Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

иккинчидан

ижтимоий тармоқлар аксарият Ғарб, шунингдек, ривожланган Шарқ (Осиё 
йўлбарслари назарда тутилмоқда) давлатларида миллий, минтақавий ёки халқаро жараёнларга 
таъсир этишнинг глобал ижтимоий технологиясига айланиб бормоқда, десак муболаға 
бўлмайди. Чунки, ушбу мамлакатларда зиёлилар қатламининг деярли барча аъзолари ўзаро 
муносабатларини виртуал оламда амалга ошира бошлаганлар. 


260 
учинчидан
, ахборот технологияларининг 
ривожланиши “тармоқ 
авлоди”[2] 
тушунчасини юзага келтирди, у ўзида юқори даражадаги техноген саводхонликка эга бўлган ва 
кундалик ҳаётида доимий равишда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларидан 
фаол равишда фойдаланувчи бугунги ёш авлодни акс эттиради. 
Мазкур омиллар ижтимоий тармоқларни дунё миқёсида ижтимоий мақсадларга 
эришишнинг воситаси сифатида қўлланилаётганлиги, унинг глобал ижтимоий технология 
сифатида ҳисоблаш учун асос бўлади. 
Ижтимоий тармоқларнинг коммуникатив функциясидан келиб чиқиб, уларнинг 
аудиторияси кенгайиб бораётганини кузатиш мумкин. Жумладан, ҳозирда дунё 
мамлакатларида Facebook, Twitter, Instagram, ВКонтакте, Одноклассники каби ижтимоий 
тармоқларнинг фойдаланувчилар орасида машҳурлигини эътиборга олсак, кенг жамоатчилик 
бундай катта ҳажмдаги ахборотларни қабул қилиш жарёнида турли манипуляция 
технологияларининг таъсирига тушиб қолиши эҳтимолидан ҳоли эмас. 
М.Деметрадзенинг фикрича, “ижтимоий тармоқлар жаҳон сиёсатида янги таъсир 
инструменти сифатида намоён бўлиб, сўзсиз, глобал муаммоларнинг кучайиши ва халқаро 
ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши шароитида, давлат қарорларининг қабул қилиниши 
жараёнида чуқур таҳлил ва эътиборни, айниқса, улардан самарали фойдаланишни талаб эта 
бошлади” [3]. 
Социолог олим М.Кастельснинг таъбири билан айтганда, “ахборот маконининг 
глобаллашуви туфайли ахборот жамиятининг қарор топиши даврида коммуникациянинг янги 
шаклларидан бири ҳисобланган ижтимоий тармоқлар мамлакат ва жаҳондаги ижтимоий 
жараёнларга таъсир кўрсатишнинг қўшимча механизми бўлиши баробарида дунё жамиятини 
демократлаштирувчи янги восита ҳисобланади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар жаҳон 
сиёсати пейзажида янги актёр сифатида вужудга келди” [4]. 
Сўнгги йилларда дунёнинг ривожланган (шунингдек, айрим ривожланаётган) 
давлатларида ижтимоий тармоқларнинг ижтимоий жараёнлардаги аҳамияти ортиб бормоқда ва 
ундан фойдаланиш ҳолатлари деярли бир хил кўриниш олмоқда. Демак, уларни глобал 
техноген цивилизациянинг бир шакли дейиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 
бу каби ижтимоий етакчиларнинг аксарияти “Twitter” ёки “Facebook” ижтимоий тармоғидан 
фойдаланиб келмоқдалар ва кенг жамоатчилик орасида мазкур жараёнларга нисбатан “Twitter 
дипломатияси” ёки “Facebook дипломатияси” атамаси қўлланила бошланди. 
Дунё ижтимоий майдонида содир бўлган ижтимоий воқеалар ва ҳодисалар ижтимоий 
тармоқларда зудлик билан акс этмоқда ва ижтимоий мунозараларга айланмоқда. Ижтимоий 
тармоқлар айрим етакчи давлатларнинг ташқи сиёсатини амалга оширишда энг муҳим 
воситалардан бирига айланиб улгурди. Миллий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган барча 
ижтимоий курашлар асосан, омма онгини эгаллашга қаратилган бўлиб, асосан ижтимоий 
тармоқларда юз бермоқда. 
Шу ўринда айтиш жоизки, мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда “Twitter” қисқа 
реплика, иборалар, тезкор шарҳлар (комментарийлар), тасвир ёки ҳаволаларни ўзида акс 
эттирган ёзувлардан иборат микроблоглар платформаси бўлиб, унда бошқа ижтимоий 
тармоқлардан кўра импульсивлик (таъсирчанлик) характери кучлидир. Тадқиқотчиларнинг 
фикрича, ижтимоий тармоқлардаги репостлар орқали ўзида кучли ҳиссиёт уйғотувчи кулгу, 
қўрқув, ҳасрат ёки қайғу ва жўшқинликни ифода этувчи ижобий характердаги хабарлардан 
кўра, салбий аҳамиятга эга бўлган ахборотлар тез ва самаралироқ тарқалар экан [8]. Бу борада 
АҚШ президенти Д.Трампнинг “Twitter” ижтимоий тармоғи орқали доимий равишда Эрон, 
Венесуэла ёки Шимолий Кореяга нисбатан постлари аксарият мамлакатлар ташқи сиёсатига ўз 
таъсирини кўрсатмай қўймайди. Шуниси қизиқки, АҚШ етакчисининг “Twitter”да қолдирган 
биргина негатив пости нафақат давлатлараро ижтимоий муносабатларга, жаҳон иқтисодиётига 
(банк-молия, нефть бозори ва бошқаларга) ҳам салмоқли таъсир кўрсата олиши мумкин. 
Техноген цивилизация жараёнида ижтимоий тармоқлар нафақат ижобий мақсадларда, 
балки, деструктив кучларнинг (террорчилик ва экстремистик ташкилотлар, ноқонуний 
мухолифат ва б.) ўз ғараз ижтимоий мақсадларини амалга оширишларида очиқ майдон бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. 
Бу борада аксарият мутахассисларнинг фикри, шахс онгининг виртуал оламга кўчиши 
каби муаммони юзага келтириши билан боғлиқ бўлиб, уни бартараф этиш долзарб аҳамият касб 
этади. 


261 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий тармоқлар глобал ижтимоий 
инструмент сифатида жаҳон ҳамжамиятида юз бераётган глобаллашув жараёнларига таъсир 
кўрсата олувчи “юмшоқ куч” геоижтимоий концепциясининг ажралмас қисмига айланиб, 
глобал ижтимоий технологиялар сифатида фойдаланиш янада ривожланиб боради.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish