоланди. 
Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес тузилмалари вакиллари томонидан дори воситалари 
ва тиббий жиҳозлар, “тез ёрдам” автомобиллари, буғдой, электрмаиший техникаси етказиб 
бериш бўйича умумий қиймати 49.3 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ўзаро манфаатли 
шартномалар имзоланди. 
Шунингдек, “Ўзсаноатекспорт” АЖ савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб 
ўтди
3

1
http://www.xs.uz/uzkr/post/pokistonning-tort-shahrida-namangan-savdo-ujlari-ochiladi-ularda-qandaj-mahsulotlar-sotuvga-
qojiladi 
2
https://parstoday.com/uz/news/uzbekistan-i13645 
3
http://uzcharm.uz/ru/node/881 


280 
2019 йилнинг 30 октябрь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасида Озарбайжоннинг “AGRO 
MALL” хусусий компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий 
ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган 
чарм-пойабзал ва чарм-атторлик буюмларининг сифати юқорилиги ва таннархнинг бошқа 
экспортёрлардан арзонлиги боис айнан Ўзбек чарм-пойабзал маҳсулотларини Озарбайжон 
бозорига олиб кириш таклифи илгари сурилди. Бунда эса 2014 йилда Озарбайжонда ташкил 
этилган “Яшил бозор” лойиҳаси муҳим рўл ўйнаши қайд этилди. 
Маълумот учун “AGRO MALL” хусусий компанияси айнан “Яшил бозор” дастури 
доирасида иш олиб бораётган илк ташкилотдир. Ҳозирда ушбу компанининг Озарбайжонда 81 
та савдо нуқталари мавжуд. Бу ерда асосан ҳамкор давлатларнинг маҳсулотлари сотувга 
чиқарилади. Энг муҳим жиҳат шундаки ушбу компания Европа стандартларига жавоб берувчи 
маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланади. Демак, шу орқали Европа бозорига чиқиш 
имконияти мавжуд. 
Музокара вақтида “AGRO MALL” хусусий компанияси вакиллари Ўзбекистонда 
қишлоқ хўжалаги, текстил каби соҳалар қаторида чармсаноат маҳсулотларини ҳам 
Озарбайжонга экспорт қилишни режалаштираётганини такидлашди. 
Шунингдек учрашувда “AGRO MALL” компанияси Бокуда Ўзбекистон савдо уйини 
ташкил этиш таклифи билан чиқди. Ушбу савдо уйи орқали нафақат Озарбайжон балки, 
Европа, Туркия, Россия, Украина, Эрон каби кўплаб давлатларнинг чакана савдо билан 
шуғулланувчилари миллий маҳсулотларимиз ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконига эга 
бўлишади. 
Такидланганидек янги савдо уйи Бокуда ўз ишини бошласа, бу албатта Ўзбекистонда 
ишлаб чиқарилган бренди остидаги маҳсулотлар экспорт географиясини тез суръатда оширади. 
Маҳаллий тадбиркорларимиз яшил бозор дастури асосидаги бунёд этилган савдо уйи 
повильонларидан эркин фойдаланиш имконига эга бўлишади
1

Компания вакиллари ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилса, Ўзбекистонлик 
тадбиркорларининг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари учун божхона тўловларида 
енгилликлар мавжуд эканлигини маълум қилишди. 
“Ўзагроэкспорт” компанияси Ўзбекистон Республикасида етиштирилган янги ва қайта 
ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун кенг қамровли ишлар олиб 
бормоқда. Хусусан, янги бозорларни топиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича 
илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан чет давлатларда қўшма 
савдо уйлари ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. 
Хусусан, 2016 йил сентябрь-октябрь ойларида Россия Федерацияси ҳудудида тўртта, 
Қозоғистонда иккита савдо уйи ташкил этилди
2

Шу билан бирга, харидорлар сонини ошириш ва Ўзбекистонда етиштирилган янги ва 
қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинувчи мамлакатлар рўйхатини 
кенгайтириш мақсадида, «Ўзагроэкспорт» АЖ вакиллари жанубий ва жанубий-шарқий Осиё, 
шунингдек, Форс кўрфази мамлакатлари, жумладан Ҳиндистон ва БАА, Индонезия, Малайзия 
ҳамда Шри-Ланкага сафар қилишган. 
Ўзбекистон далаларида етказилган маҳсулотларни импорт қилишга қизиқиш билдирган 
хорижий компаниялар вакиллари билан ўтказилган учрашувларда 10 минг тонна маҳсулот 
етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган. 
Амалий ташриф чоғида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва қўшма 
савдо уйлари ташкил этиш масалалари муҳокама этилган. Бу эса, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини хорижий давлатларга кўпроқ экспорт қилиш ҳамда ўша мамлакатлар 
фуқароларини сифатли сабзавот, мева ва дуккакли дон маҳсулотлари билан арзон нархларда 
таъминлаш имконини беради. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакат ташқи савдо фаолиятида экспорт 
салоҳиятини ошириш ва истиқболли бозорларни кашф этишда савдо уйларининг ўрни ва 
аҳамияти юқори бўлиб, нафақат давлат сектори корхоналари балки, хусусий тадбиркорлар 
савдо уйларининг хорижда ташкил этилиши ва фаолият юритилишига оид қўллаб-қувватлаш 
ишларини амалга ошириш зарур. 
1
https://erkak.uz/post/o-zbekiston-savdo-uylari-yangi-bozorlarni-o-zlashtirmoqda 
2
https://erkak.uz/post/o-zbekiston-savdo-uylari-yangi-bozorlarni-o-zlashtirmoqda 


281 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish