258
2.
Курбанова А.Д., Аллаев Ж. Техник ОЎЮ мутахассисларни тайёрлашда педагогик
технологиялар дидактик инструмент сифатида. Инновациялар ва истиқболлар мавзусидаги
халқаро илмий конференция материаллари. -Тошкент: ТДПУ, 2018. 364-б.
ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ДРАМАТУРГИЯСИНИНГ ЎЗБЕК ТЕАТР САНЪАТИДАГИ ЎРНИ
М.М.Махмадаминова
ЎзР ФА Санъатшунослик институти (PhD) докторанти. muhammadaminova90@mail.ru
Туркий халқлар адабиётининг муҳим таркибий қисми бўлган туркий драматургия
жаҳон саҳна санъатида ўз тарихи ва ўрнига эга. Туркий миллатлар драматургиясининг атоқли
вакиллари ижодига ҳозирга келиб нафақат қардош халқлар,
балки рус, олмон, Болтиқбўйи
мамлакатлари ва бошқа Европа театрлари мурожаат қилаётганини, халқаро ижодий майдонда
ўз нуфузига эгалигини таъкидлаш жоиз. Туркий халқлар орасида асосан озарбайжон, татар,
турк, ўзбек, қирғиз, бошқирд, қозоқ, туркман, қорақалпоқ каби миллатлар адабиёти ва театр
санъати нисбатан кенгроқ ривожланган ва улар бир бутунликда туркий драматургиянинг
асосини ташкил этади. Бу қардош миллатларнинг этник ўзаги бир, тарихи,
маданияти бир-
бирига яқин бўлгани каби, санъати, жумладан, театрининг тарақиётида ҳам ўзаро таъсир ва
боғлиқликлар мавжуд. Хусусан, Ўзбекистонда
профессионал театр ва ёзма драматургиясининг
шаклланишида туркий халқлар театрининг таъсири алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, татар
ва озарбайжон театр жамоаларининг Туркистонга гастрол сафарлари, маҳаллий халққа
кўрсатилган томошалари ўлкадаги зиёли
ижодкорларнинг изланишларига, жадидчилик
ҳаракатининг муҳим қисми – миллий театр труппаларини ташкил этиш, миллий руҳдаги саҳна
асарларини
яратишга бўлган рағбатини кучайишига хизмат қилган. Адабиётшунос Ш.Ризаев
ўз тадқиқотида қуйидаги маълумотларни келтиради: “Озарбайжон актёрлари илк бор 1911
йилда Туркистонга кириб келганлар. Аҳмадбек Қамарлинский, Сидқий Руҳилло, Наримон
Наримонов, Ҳусайн Араблинский каби етук озар актёрлари Самарқандда, Қўқон ва Чоржўйда
И.Тургеновнинг “Пулсизлик” асарини ва Н.Наримоновнинг “Нодиршоҳ” тарихий драмасини,
М.Ф.Охундовнинг “Ҳожи қора”, Н.Везировнинг “Ёмғирдан қутилиб селга...”, “Мусибати
Фахриддин”, А.Ҳақбердиевнинг “Оға Муҳаммд шоҳ Ҳожар”
спектаклларини намойиш
қилганлар.” [1.23-24]
Қардошлар театр санъатининг ўзаро таъсирини бошқа туркий тадқиқотчиларнинг
изланишларида ҳам кузатиш мумкин. Татар театр тадқиқотчиси Р.Ханнанов ўтган аср
бошларидаги бу жараённи қуйидагича: “... татар артистлари ўзбек театри шаклланишида
сезиларли таъсир кўрсатди... 1920- йилларда татар труппаси Хива шаҳрида бўлди ва маҳаллий
халқ ёшлари орасида ўзбек миллий театр санъати шаклланиши ва ривожига асос бўлган
драмтруппаларнинг ташкил топишига таъсир кўрсатди”, деб ёзади. [2.16]
Табиийки, бу даврга қадар ўзбек халқи ҳаётида анъанавий театр томошалари қадимдан
бор бўлса-да, у тизимлашган, дунё маданиятида мавжуд росмана профессонал шаклга
киришига нисбатан илгарироқ шаклланган рус ва қардош туркийларнинг
труппалари туртки
вазифасини ўтаган эди. Ўша жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлган Абдулла Қодирий
“Бизда театру ишининг бориши” номли мақоласида ёзадики, “...1912 йилдан илгари
Туркистонда татар қариндошлар тарафидан театр ўюнлари бўлиб турса ҳам табиий бизим
турмушимиздан четдароқ бир руҳдаги асарлар ўлдикдан ерли ёшларни у даражада ўзига жалб
эта олмаған, тўғриси, ул вақтда Туркистон ёшлари жуда оз ва шу нисбатда шеърий асарлардан
йироқ масофада турарлар эди...”. Бундан кўринадики, татар ва озарбайжон театр
ижодкорларининг дастлабки энг катта хизмати миллий руҳдаги драматургия ва театримизнинг
юзага келишига ғоявий асос бергани билан аҳамиятлидир.
Ўлкада бошланган театрчилик ҳаракатининг дастлабки даврида атоқли озар
режиссёрлари Алиасқар Асқаров, Сидқий Руҳилло
тажрибаларидан фойдаланилди,
Беҳбудийнинг “Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли” пьесаси ҳам илк бор Самарқандда ва
ўлканинг бошқа ҳудудларида А.Асқаров режиссёрлигида саҳналаштирилди. Тошкентда,
Авлоний раҳбарлигидаги “Турон” театр труппасининг дастлабки қадамларида маҳаллий
муаллифлар ёзган миллий драманинг дастлабки намуналари билан бирга Урдубоду, Муҳаммад
Қулизода, Узиер Ҳожибеков каби озарбайжон драматургларининг асарларига таянилади.
Авлоний озар драматургларининг қатор асарларини таржима қилиш баробарида ўзи ҳам
драматург сифатида шаклланади.
259
Ўзбек театрининг 1920-йиллардан кейинги ривожланиш босқичида ҳам режиссура,
актёрлик санъати, профессионал театрга хос барча бадиий синтетик мезонларнинг қарор
топишида рус драматургияси билан бир қатор қардошлар драмаси ютуқларига бевосита
таянилди. Бу даврда Озарбайжон драматургиясининг мумтоз вакили Ҳусайн Жовуднинг “Шайх
Санъон”, “Морал”, “Иблис” каби йирик драматик асарлари Маннон Уйғурнинг режиссёрлик
салоҳиятига, труппа жамоасининг ижрочидан актёр даражасига кўтарилишида муҳим роль
ўйнади.
Қардошлар драматургияси ўзбек театрининг кейинги ривожланиш босқичларида ҳам ўз
ўрнини сақлаб қолди. 1950-1990 йиллар оралиғида озар драматурглари Рустам Ибрагимбеков,
Ширвонзода, турк ёзувчиларидан Нозим Ҳикмат, Рошад Нури Гунтекин, татар драматурглари
Азат Абдуллин, Туфон Миннуллин, бошқирд
драматурги Мустай Карим, қирғиз драматурги
Мар Байжиев ва бошқа туркий драматургларнинг умумбашарий мавзулар акс этган турли
жанрдаги энг сара пьесалари Ўзбекистон театрларида саҳналаштирилиб, режиссёр ва актёрлар
ижодида салмоқли из қолдирган спектакллар сафида тарихда қолди.
Мустақиллик йилларида ҳам ўзбек театр ижодкорлари қардош халқлар драматургиясига
мурожаат қилишда давом этиб келяпти. Бу жараённи таркибан икки йўналишда:
туркий
драматургияларнинг ўлмас намуналарини қайта талқин этилиши ва замонавий қардош
драматурглар ижодининг ўзбек театрлари саҳнасига кириб келиши билан изоҳлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: