ХОРИЖИЙ ТИЛ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
М.А.Кучибоев – СамДАҚИ.
Ҳозирги вақтда Республикамизда жаҳон таълим стандартларига мослаштирилган янги
таълим тизими қарор топмоқда. Бу жараёнда ўқув-тарбия жараёнининг назарияси ва
амалиётида сезиларли ўзгаришлар содир бўлиб, таълим таркиби тубдан янгиланмоқда.
Жумладан, олий ўқув юртларида ҳорижий тилларни ўқитиш жараёнида шакллантирилиши
лозим бўлган кўникма ва малакалар мулоқотни ўргатишга йўналтирилаётганлиги билан
характерланмоқда. Хорижий тилларни ўқитиш жараёнида анъанавий усуллар ўрнига
замонавий таълим технологиялари: интерфаол усуллар, ҳамкорликда ишлаш технологиялари,
интернет ва мултимедия тармоқларидан фойдаланиб мулоқотни ўргатиш бош мақсад қилиб
белгиланмоқда.
“Технология”(
юнонча “techne” - маҳорат, усталик, санъат, малака + “logos” – сўз,
таълимот) муайян жараённи ташкил қилиш воситалари, чет тили ўқитиш методикасида таълим
стратегиясини ва тактикасини белгилаш маъносини англатади.
249
Илмий адабиётларда педагогик технология таълим олувчиларнинг мулоқот
эхтиёжларидан ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда аниқ мақсадлар асосида
лойиҳалаштирилган, муайян кетма-кетликда, тартибли амалга ошириладиган, таълим-тарбия
самарадорлигини оширишга ва якуний натижага эришишни кафолатлайдиган педагогик
диагностикани амалга ошириш жараёни дея талқин қилинади
(Монахов, Кларин, Талызина,
Лернер, Беспалько).
Таълим жараёнини технологиялаштириш
дейилганида,
ўқитиш жараёнига
технологик ёндашув асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўл ва самарали
воситалари қÿллаш қонуниятларини очиб берувчи педагогик йўналиш тушунилади.
Масалага доир тадқиқотларда «инновация» тушунчаси педагогик янгиликка ўргатиш,
ўқитиш ва таълим-тарбия беришда аввал маълум бўлмаган ва қайд этилмаган метод ва усул,
натижа, ривожланиб борувчи назария ва амалиётга элтувчи педагогик воқелик,- деб
таърифланади.
Олий ўқув юртларида инновацион педагогик жараённи чет тиллар ўқитиш
методикасига татбиқ қилишнинг муҳим шартларидан бири - талаба шахснинг назарий ва
амалий билимларни ўзлаштиришида нутқий ҳаракатларни эгаллаш, бу жараёнда ўз-ўзини
бошқариш ва ўзини-ўзи сафарбар қила олишлиги ҳисобланади. Бундай таълимнинг яна энг
муҳим шартларидан бири – тил аспектларини ўқитишда талабаларнинг мулоқотга киришув ва
билиш фаолиятини коммуникатив-функционал, эмоционал-когнитив тамойиллар асосида
шакллантириш ва такомиллаштириш бўлиб, бунинг натижасида талабаларнинг хорижий тилда
коммуникатив компетенцияси, яъни мулоқотга киришув салоҳияти шакллантирилади ва
ривожлантирилади.
Хорижий тилларда тил аспектларини ўқитишда мулоқотни ўргатиш бош мақсад қилиб
белгиланаётган бугунги кунда мулоқот еуникма ва малакаларини шакллантиришда, жамоа,
гуруҳ ёки жуфт бўлиб ишлашни кўзда тутадиган интерфаол метод ва усуллар чет тили
машғулотларининг таркибий қисми ҳисобланади, яъни ўқув, ўрганув жараёни педагог ва
талабаларнинг ҳамкорликдаги ўқув фаолияти орқали ташкил қилинади. Бундай педагогик
ҳамкорлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар қуйидаги мақсадларни амалга оширишга
қаратилади:
-
талабанинг машғулот жараёнида ўқув материалига бефарқ бўлмасликка, мустақил
фикрлаб, унга муносабат билдириш, амалда қўллаш ва изланишга йўналтириш;
-
талабаларнинг ўқув жараёнида билим олишга бўлган қизиқишларини эмоционал
таъсир воситалари орқали барқарорлигини таъминлаш;
-
мустақил ишлар жараёнида талабанинг билимга бўлган қизиқишини ҳар бир
масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтириш;
-
педагог
ва талабанинг, талабалар жуфтлигининг, гуруҳ аъзоларининг ўзаро
самимий ва беғараз, ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил қилиш.
Хорижий тил бўйича ташкил қилинадиган ҳар бир машғулот мавзусининг ўзига хос
технологияси яратилиши зарур, яъни ўқув жараёнидаги педагогик технология – фаол ўрганувчи
жараён бўлиб, у талабанинг коммуникатив эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда алоҳида мақсадга
йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига
мўлжалланган педагогик жараёндир.
Бунда ўқитувчи лойиҳалаштирилган ўқув материалининг ўзига хос томонларини
тушунтириш ва мустақил иш жараёнида мустаҳкамлашда коммуникатив вазият, таълимнинг
техника воситалари ва барча аудио-визуал, экстралингвистик ва эмоционал таъсир
воситаларидан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олиш лозим. Шундагина керакли,
кафолатланган натижага эришиш мумкин.
Шу сабабли ҳам биринчи навбатда таълим мазмуни ва унинг таркибини қайта кÿриб
чиқиш ва замонавийлаштириш, хусусан, бу мазмунга нафақат билим, кўникма ва малака, балки
умуминсоний қадриятларни ташкил қилувчи маданиятлараро мулоқот - ижодий фаолият
тажрибаси, теварак-атрофга муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун тартибига қўйиляптики, бу
ҳорижий тилларни ўқитишда янгича ўқув дастурлари, тил ўргатишнинг турли аспектларида
мулоқотни ўргатишни кўзда тутувчи янги педагогик технологияларга асосланган дарсликлар ва
қўлланмалар яратиш вазифасини ҳам илгари сурмоқда.
Бу жараён хорижий тил машғулотларининг ҳар бир турини алоҳида моделлаштиришни
(технологиялаштириш) ҳам тақозо қилади.
250
Моделлаштириш – машғулотларда ўзлаштириладиган назарий билимлар ва мулоқот
мавзусини реал ҳаётда ва жамиятда юз берадиган ҳодиса ва жараёнлар билан боғлиқ ҳолда
ихчамлаштирилган ва соддалаштирилган кўринишида режалаштиришни, бунда ҳар бир
талабанинг шахсан қатнашишини ва фаолият эвазига мулоқот кўникмаларини эгаллашни кўзда
тутади. Унинг асосий мақсади талабаларнинг назарий ва амалий билимларни ўзлаштиришда
бевосита иштирокини таъминлаш, бу орқали таълим жараёнининг самарадорлигини
оширишдир. Демак, педагог бу жараёнда талабаларнинг интеллектуал қобилиятларининг
шаклланишига ва ривожланишига, назарий ва амалий фанларни ўрганиш жараёнида ҳорижий
тилда мулоқотга киришув салоҳиятини шаклланишига, қизиқишини оширишга шарт-шароит
яратиши ва шу билан бир қаторда, бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажариши
лозимдир. Шундагина таълим жараёнида талаба шахси асосий фигурага айланади
Do'stlaringiz bilan baham: |