244
АЗИМ СУЮН ШЕЪРИЯТИДА БАДИИЙ ТАСВИР ВОСИТАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
Н.Н.Келдиёрова
ЎзР ФА Ўзбек тили адабиёти ва фольклори институти докторанти. naima_5@mail.ru
Азим Суюн шеърияти юксак ватанпарварлик ва инсоний ғоялар билан суғорилган
чинакам халқчил шеърият бўлиб, у ўтган асрнинг олмишинчи йиллар охиридан то
мустақиллигимизгача, мустақилликка эришганимиздан кейин ҳозирга қадар шеъриятимиздаги
поэтик образ ва тимсолларни янгилашга, анъанавий шеъриятимизни янгича мазмун ва ғоя
билан бойитишга хизмат қилиб келаётган ижод намуналаридир. Унинг шеърларида бадиий
тасвир воситаларининг турли хилларини учратишимиз мумкин. Маълумки, метофора нарса ва
ҳодисалар орасидаги муштарак жиҳатларга асосланувчи кўчим тури, троп. Бир предметга хос
хусусиятни ўзга предметга ўзаро алоқадорлик, ўхшашлик ёҳуд конрастлик принципи асосида
кўчиши. Энг муҳими, у образлиликни таъминловчи, поэтик образни юзага келтирувчи муҳим
асос ҳамдир. “Адабиётшуносликда бир нарса-ҳодисанинг моҳиятини иккинчи нарса-ҳодиса
орқали очиш метафориклик, шу асосга қурилган образни метафорик образ деб юритилади”.[9]
Олам иши кута-кут,
Келинчак кўзида ўт.[11] (А.Суюн)
Қиёслаш, ташбеҳ ҳам мумтоз адабиётимизда кенг қўлланилган шеърий санъат
ҳисобланиб, образлиликни юзага келтирувчи муҳим восита саналади. “Ташбеҳнинг юзага
келишида икки нарса - тушунча, икки ҳаракат ва ҳолат орасидаги ўхшашликка асос бўлади”.[9]
Муқаддас тош, менинг севгим, андуҳим,
Радди бало бўлур бу ишқ ханжари.[10].
Оксиморон ёҳуд Оксюрморон юнон тилидан олинган сўз бўлиб “закёна нодонлик”
деган маънони англатиб, томомила зид тушунчаларнинг бирикувидан ҳосил бўладиган
породоксал (сиқиқ) антетизадир. “Оксиморонда мазмун жиҳатидан зид тушунчаларни
ифодаловчи сўзлар ажралмас бирлик ҳосил қилади, кўпроқ аниқловчи-аниқланмиш
муносабатида келади. Мас., “Ёмоннинг яхшиси бўлгунча, яхшининг ёмони бўл” нақли,
“сукунат овози”, “нафис ҳақорот”, “ёлғон ҳақиқат” бирикмаларида, “Ўтган кунлар”даги
Отабекнинг “ширин ўлим” дейишида оксиморон ҳодисаси кузатилади”.[9] Шоир Азим
Суюннинг “Бу қалбимга” шеърида оксиморон ҳодисаси образлиликни таъминлашга,
қаршилантириш орқали маънони кучайтиришга хизмат қилган.
Бу қалбимга ўртанишларинг
Энди зарра сололмас шафқат.
Сенинг барча пушаймонларинг
Менинг учун буюк мукофот.[6]
Гипербола стилистик фигура саналиб, тасвирланаётган предмет ёки нарса, ҳодиса ва
ҳолатни ўта бўртиришга, катталаштиришга асосланган бадиий усул сифатида маълум. Айниқса,
халқ оғзаки ижодида кенг қўлланилган бу усул мумтоз адабиётимизда ҳам муболаға воситасида
қўлланилган. Азим Суюнинг “Тутар” номли туюғида лирик қаҳрамоннинг ички коллезияси,
ҳаёт ҳақидаги фалсафаси, қалб нидоси гипербола воситасида образлилик ва эмоционалликни
таъминлашга хизмат қилган.
Фиғоним чақмоқдек чақнар самода,
Айланиб ғанимдек буғзимдан тутар.[7]
Лирик қаҳрамон қисматининг аччиқ ситамларга лиммо-лим эканлиги унинг дарду-
дудини, фиғонини ошириб гўёки чақмоқдек осмонни чақнатади ва бу кучли фиғон душман
янглиғ унинг бўғзидан тутади. Муболағани бу янглиғ руҳий кечинмаларни табиат ҳодисалари
билан қиёсан тасвирлаш шоир иқтидори туфайли китобхон эстетик дидини шаклантиради.
Шунингдек, образлиликни таъминлаб, шеърнинг таъсир кучини оширишга ва унинг
юқувчанлигига асос бўлади. Бу эса шоир поэтик маҳорати юксак эканидан далолат.
Юқоридаги кузатишлардан хулоса қилиш мумкинки, поэтик образ шеъриятда турли
поэтик воситалар орқали намоён бўлади ва ижодкорнинг бадиий ниятини ҳамда лирик
қаҳрамон руҳиятини очишда асосий воситага айланади. Шунга кўра поэтик образ шеъриятда
деталдан тушунчага, тушунчадан образ даражасига ўсиб борувчи поэтик ҳодисадир. Азим
Суюн шеърларида айни шу типдаги образлар шоир концепцияси ва лирик “мен”
кечинмаларини акс эттиришда ўзига хослигини намоён этади.
Do'stlaringiz bilan baham: