11-маъруза: поллар ва уларга қЎйиладиган талаблар режа



Download 3,15 Mb.
bet1/7
Sana25.02.2022
Hajmi3,15 Mb.
#264556
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-Маъруза. Поллар ва уларга қўйиладиган талаблар


11-МАЪРУЗА: ПОЛЛАР ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Режа:

  1. Полларнинг конструктив схемалри.

  2. Биноларда қўлланиладиган замонавий пол қопламалари.

  3. Донабай, ўрамли ўрамли материаллардан қилинадиган поллар ҳамда яхлит полларнинг конструктив ечимлари ва уларни қўллаш соҳалари.

  4. “Иссиқ пол” конструкцияси



Таянч сўзлар ва иборалар:
Тахта пол, паркет пол, ДСП плиталардан пол, ламинат пол, керамик плитачалардан пол, пвх плиталардан пол, “иссиқ пол”.

Полнинг вазифаси бинолардаги хоналарда инсон учун шинам шароит яратиш ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган сирт ҳосил қилишдир. Ертўла, цоколь ва қаватлараро ёпмалар устида ёки биринчи қаватларда бевосита грунт устида пол қиинади.


Полларнинг қандай турини қўллаш бинонинг, қолаверса, ундаги ҳар бир хонанинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. Шунинг учун полларни вазифасига кўра турар-жой бинолари поллари, жамоат бинолари поллари ва саноат бинолари поллари каби турларга бўлиш мумкин.
Поларнинг тури, кўриниши бино ёки хона интерьерининг ечимига катта таъсир кўрсатади. Бундай ташқари бинода яшайдиган одамларнинг саломатлигига таъсир кўрсатадиган хусусиятлари ҳам йўқ эмас. Шу боис полларга бир қатор жиддий талаблар қўйилади. Уларга қуйидагилар киради: пол сирти чиройли, силлиқ, емирилмайдиган бўлиши, сирпанчиқ бўлмаслиги; ички ҳаво ва пол сиртидаги температуралар фарқи 2 оС дан ошмаслиги; пол сиртининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти s <12 дан катта бўлмаслиги; ҳаво ва зарба шовқинларидан товуш изоляцияси; нам таъсирига чидамли бўлиши керак.
Пол сиртининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти хонада доимий яшовчи, ишловчи одамларнинг саломатлигига катта таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади. Қуйида айрим пол қопламаси сифатида қўлланиладиган материаллар учун иссиқлик ўзлаштириш коэффициентининг қийматлари келтирилган. Масалан: цемент пол учун иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти - 9,6 га; бетон пол учун – 16,77 га; қарағайдан қилинган тахта пол учун – 3,87 га; дубдан қилинган тахта пол учун – 5,0 га; линолеум по учун - 7,52 га; ДСП дан қилинган пол учун - 3,93 га; зичлиги кг/м3 алебастр учун - 6,01 га ва зичлиги кг/м3 алебастр учун - 4,62 га тенг. Маълумки, материалнинг ёки унинг сиртининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти шу сиртдаги температура ўзгаришларининг амплитудасини 1 оС га ўзгартириш учун унга таъсир қилаётган иссиқлик оқими (Вт/м2) ўзгаришларининг амплитудасини қанчага ўзгартириш кераклигини билдиради. Пол сиртидаги температура ва одамдаги температуралар фарқи ҳисобига иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти катта бўлган пол сирти одамдан шунча кўп иссиқлик талаб қилади. Шунинг учун ҳам одамлар тахта полни бетон полга нисбатан “иссиқ” деб аташади.





Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish