253
фаолияти тўғрисида» қонун қабул қилинганидан сўнг “Ю-Репорт лойиҳа”си Ёшлар иттифоқи
билан бирга мамлакат ёшларининг волонтёрлик фаолиятига муносабатини сўровнома орқали
ўрганди. Сўровномада бутун мамлакат бўйлаб 4500дан ортиқ респондент қатнашган, уларнинг
38 %и – хотин-қизлар. Эътиборингизга сўровноманинг натижаларидан бири билан
таништирамиз. Масалан, “Сизнингча, инсонни волонтёрлик билан шуғуланишга нима ундайди/
мотивация беради?” – деб номланган саволнинг натижаси қуйидагича:
респондентларнинг аксарияти (60%) волонтёрлар одамларга ёрдам бериш истагида шу
йўналишда фаолият юритадилар; 13% респондентлар эса волонтёрлар ўзини ривожлантириш
истагида бу соҳада бўлиши мумкинлигини таъкидлаганлар; 11% респондентлар эса
волонтёрлар бир жамоанинг қисми бўлиб бирлашиб ишлайдилар деган фикрларни бердилар[4].
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат
ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов
ушбу қонун юзасидан: “Ўзбекистонда кўнгиллилик ҳаракати кенг ривожланган. Лекин ҳозирга
қадар бу масала умуман ҳуқуқий тартибга солинмаган. Шу туфайли, қонундан кўзланган
мақсад ҳам юртимизда кўнгиллилар фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни
тартибга солиш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш,
мамлакатда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, волонтёрлик фаолиятини замон
талаблари асосида йўлга қўйишни таъминлаш ҳамда ривожлантиришдан иборат”дир
дейдилар[5].
«Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга асосан 18 ёшга тўлган жисмоний
шахслар волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Волонтёрлар ушбу фаолиятни
амалга ошириш учун волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида ёзма шаклда тузилган
шартнома асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Волонтёрлик фаолиятининг
ташкилотчиси, агар у волонтёрлик фаолияти билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса,
волонтёр билан волонтёрлик шартномасини тузиши шарт деб белгиланган қонунда.
Шундай қилиб, волонтёрлик инсонни шахс сифатида ижтимоий мавқеини
ривожлантиришда ёрдам беради. Кўнгилли сифати инсон ўзи учун ҳаётда кўп нарсани
ўрганиши ва дўстлар орттириши мумкин. Бу айниқса, ёшлар учун фойдалидир. Кўнгиллилик
иши уларда маълум соҳаларда масъулият, бағрикенглик ва профессионалликни ўргатади.
Кўнгиллилик бу қалбнинг эзгулик сари чақириғи деб биламан. Ва агар сизда шундай туйғу
бўлса, унда сиз бу дунёда бахтли одамсиз. Эсингизда бўлсин: ҳар биримиз кимнингдир ҳаётини
яхшилай оламиз. Бунинг учун кўп нарса керак эмас. Меҳр ила мухтожларга китоб, ўйинчоқлар,
озиқ-овқат ёки пул тўплаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: