256
топшириқлар орқали ўқувчиларга бериладиган билимлар билан узвий боғланиши, уларга
мураккаблик қилаётган, ёши ва психологик хусусиятларига мос бўлмаган материаллар
берилмаслиги лозим; топшириқларнинг берилиши билан ўқув-билиш
компетенцияларини
шакллантиришда бир хилликка эришиш, дастурда берилаётган билимлар бўйича
тизимлаштириш асосларини акс эттириш керак; ўқувчиларга бериладиган асосий билимлар
ҳажмига аниқлик киритиб, унга ажратилган умумий соатлар уларни зўриқтирмаслиги, ёшига
мос ҳолда материални қабул қилиш нуқтаи назаридан қайта тақсимланиши маъқул;
билимларни ўрганиш жараёнида ўқувчиларда шакллантириладиган асосий тушунча,
кўникмалар дастурда ўз ифодасини топиши,
бунда уларга нисбатан талаблар, уларни
шакллантириш давомийлиги, методларнинг аста-секин ошиб борадиган мураккаблиги ҳисобга
олиниши, айниқса асосий тушунчалар ҳозирги давр талаблари асосида қайта ишланиб
ўрганишга кенг ўрин берилиши муҳим. Шунингдек, эндиликда янгиланган таълим мазмунига
монанд билиш компетенциясини шакллантириш бўйича ўқитиш метод ва технологияларини
такомиллаштириш, машғулот жараёнига замонавий технологияларни олиб кириш, ҳар бир ёш
гуруҳи учун ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш
асосида шакллантиришга қўйиладиган минимал талаблар, намунавий назорат материаллари,
мазкур муаммолар юзасидан бошланғич таълимни методик тавсия ва қўлланмалар,
дидактик
материаллар билан таъминлаш долзарб вазифа эканлигига эътибор қаратиш лозим.
Дарс жараёнида ўқувчилар билиш фаолиятини бошқариш бир неча омилларга боғлиқ.
Уларнинг энг асосийларидан бири ўқувчиларни ўз фанига қизиқтира олишдир. Олимлар
таъкидлаганидек, фақат қизиқишгина психик жараёнлар ва уларнинг идрок, диққат, хотира,
тафаккур ва ирода каби функцияларига ижобий таъсир кўрсатади. Ўқувчи ёш даврига хос
табиий фаоллиги, бирор бир ақлий қизиқиш билан қамраб олинмаса, уни қайси томон бошлаб
кетишини олдиндан айтиш қийин. Шуни таъкидлаш лозимки, қизиқиш ва мотивлар ўқувчилар
ўқув фаолиятининг шаклланиш даражасига қараб шахснинг шакллантирувчи (ўқувчининг
назарий фикри, ўқиш фаолиятини ўқувчи шахси учун аҳамияти) дастлабки омиллар билан
ўзаро мураккаб муносабатларда намоён бўлади. Савол туғилади: Ўқувчиларнинг билишга
бўлган қизиқишларини шакллантириш шартлари қандай? Бунинг учун ўқитувчи
дарсда нима
қилиши керак? Ўқув фаолиятини фаоллаштириш ва ўқишга бўлган қизиқишларни доимо
ривожлантириб бориш учун нима қилиш керак?
Ўқувчиларни билишга интилишини, фанга умуман олганда ақлий меҳнатга
қизиқишларини ривожлантириш ўқув жараёнини шундай ташкил этилишини таъминлайдики,
унда ўқувчи фаол ҳаракат қилади, мустақил изланиш ва янги омилларни очишга, муаммоли
вазиятларни ўзи ҳал этишга интилади. Ўқув фаолияти бошқа фаолиятлар каби фақат
турлича
бўлгандагина, қизиқарли бўлади. Бир хил методда ахборот бериш ва бир хил методдаги
ҳаракатлар тез орада зерикишни вужудга келтиради. Фанга бўлган қизиқишни
шакллантиришда фанларни ўрганишнинг зарурлиги, муҳимлиги ва мақсадга мувофиқлигини
ўқувчиларга англатиш лозим.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, бошланғич таълимда
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш уларнинг мустақил
билишларига, билиш фаоллигининг ўсишига, ўз-ўзини ривожлантиришга, мустақил
таълимга
ёрдам берувчи фаолият (ўқув-бошқарув, ўқув-ахборот, ўқув-мантиқий) методларини
ўзлаштиришга имкон беради. Булардан келиб чиқиб, ўрганилаётган муаммоларнинг ўзига хос
хусусиятларини таъкидлаб ўтиш мумкин: бошланғич таълим ўқувчиларида фаолиятнинг барча
турлари – билиш доираларининг такомиллашишига таъсир кўрсатади, ўз ечимларига нисбатан
мустақиллик ва ташаббускорлик юзага келади, ўқишга, ўз фикрини эркин баён этиш
кўникмалари ривожланади
Do'stlaringiz bilan baham: