Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
юнди (ювунди)
 
лексемалари лингвомаданий қимматга эга.
 
Хуллас, Ўткир Ҳошимов асарларида ўзбек халқининг ўй-фикрлари, дунёқараши, 
турмуш тарзи, қадриятлари, феъл-атвори, эътиқод ва анъаналари акс этган мақоллар кенг 
қўлланилган. Ҳар бир миллат ўзига хос тафаккур тарзига эга экан, бу уларнинг мақолларига 
таъсир этмай қолмайди. Ҳатто мақоллардаги мавзулар ўхшаш бўлса-да, улардаги образлар 
такрорланмаслиги билан ажралиб туради. Айнан ана шу тасвир мақоллардаги миллий-маданий 
бўёқни таъминлайди.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Ўткир Ҳошимов 
асарларида лингвомаданий характерга эга бўлган мақоллар бадиий воқеликни ёрқин акс 
эттиришга хизмат қилган. 
Адабиётлар:
1.
Маҳмудов Н. Тил тилсими тадқиқи/ Тилимизнинг кеча ва кундузи. -Tошкент: Мумтоз, 2007. 
175-б. 
2.
Шомақсудов Ш., Ш. Шораҳмедов. Маънолар хазинаси. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 
Давлат илмий нашриёти, 2001. 447-б. 
3.
Қўшоқов М. Сўз кўрки – мақол. –Tошкент: 1963. 55-сон. 4-б. 
4.
Ҳошимов Ў. Инсоф. -Тошкент: “DAVR PRESS” НМУ, 2014. – 227.
 
АҲМАД ДОНИШНИНГ ИЛҒОР МАДАНИЯТ БИЛАН ТАНИШУВИ ВА УНИНГ 
КЕЙИНГИ ФАОЛИЯТИДАГИ ТАЪСИРИ 
И.Н.Наимов
ЎзР ФА тарих институти таянч докторанти. ismat.naimov@yandex.ru 
Аҳмад Дониш (1827-1897) XIX асрнинг иккинчи ярмида серқирра фаолият юритган 
шахслардан бири сифатида тарихдан ўрин олди. Унинг маърифатпарварлик фаолиятига 
Россияга амалга оширган сафарлари ниҳоятда аҳамиятлидир. У табиий ва аниқ фанларда ҳам 
самарали илмий фаолият юритган бўлиб, уларнинг вужудга келишида илғор маданият билан 
танишуви туртки бўлди. Шу сабабли, рус маданиятининг маърифатпарварлик фаолиятидаги 
таъсирини амалий исботлаш бугунги кунда А.Дониш фаолиятини тадқиқ этишдаги 
муаммолардан бири саналади. 
Дастлаб, А.Донишнинг Петербургга бухоролик элчилар делегацияси котиби сифатидаги 
ташрифи 1857 йил 9 январдан – 1858 йил 11-12 январгача давом этган (А.Дониш умри 
давомида уч марта Россияда сафарларда бўлган).
Элчилар 1857 йилнинг 5 ноябрда Самара, Сибирск, Сергач, Муром, Арзамас ва 
Владимир шаҳарлари орқали Россия империясининг эски пойтахти Москва шаҳрига етиб 
келадилар. Эски пойтахтнинг учлик, яъни – Кремл черковлари, Василий Блажен собори, Царь-
пушка ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилишга муяссар бўладилар. 
Сафар мобайнида элчи Мулложон ва делегация таркибидаги бухоролик элчихона 
ходимлари расмий учрашувлар ҳамда музокалар билан бир қаторда Петербургнинг диққатга 
сазовор жойларини томоша қиладилар. Исаак собори, Технология институти, чинни идишлар 
ишлаб чиқариш фабрикаси, Ботаника боғи, Фанлар Академияси музейи, зарбхона, қироллик 
маҳалласи ва шу каби бошқа диққатга сазовор жойларни тамоша қилиб, ҳайратда қоладилар. 


266 
Аҳмад Дониш форс ва туркий тиллар бўйича муаллим Мусо Батуршин таклифига кўра 
Петербург универстетининг шарқшунослик факультетида бўлади. У ерда машҳур шарқшунос 
В.Е. Лерх билан танишиб, унинг ҳамроҳлигида факультет ўқув жараёни билан танишади ва 
талабалар билан суҳбатлар қилади.
Ташриф буюрилган жойлардан А.Дониш дунёқарашига 1828 йилда подшо Никалай I 
томонидан ташкил этилган Технология институти катта таъсурот қолдиради. Элчилар олийгоҳ 
лабораторияларини томоша қилиш жараёнида синфларда ўрнатилган техник жиҳозларни кўриб 
ҳайратда қоладилар. Маърифат маскани бўлган ушбу институтда ўз даврининг маърифатли 
олимлари тўпланишиб мулоқотда бўлардилар. Шундай машваратларнинг гувоҳи бўлган 
А.Дониш “Улар давлатни ривожлантириш, халқ фаровонлигини яхшилаш масалаларини 
мажлисда кўриб чиқардилар” – деб, ёзган эди. 
Петербург яқинидаги Пулково обсерваториянинг биринчи раҳбари, академик, немис 
миллатига мансуб Василий Яковлевич Струве (1793-1864) таклифига кўра элчилар 
обсерваторияга ташриф буюрадилар. Струве император фанлар академияси аъзоси бўлиб, 
ўзининг амалий астрономия ва геодезияга бағишланган классик трактатлари билан танилган 
олим бўлган. Айни пайтда Рус географлари жамияти таъсисчиси ҳамда Америка филологлари 
жамиятининг аъзоси ҳам ҳисобланарган. В.Я. Струве К.И. Теннер билан биргаликда Дунай
дарёсидан Шимолий муз океанигача бўлган меридиан ёйини ниҳоятда аниқлик билан ўлчаб 
шуҳрат топган. А.Донишнинг геодезия ва астрономияга қизиқишидан хабар топган В.Я. Струве 
ташриф давомида диаметри 38 дюмли рефлектор олдига таклиф этиб, Қуёш ҳамда Юпитер 
сайёраларини кузатишни ташкиллаштириб берган. Шубҳасиз, ушбу манзара А.Донишда катта 
таъсурот қолдирган. 
Сафар давомида Аҳмад Дониш рус маданияти ва ҳаёти билан яқиндан танишиб олади. 
Петербургнинг диққатга сазовор жойларини унга кўрсатган бўлсаларда, у мустақил сайрлар 
қилиб, империя ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади.
Аҳмад Дониш дастлабки сафарида ҳали ёш бўлишига қарамай империяга ташриш 
буюрар экан, унинг кўз ўнгида янги дунё гавдаланади. У русларнинг техника ва маданий 
тараққиётда қанчалик юксак даражага эришганлари, осмон жисмларини тадқиқи, ер ости 
маданлари ҳамда табиат кучларини ўзлаштиришда илғорлаб кетганликларини, уларнинг 
давлатчилик тузилиши ва мудофаа қобилияти мустаҳкам эканлигининг гувоҳи бўлади. 
Хулоса ўрнида таъкидлаб ўтиш лозимки, А.Донишнинг илғор маданият билан 
дастлабки танишуви унинг кейинги фаолиятига сезиларли таъсир ўтказди. У сафарлардан олиб 
келган астрономик жиҳозлар орқали астрономия соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борди. 
Натижада “Истиғрожи бул ва арзи балат” (Жойларнинг узунлиги ва энини ўлчаш – ЎзР ФА 
ШИ инв: 2247/I), “Рисола дар илми Курра” (Глобус ҳақида рисола – ЎзР ФА ШИ инв: 2247/I ), 
“Рисола дар маърифати тақвими сайёрот” (Сайёралар тақвимини билишга оид рисола – ЎзР ФА 
ШИ инв:419 /II), “Манозир ул кавокиб” (Самовий жисмларнинг ёритилиши – ЎзР ФА ШИ инв: 
5259/II) каби қатор аниқ ва табиий фанлар йўналишига оид асарлар яратади. Афсуски, ушбу 
манбалар ҳали ўрганилмаган ва ўзининг тадқиқотчиларини кутмоқда. Умид қиламизки, 
кейинги тадқиқотларимизда алломанинг маърифатпарварлик ғоялари акс эттирилган ушбу 
асарларни тадқиқ қиламиз ва илмий жамоатчилик эътиборига етказамиз. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish